Yuridik Maslahat-24 Tijoriy Tashkiloti “YKK” Markazi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Шу ердан кириб олиб, ўзингизга қулай йўл билан бизга боғланишингиз ва бизни излаб топишингиз мумкун.
👇👇👇
☎️🪪 https://yuridikmaslahat24.taplink.ws
Savollarga haq evaziga javob olish uchun Tel: ☎️+99899-106-70-35
☎️+99862-226-99-00

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


#subsidiya

Эслатиб у́тамиз ипотека кредити давлат субсидиясига аризаларни юбориш давом этаяпди.

Мкрожаат учун👇

@yuris_consul


🛑 АЛИМЕНТНИ БЕКОР ҚИЛИШ ВА ЧЕКЛОВЛАРДАН ҚУТУЛИШ ЙЎЛЛАРИ! 🛑

Алимент тўлашдан қонуний равишда озод бўлиш ёки уни камайтириш имконияти бор!


💡1️⃣Алимент олувчи шахс алимент пулини қабул қилмаётган бўлса

💡2️⃣Алимент олувчи шахс ишлаш учун бошқа давлатга кетган бўлса васий тайинланмаган бўлса

💡3️⃣Молиявий аҳволингиз оғирлашган бўлса

💡Суд қарорига асосан алимент қайта кўриб чиқилиши мумкин бўлса

💡5️⃣Чет элга ишлашга бориш зарурати бор, лекин чеклов туфайли кета олмасангиз

💡6️⃣Алимент олувчи шахс бошқа давлатга ишлаш учун кетганлигини тастиқлаш имкони бўлса

⚖️ҚОНУНИЙ ЕЧИМЛАР:

✅ Судга мурожаат қилиб алиментни бекор қилиш

✅ Васийлик масаласини қайта кўриб чиқиш ва ҳужжатлаштириш

✅ Молиявий аҳвол ёмонлашган бўлса, алиментни камайтириш ёки бекор қилиш

✅ Алимент маблағларини давлат фондига ўтказиш орқали тўловдан озод бўлиш

✅ Чет элга чиқиш чекловини бекор қилиш учун судга мурожаат қилиш

✅ Турмуш ўртоғингиз бошқа давлатга ишлаш учун кетганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тўплаш ва алимент масаласини қайта кўриб чиқиш

📜 БИЗ ҚАНДАЙ ЁРДАМ БЕРАМИЗ?

💼
1️⃣Алиментни бекор қилиш учун керакли ҳужжатларни тайёрлаш

💼
2️⃣Судга мурожаат қилиш жараёнида қонуний ёрдам

💼
3️⃣Чет элга чиқиш чекловини бекор қилиш бўйича ҳуқуқий маслаҳат

💼
4️⃣Турмуш ўртоғингиз чет элга ишлаш учун кетган тақдирда, алимент мажбуриятини қайта кўриб чиқиш

💼
5️⃣Ҳуқуқий ҳимоя ва қонуний асосда ечим

👨‍⚖️ ҚОНУНИЙ ЙЎЛ БИЛАН АЛИМЕНТ МАЖБУРИЯТИДАН ҚУТУЛИШ ВА ЧЕТ ЭЛГА БЕМАЛОЛ САФАР ҚИЛИШ УЧУН БИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ!

👉
☎️ +99899-106-70-35
+99862-226-99-00

Биз олдин сизни хужжатларни яхшилаб ўрганиб чиқамиз агар ечими бўлса шартнома асосида сизга хизмат кўрсатамиз.

ПОСТНИ УЛАШИНГ – АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ БИЛСИН!


#Алимент_бекор #Юридик_ёрдам #Қонуний_ҳимоя #Суд_қарори #Алимент_камайтириш #Чет_элга_чиқиш #Юристга_мурожаат #Алимент_чеклови #Қонуний_ердам #Ҳуқуқларингизни_билинг

😎 https://t.me/Yuridik_Maslahat24


#Диққат #Муҳим

⚡️ЧИҚИНДИ ҚАРЗИ УЧУН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН УЗИШ – ТЎҒРИМИ?

Энди чиқинди олиб кетиш хизмати учун қарз тўламаганлар 5 кун ичида қарзини тўламаса, уларга электр энергиясидан вақтинча узиш чораси қўлланилади.

