Forward from: Kadastr - Live
Сайҳунободдаги коррупция бўйича расмий муносабат.
Бугун соат 12:05 да @Zafarbek_Solijonov телеграм каналида Сирдарё вилояти Сайҳунобод туман кадастр филиали муҳандиси С. фуқаро Г. га туманда шахсий уй-жой қуриши учун 3 сотих ер майдонини аукцион орқали олиб бериши эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилганлиги, 500 долларни олганда қўлга тушганлиги ҳақида маълумот жойланди.
Мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:
1996 йилда Сайҳунобод туманида туғилган Х.С. 2018 йилдан буён туман кадастр филиали муҳандиси лавозимида фаолият олиб бораётган бўлиб, раҳбарият томонидан коррупцион ҳолатларни келиб чиқиши олдини олиш бўйича олиб бораётган тарғибот ташвиқот ишларига қарамасдан фуқаро Г.дан 500 долларни олганда қўлга тушган.
Ҳозирда бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Т.Абдуллаев зудлик билан Сирдарё вилояти етиб борди ва бўлиб ҳолатни ўрганмоқда.
Бу ҳақда қўшимча равишда маълум қилинади.
Ҳурматли фуқаролар ҳамда тадбиркорлар! Сизларга яна бир бор мурожаат қиламиз!
Агарда Сиз бизнинг хизматларимиздан фойдаланишда муаммо ёки коррупцион ҳолатларга дуч келсангиз, бизга 1097 ишонч рақами, телеграм бот @ygkuzbot ва электрон почта 01@ygk.uz лар орқали хабар беринг!
Коррупция деган нопок иллатга қарши курашишда уни олдини олишда бизга ёрдам беринг!
@Zafarbek_Solijonov Сизга очиқлик ва тезкорлик билан долзарб ахборотни бергани учун қўмитамиз номидан миннатдорчилигимизни билдирамиз.