ЖЧ-2014 саралашининг сўнгги турини эсласангиз керак. Биз Қатар билан ўйнаганмиз. Корея Эронни қабул қилган.
Агар Корея Эронни ютса, биз Қатарни ютишимиз кифоя бўлган. Корея ва Ўзбекистон мундиалга чиқарди.
Агар Эрон ютса, биз Қатарни 6 тўп фарқи билан ютишимиз керак эди. Шунда биз ва Эрон мундиалга чиқардик.
Эрон Кореяда ҳисобни очган. Биз иккинчи таймда Қатар дарвозасига қаторасига гол ура бошлаганмиз. Ўйин охирларида ҳисоб 5:1, бизга яна икки гол керак, Корея эса ўз ўйинини ютқазиб, юрак ховучлаб Тошкентдаги ўйин натижасини кутган. Қандайдир 4-5 дақиқа корейсларнинг тақдири ҳавода муаллақ қолган, аниқроғи, бошқа ўйин натижасига боғлиқ эди.
Якунда Жанубий Корея мундиалга чиқди, биз икки гол уролмадик. Аммо барибир корейслар ўз мураббийини кечиришмади, истеъфога чиқаришди. Якуний натижа қониқарли бўлса-да, ўша беш дақиқанинг бадали бўлиши керак эди. Корея бунақа тарзда чиқмаслиги керак ЖЧга, дейишгандир.
Бугунги ўйинимизни, айниқса, сўнгги 15 дақиқани кўриб ўтириб, ўша ўн йил олдинги воқеани эсладим. Ўхшаш вазият. Шимолий Кореяга қарши бундай хавотирли якуннинг бадали бўлиши керак. Билмайман, Катанец истеъфога чиқиши керакми, ўрнига ким келади, бу яхшими, ёмонми, аниқ фикрим йўқ, аммо шуни аниқ биламанки, бугунги ўйиннинг жавоби бўлиши керак. Шунчаки уч очко билан унутилиб кетмаслиги, атрофлича таҳлил қилиниши, хулоса берилиши шарт.
@aslanov_futbol