📌 Қонун нима дейди?


Қонуннинг 4-моддасига кўра, маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизматидан қарзи бор фуқароларга СМС орқали огоҳлантириш юборилади. Агар 5 кун ичида қарз тўланмаса, уларга электр тўловларида чеклов қўйилади. Қарз тўланганидан сўнг чеклов автоматик равишда бекор қилинади.

📅 Қачон кучга киради?


Қонун имзоланди ва 3 ойдан кейин расман кучга киради деди ижтимоий тармоқдаги Shopirlar қанали.

❓ Бу қанчалик тўғри?


Бу қарорга муносабатлар икки хил:

✅ Айримлар бу чора чиқинди тўловлари бўйича масъулиятни оширишини таъкидлашмоқда.

❌ Бошқалар эса чиқинди қарзи учун электр каби муҳим хизматни чеклаш адолатдан эмас, деб ҳисоблашмоқда.

📣
Фикрингиз муҳим!

Қарздорликка қарши шундай чоралар тўғрими ёки бошқа ечимлар керакми?

💬
Сизнинг фикрингиз қандай? Қарздорликка қарши шундай чоралар қўллаш тўғрими ёки бошқа йўллар борми? Изоҳларда ўз фикрингизни қолдиринг! 👇

Дўстларингиз ва чиқиндига пул тўлайдиган оилалар билан бўлишинг!

#Диққат #Муҳим #Қонун #Электр #Чиқинди #Тўлов #Қарз #Огоҳлантириш #ФикрингизМуҳим

😎 https://t.me/Yuridik_Maslahat24


Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий ёрдамдан фойдаланиш ҳақида сўровнома 1. Сиз ўз ҳуқуқларингизни қанчалик яхши биласиз?
Poll
  •   • Жуда яхши
  •   • Ўртача даражада
  •   • фақат муҳим масалалар бўйича
  •   • Деярли билмайман
16 votes


📢 АЛИМЕНТ ПУЛИ ФАҚАТ БОЛАЛАР УЧУН ТЎЛАНАДИ!

⚖️
ҚОНУНИЙ АСОСЛАР:

🔹
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 96-моддаси бўйича, алимент ота-онанинг фарзандларини моддий таъминлаш мажбурияти ҳисобланади.

🔹 Алимент тўловлари фақат ва фақат
болаларнинг манфаатлари учун сарфланиши керак.

🔹 Алимент маблағлари болаларнинг
озиқ-овқат, таълим, соғлиқни сақлаш, кийим-кечак ва бошқа зарур эҳтиёжларига йўналтирилиши шарт.

⚠️ ФАРЗАНД ЧЕТ ЭЛДА БЎЛСА, АЛИМЕНТ ТЎХТАТИЛАДИМИ?


✅ Агар фарзанд
Ўзбекистон ташқарисида бўлса ва алиментни қабул қиладиган шахс йўқ бўлса, суд орқали алимент ундиришни вақтинча тўхтатиш мумкин.

✅ Суд бу ҳолатни ўрганиб чиқиб,
ижро ишларини вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор чиқариши мумкин.

Суд қарори чиққач, Суд ижро бюросига мурожаат қилиб, алимент ундириш жараёнини вақтинча тўхтатиш мумкин.

Бундан ташқари, бошқа қонуний ечимлар ҳам мавжуд!

📌
Сизнинг ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш ва муаммоларингизни қонуний ҳал қилишда ёрдам беришга тайёрмиз!

📞
Биз билан боғланинг:
📲
+99899-106-70-35
📲
+99862-226-99-00

🎥
Юридик масалалар бўйича батафсил тушунтиришлар ва маслаҳатлар учун YouTube каналимизни кузатиб боринг!
👉
Юридик Маслаҳат 24

📢
ҲЕЧ ҚАЧОН УНИТМАНГ:

Сиз ёрдамга муҳтож бўлмасангиз ҳам, бу маълумот сизни танишларингиз, дўстларингиз ёки қариндошларингиз учун жуда зарур бўлиши мумкин.
Шу сабабли, бу хабарни бошқаларга улашинг!

💡
Сиз ҳақиқатни билсангиз, бошқалар ҳам билсин!

📤
УЛАШИНГ, БИЛИМ БЕРИНГ, АДОЛАТГА ЁРДАМ БЕРИНГ!

#Алимент #ФарзандҲуқуқи #ЮридикЁрдам #ИжроИши #СудҚарори #ҲуқуқийМаслаҳат #ЮридикМаслаҳат24


😎 https://t.me/Yuridik_Maslahat24


✅✅✅ ℹ️ ℹ️ ℹ️ 📸

🇺🇿🇺🇿РЕСПУБЛИКА ДАРАЖАСИДА НАЗОРАТГА ОЛИНГАН МАСАЛА

‼️
«Ичон Қала» давлат музейи ходимларининг меҳнат ҳуқуқлари тиклангани ҳақидаги мурожаатимиз жамоатчилик ва давлат органлари эътиборига тушади, деб ўйламаган эдик. Аммо айнан биз кутмаганда шундай бўлди.

📍
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси ЮНЕСКО Миллий комиссияси ушбу ҳолатни пухта ўрганиш учун назоратга олганини маълум қилишди.

📍
Мазкур идоралар вакиллари биз билан тўғридан-тўғри алоқага чиқиб, вазиятни батафсил ўрганди ва келгусида шундай ҳолатлар яна юзага келганида, бевосита улар билан боғланишимиз учун маслаҳатлар беришди.

📍
Бироқ, масала қонуний ҳал этилгани боис, ушбу органларга, раҳбариятга ва бизни қўллаб-қувватлаган барча ҳамкорларга шахсан ўзим номимдан миннатдорчилик билдираман!

📌 Аслида
биз ҳеч кимни танқид қилиш ёки айблаш ниятида эмасмиз.

📌 Мазкур масалани ёритишимизга сабаб – меҳнат ҳуқуқи бузилган шахс оиламиз аъзоси бўлганидир.


📌
Биз қонун устуворлигини таъминлаш ва адолатни ҳимоя қилиш тарафдоримиз!

📍
Шунингдек, бизга ёзма ариза билан мурожаат қилаётган бошқа «Ичон Қала» давлат музейи ходимлари диққатига!

📌
Биз ушбу иш юзасидан бошқа эълон бермаслигимизни ва бу масалани қайта кўтармаслигимизни маълум қиламиз.

📌
Биз аввал ҳам ҳеч кимни танқид қилмаганмиз ва бундан кейин ҳам танқид қилмасликка ҳаракат қиламиз.

📢
Ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун қонуний йўллардан фойдаланиши шарт!

📌
Шу билан ушбу мавзу ёпилди. Барчага раҳмат!

#ҚОНУНИЙҲИМОЯ #ҲУҚУҚИЙАДОЛАТ #ЮҚОРИДАВЛАТОРГАНЛАРИ #ҚОНУНУСТУВОРЛИГИ #ОДИЛЛИК #ҲУҚУҚИЙМИННАТДОРЛИК

😎 https://t.me/Yuridik_Maslahat24


✅✅✅ℹ️ℹ️ℹ️📸

# 📢 МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ ТИКЛАНДИ!

🔹 «Ичон Қала» давлат музейида меҳнат ҳуқуқларига оид масала қонуний ҳал этилди!

‼️ Аввалроқ
«Ичон Қала» давлат музейи қўриқхонасида меҳнат ҳуқуқлари бузилганлиги ҳақида мурожаат келиб тушган эди. Биз ушбу ҳолат юзасидан жамоатчилик эътиборини қаратиб, қонунчилик асосида ечим топилишига ҳисса қўшдик.

📌 Муаммо қонуний тарзда бартараф этилди!

«Ичон Қала» давлат музейи қўриқхонаси директори А.Исмаилов расмий ҳужжатлар асосида мазкур масала ўз вақтида ҳал этилганини тасдиқлади.

📌 Музей раҳбариятига миннатдорлик!

Масаланинг ечимини топишда тезкор ва қонуний ёндашув намоён этгани учун
«Ичон Қала» давлат музейи» қўриқхонаси директори А.Исмаиловга ва муассаса маъмуриятига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

📌 Бошқа ташкилотларга ва ҳамкорларга раҳмат!

Шунингдек, бу жараёнда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳисса қўшган
меҳнат инспекцияси, касаба уюшмалари ва бошқа ташкилотлар ходимларига ҳам ташаккур изҳор қиламиз.

📜
ҳуқуқий хулоса!

⚖️
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ, ходимнинг иш жойи ва лавозими ҳимоя қилиниши кафолатланган.

⚖️
давлат органлари ва жамоатчилик ҳамкорлиги натижасида мазкур ҳолат қонуний равишда ҳал этилди.

⚖️
ҳар бир фуқаро меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатида меҳнат инспекцияси, суд ёки касаба уюшмаларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

📢
қонунийлик ҳимоясида бўлиш — ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқи ва бурчидир!

Юридик масалалар бўйича биз билан боғланишингиз мумкин:
👇👇👇
🪪 (
https://yuridikmaslahat24.taplink.ws)

☎️
+99899-106-70-35
☎️
+99862-226-99-00

#ИЧОНҚАЛАМУЗЕЙИ #МЕҲНАТҲУҚУҚЛАРИ #ҚОНУНИЙЧОРА #ОДИЛЛИК #ҲУҚУҚИЙМИННАТДОРЛИК #ҚОНУНУСТУВОРЛИГИ

😎 @Yuridik_Maslahat24


Хурматли фукаролар биз уй-жой харид килиш учун давлат субсидиясига ариза беришни бошладик.


Субсидия топшириб бериш учун бугун барчанинг ҳужжатларини тайёрлаймиз. Эртага улгура олмаймиз❗️
Бугун соат 00:00 гача кабул киламиз шошиламиз.

📨Мурожаат килиш учун:
@yuris_consul


https://t.me/Yuridik_Maslahat24


3 мартдан ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.

Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

⁃ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (ҳозирда 3,11 млн — 9,24 млн сўм);

⁃ Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 баравари (ҳозирда 3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).

Агар ўзингиз топшириб билмасангиз бизга мурожааи килинг.

👇
@yuris_consul

https://t.me/Yuridik_Maslahat24


✅✅✅ℹ️ℹ️ℹ️📸

📢 **Ичон Қала музейи раҳбариятига расмий мурожаат!**

⚖️ Меҳнат ҳуқуқларини тиклаш талаби!

Ҳурматли Ичон Қала музейи раҳбарияти,

Бизда мавжуд бўлган маълумотларга кўра, сизнинг муассасангизда хомиладорлик ва туғиш таътилидан қайтган ходим ўз иш жойига қайта тикланиши керак бўлганига қарамай, ушбу талаб бажарилмаяпти.

🔴 Бу Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига зид ҳисобланади!

📌 Қонунга асосан:
Меҳнат кодексига мувофиқ, иш берувчи таътилдан қайтган ходимни аввалги лавозимига ёки шунга тенг қийматли ишга қабул қилиш мажбуриятига эга.

Агар иш берувчи буни бажармаса, меҳнат ҳуқуқларини бузган ҳисобланади ва қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Бундай ҳолатда раҳбариятга нисбатан меҳнат инспекцияси ва суд томонидан чора кўрилиши мумкин.

⚖️ Биз мазкур қонунбузарликни назоратга олдик ва тез кунда қонун бўйича расмий шикоятлар киритилади.

Сиздан ходимнинг меҳнат ҳуқуқларини тиклашни ва қонунбузарликни бартараф этишни талаб қиламиз!

Акс ҳолда, меҳнат инспекциясига, касаба уюшмаларига ва судга расмий мурожаат қилинади.

📌 Ҳуқуқларингизни ҳурмат қилинг ва қонунга риоя қилинг!

📢 Биз бу ҳолатни жамоатчиликка эълон қилишда давом этамиз!

📞 Биз билан боғланинг: +99899-106-70-35 +99862-226-99-00

#ИчонҚалаМузейи #МеҳнатҲуқуқлари #ҚонунийЧора #Одиллик #МеҳнатҚонуни



https://t.me/Yuridik_Maslahat24


❗️❗️❗️🚨🚨🚨📣📣📣

📢 **ИЧОН ҚАЛА МУЗЕЙИ РАҲБАРИЯТИ МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗАЯПТИ!**

🔴 Меҳнат кодексига зид ҳаракатлар аниқланди!

Бир неча кун олдин биз Ичон Қала давлат музейи ходимлари учун меҳнат ҳуқуқлари кафолатланганини эълон қилган эдик. Шу билан бирга, хомиладорлик ва туғиш таътилидан кейин ҳар бир аёл ўз иш жойига қайта тикланиш ҳуқуқига эга эканини маълум қилган эдик.

Бироқ, музей раҳбарияти ушбу қонуний кафолатларга амал қилмаяпти!

🛑 Меҳнат кодексига мувофиқ, таътилдан қайтган ходим аввалги лавозимига қайта тикланиши керак. Лекин Ичон Қала музейи раҳбарияти бу талабни бузиб, қонунга зид равишда ҳаракат қилмоқда.

📌 Бундай ҳолат қонуний жавобгарликка тортилади!

Биз бу масалани назоратга оламиз ва Ичон Қала музейи раҳбариятига нисбатан қонуний чоралар кўриш учун қуйидаги идораларга расмий мурожаат йўллаймиз:

⚖️ Меҳнат инспекцияси – раҳбариятнинг ноқонуний қарорини бекор қилиш ва жарима солиш учун

⚖️ Суд – меҳнат ҳуқуқларининг тикланишини таъминлаш ва иш берувчини жавобгарликка тортиш учун

⚖️ Касаба уюшмалари – ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун

‼️ Музей раҳбарияти зудлик билан қонуний талабларни бажариши ва ходимни лавозимига қайта тиклаши шарт!

❗️ Акс ҳолда, раҳбарият судга берилади ва жавобгарликка тортилади!

📢 Ҳуқуқларингизни билинг ва ҳимоя қилинг!

Бизни қаердан топишни яхши биласиз:

https://t.me/Yuridik_Maslahat24

#ИчонҚалаМузейи #МеҳнатҲуқуқлари #Хоразм #МеҳнатҚонуни #Одиллик

---

Шу постни Ичон Қала музейи раҳбариятига юборишни таъминлаш керак. Бундай ҳолатда улар қонуний чоралар кўрилиши мумкинлигини аниқ тушуниб, тезда тўғри қарор қабул қилишади.

https://t.me/Yuridik_Maslahat24


🤓🤓🤓ℹ️ℹ️ℹ️📸

🔴«Ичон Қала давлат музейи» ходимлари учун муҳим маълумот!

Хуқуқшунос М.Салаевга муҳим Савол:

Мен Хива шаҳридаги «Ичон Қала давлат музейи»да ишлайман. Хомиладорлик ва туғиш таътили сабабли вақтинча меҳнат фаолиятимни тўхтатган эдим. Ҳозирда фарзандим уч ёшга тўлган ва ишга қайтиш ниятидаман. Иш жойимдаги аввалги лавозимимга тикланиш ҳуқуқим борми? Агар иш берувчи ушбу лавозимга бошқа шахсни қабул қилган бўлса, бундай ҳолатда раҳбарга қандай маъмурий жазо белгиланиши мумкин?

Хуқуқшунос М.Салаевни жавоби:

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ, хомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган аёлларга меҳнат жойи ва лавозими кафолатланади. Жумладан, Меҳнат кодексининг *** -моддасига асосан, иш берувчи таътилдан қайтган ходимни аввалги лавозимига ёки шу билан тенг қийматли ишга қабул қилиш мажбуриятига эга.

Агар иш берувчи ушбу мажбуриятни бажармаса, меҳнат ҳуқуқларингиз бузилган ҳисобланади ва қонунчиликка мувофиқ меҳнат инспекциясига ёки судга мурожаат қилишингиз мумкин. Бундай ҳолатда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ***-моддаси асосида жарима ёки бошқа ҳуқуқий санкциялар қўлланилиши мумкин.


📌 Раҳбарга нисбатан қўланилган жавобгарлик, унинг кейинги фаолиятига таъсири-
Агар раҳбар қонунни қасддан бузган деб топилса:

У маъмурий жавобгарликка тортилади ва иш берувчига нисбатан жарима белгиланади.
Агар меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши такрорланса ёки оғир ҳолатда аниқланса, у меҳнат инспекцияси томонидан раҳбарлик лавозимига тайинланиш учун ноқонуний шахс деб топилиши мумкин.
Диний, таълим, маданият ёки давлат ташкилотларида ишлайдиган раҳбарлар учун қонунбузарлик уларнинг лавозимдан четлатилиши ёки янги раҳбарликка номзод сифатида рад этилишига сабаб бўлиши мумкин.

✅ Ишга тикланиш учун нима қилиш мумкин?
Агар иш жойингизда ўз лавозимингизга тикланиш ҳуқуқингиз бузилган бўлса, сиз қуйидаги муассасаларга мурожаат қилишингиз мумкин:

Меҳнат инспекцияси – иш берувчига жарима ва маъмурий чора кўриш ҳақида қарор чиқаради.
Суд – ишга тиклаш, моддий ва маънавий зарарни қоплаш масаласини ҳал қилади.
Касаба уюшмалари – иш берувчи билан музокара ўтказиш ва ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишга ёрдам беради.


Ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш учун меҳнат инспекциясига, касаба уюшмаларига ёки малакали юридик маслаҳатчига мурожаат қилишни тавсия қиламиз. Ушбу маълумотни ҳамкасбларингизга ҳам етказинг!

📌 Ҳуқуқларингизни билинг ва ҳимоя қилинг!

Ушбу маълумотни бошқалар билан улашинг.

#ИчонҚалаМузейи #МеҳнатҲуқуқлари #Хива #Хоразм #МеҳнатҚонуни

Бизни қаердан топишни яхши биласиз
✈️ https://t.me/Yuridik_Maslahat24


🌙 Рамазон муборак, азизлар! 🤲

Ҳаёт шундай ўтиб кетяптики…
Кеча бирга кулган, суҳбатлашган, бир дастурхонда ўтирган одамлар бугун йўқ…
Бир куни биз ҳам йўқ бўламиз…

Лекин
бир нарса қолади – қилган яхшиликларимиз, қалбларда қолган меҳримиз, айта олган кечирим сўзларимиз…

Ака-ука, опа-сингил, дўстлар!
Мен сизлардан кечирим сўрайман…
Эҳтимол, билмай сўзларим билан озор бергандирман, эҳтимол, кўнглингизни оғритгандирман…
Мени узрли билинг!
Мен ҳам кимдан ранжиган бўлсам, бугун қалбимдан кечирдим. Чунки ҳаёт ўтади, лекин Аллоҳ учун кечириш қолади.

🤍
Қалбларимиз юмшасин, ниятларимиз поклансин,
Рамазон – меҳр, кечирим ва яхшилик ойидир.

Биргаликда яхшиликка сабабчи бўлайлик!
Бизнинг даврамизга қўшилинг, эзгу амалларда бирга бўлайлик!

🔗
Қўшилиш учун: https://t.me/Yuridik_Maslahat24

Бу хабарни яқинларингизга улашинг!
Ҳеч ким кечириш сўзини айтишга уяладиган даражада қолмасин…

🤲
Аллоҳ қалбларимизга нур, умримизга барака ато этсин!
Рамазон муборак! 🌙✨

https://t.me/Yuridik_Maslahat24


🗣🗣🗣🗣🗣🗣🗣👨‍⚖️

🚨 ИИБ ХОДИМИ ВА МФЙ РАИСИ СИЗНИНГ РУХСАТИНГИЗСИЗ УЙИНГИЗГА БОСТИРИБ КИРИШГА ҲАҚЛИМИ? 🚨

🖌 Кеча уйда рафиқам билан жанжаллашиб қолдим. Жаҳл устида у акасига телефон қилибди, натижада акаси маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) раиси, Ички ишлар бўлими (ИИБ) маҳалла профилактика инспектори ва яна бир аёл билан уйимга мени рухсатимсиз БОСТИРИБ КИРИШДИ!

Мен бу пайтда
боғда мол-ҳолларга ем-ҳашак бериб юрган эдим. Уйга кириб келишганини эшитиб, рухсатсиз уйга киришлари қонунийми ёки йўқ? деб сўрадим. Шу ерда ИИБ ходими билан тортишиб қолдик. У шундай деди:
📌
“Менинг ҳуқуқим бор, уйга кириш учун ҳеч кимдан рухсат олмайман деди!”

🔴
БУ ҚОНУНИЙМИ?

Қонун бўйича, ИИБ ходими ва МФЙ раиси сизнинг рухсатингизсиз уйингизга қуйидаги ҳолларда кириши мумкин:

1️⃣
Суд қарори ёки прокурор санкцияси бўлса

2️⃣
Жиноят содир этилгани ҳақида аниқ далиллар мавжуд бўлса

3️⃣
Фавқулодда ҳолатларда (масалан, ёнғин, тиббий ёрдам, инсон ҳаёти хавф остида бўлса ва ҳ.к.)

📌
Агар бу ҳолатлар мавжуд бўлмаса, сизнинг уйингизга уларни бостириб киришлари қонунга зид!

БУНДАЙ ВАЗИЯТДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

🔹
Ҳужжат талаб қилинг! ИИБ ходими ва бошқа шахслардан суд қарори ёки расмий ҳужжатни тақдим қилишни сўранг.

🔹
Ҳужжатсиз киришган бўлса, буни видеога ёзиб олинг!

🔹
Қонуний чоралар кўриш учун юристларга мурожаат қилинг!

⚖️
Ҳуқуқингизни ҳимоя қилиш ва бундай ҳолатларда қонуний маслаҳат олиш учун бизга мурожаат қилинг!

📢
Бир марталик маслаҳат олиш яни сизга юристлар (30 дақиқа вақт ажратишлари) – 250 000 сўм.

📞
Ҳуқуқий ёрдам олиш учун юристларга боғланинг:
☎️ +998 99 106 70 35
☎️ +998 62 226 99 00

🔴
Ҳуқуқингизни ҳимоя қилинг – қонунни билган инсон ҳимоясиз қолмайди!

Бу маълумотни улашинг, бошқалар ҳам ҳуқуқларини билсин!

😎 https://t.me/Yuridik_Maslahat24

😎 https://www.youtube.com/@YuridikMaslahat24

😎 https://www.facebook.com/share/15yC3FVzcA/?mibextid=wwXIfr

😎 https://www.instagram.com/yuridik_maslahat_24?igsh=dnRjYjMxcmcyc3Vr&utm_source=qr


🗣🗣🗣🗣🗣🗣🗣👨‍⚖️

⚖️ Ота уй-жойни ҳадя қилди, она эса имзо чекмаган. Ота ва она вафот этган – бу ҳадя шартномаси ҳақиқийми?

🔹 Муаммо:
Тасаввур қилинг, ота никоҳ давомида уй-жойни бошқа бир шахсга
ҳадя қилади. Бироқ, она бу ҳадя шартномасига имзо чекмаган. Кейинчалик, ота ҳам, она ҳам вафот этади. Энди меросхўрлар бу ҳадя шартномасининг ҳақиқийлигига шубҳа қилишмоқда.

❌ Ҳадя шартномаси қонуний кучга эгами?

Жавоб:
Йўқ!
Қонунга кўра, никоҳ давомида орттирилган уй-жой оилавий мулк ҳисобланади. Агар ота уй-жойни ҳадя қилган бўлса, она ҳам бу ҳужжатга имзо чекиши керак эди. Агар она ҳадя шартномасига имзо чекмаган бўлса, бу ҳужжат суд орқали ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин!

👨‍⚖
Суд бундай ҳолатда нима қилади?
Оилавий мулк сифатида тан олади – агар уй-жой оилавий мулк бўлса, онанинг 50% улуши мерос сифатида фарзандларига ўтиши керак.
Ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиши мумкин – чунки она ўз розилигини бермаган.
Мерос тақсимоти амалга оширилади – она вафот этганидан сўнг унинг меросхўрлари уй-жойда ҳақ талаб қилишлари мумкин.

🔍 Бу ҳолатда нима қилиш керак?

1️⃣
Судга мурожаат қилинг – уй-жойни оилавий мулк сифатида тан олиш ва ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун.
2️⃣
Мерос ҳуқуқингизни ҳимоя қилинг – агар она розилик бермаган бўлса, унинг меросхўрлари ўз улушини талаб қилиши мумкин.
3️⃣
Юристлар билан маслаҳатлашинг – бундай ҳуқуқий жараёнда мутахассис кўмаги жуда муҳим!

📞 Бизнинг юристлар билан боғланинг!

Биз бундай ҳолатларда
малакали ҳуқуқий маслаҳат беришга тайёрмиз!

📌
30 дақиқалик телефон маслаҳати – 250 000 сўм
📞
Мурожаат учун телефонлар:
📲
+99899-106-70-35
📲
+99862-226-99-00

📍
Офисимиз манзили:
🏢
Хоразм вилояти, Хива шаҳри, Феруз кўчаси, 100А уй

⏳ Вақтни бой берманг! Ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш учун тезроқ ҳаракат қилинг!

🔁 Ушбу маълумотни яқинларингиз билан улашинг – уларга ҳам фойдаси тегиши мумкин!

✈️ https://t.me/Yuridik_Maslahat24


Ассалому алейкум каналимиз азолари бизнинг каналимиз ривожи унун сизнинг ёрдамингиз керак. Телеграм премиум ишлатувчилар ушбу сўровномага овоз беришингизни сўраб коламиз🤝




🚨 СИЗГА НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛМА УЧУН ЖАРИМА СОЛИШДИ – УНИ ЕЧИМИ БОР! 🚨

❌ ТУШКИНЛИККА ТУШМАНГ ! Кўпчилик ноқонуний қурилиш сабаб
катта миқдордаги жаримага дуч келмоқда. Бу ҳали барчаси тугади дегани эмас! Қонуний йўл билан бу масалани ҳал қилиш мумкин.

🔍 НИМА УЧУН ЖАРИМА СОЛИШГАН?

📌
Рухсатсиз қурилиш – уй, дўкон, устахона ёки бошқа иншоот
📌
Қурилиш нормалари бузилган – ер ажратиш ёки шаҳарсозлик қоидаларига зид
📌
Давлат текшируви натижасида аниқланган – ва ноқонуний деб топилган

🚫
Жаримани тўлашдан олдин бироз кутиб туринг!

✅ БУ МУАММОНИ ҚАНДАЙ ЕЧИШ МУМКИН?

ЖАРИМА ҚОНУНИЙМИ? – Ҳужжатлар ва қарорнинг асослилигини текшириш керак
📝
СУДГА ШИКОЯТ БЕРИШ – Агар жарима асоссиз бўлса, уни бекор қилиш мумкин
📉
ЖАРИМАНИ КАМАЙТИРИШ – Апелляция орқали жарима миқдорини камайтириш
🔎
ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ – Агар ҳимояга муҳтож бўлсангиз, биз ёрдам берамиз!

⚡ СУДГА БЕРИШ УЧУН АРИЗАЛАРНИ БИЗ ТАЙЁРЛАБ БЕРАМИЗ!
👨‍⚖
ҚОНУНИЙ ЁРДАМ КЕРАК БЎЛСА, БИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ!

📩
Мурожаат учун:
📞
+99899-106-70-35
📞
+99862-226-99-00

📢
БУНИ БИЛИШ ҲАММАГА МУҲИМ! Постни танишларингиз билан улашинг, балки уларга ҳам керак бўлиб қолар!

😎 https://t.me/Yuridik_Maslahat24


🛑 Эр хотин ажрашгандан сўнг, фарзандлар ким билан қолади? 🛑

Эр-хотин ажрашганидан сўнг, бола қайси ота-онаси билан қолиш масаласини суд ҳал қилади.

Қонун бўйича:
✅ Одатда 7 ёшгача бўлган болалар онаси билан қолади.
✅ Суд боланинг манфаатларини инобатга олиб қарор қабул қилади.
✅ Агар она қайта турмуш қурса, бу автоматик равишда болани отасига берилишини англатмайди.

🔎
Аммо, агар:
🔹 Она янги турмушда болага етакчи тарбия ва ғамхўрлик қила олмаса,
🔹 Боланинг манфаатлари бузилса,
🔹 Ота болани тарбиялаш учун яхши шароит яратиб бериши мумкинлигини исботласа –
суд болани отасига бериш ҳақида қарор чиқариши мумкин.

❓ Саволларингиз борми? Юридик маслаҳат керакми? Бизга ёзинг! 📩

Агар сиз ёки яқинларингиз шундай вазиятга тушиб қолган бўлса, бизга мурожаат қилинг. Барча ҳуқуқий чораларни қўллаб, муаммони қонуний йўл билан ҳал қилишга ёрдам берамиз.

📞
Бизнинг телефонлар:
📲 +998 99 106 70 35
📲 +998 62 226 99 00

✈️ https://t.me/Yuridik_Maslahat24

1.6k 0 11 13 13
20 last posts shown.