❗️
Ажойиб янгилик: 17 ёшли бухоролик Муроджон жавобгарликка тортилмайдиБухоронинг Жондор туманидан чиққан 17 ёшли, крипто-актив билан шуғулланиб, 34 млрд сўм "оборот" қилган Муроджон Зувуров масаласи кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.
Оддий оиладан чиққан Муроджон Бухоро давлат университетининг иқтисодиёт ва туризм факультети талабаси.
Афсуски унга нисбатан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари кетаётганди.
Куни кеча ушбу жиноят иши терговчининг қарорига кўра,
ҳаракатдан тугатилибди. Унда Муроджоннинг қилган иши ижтимоий хавфли эмаслиги, айбидан пушаймонлиги, оилавий аҳволи ва ҳоказолар инобатга олинган.
Аслида терговчиларда мана шундай ваколат ҳам бор. Ҳаммани ҳам судгача судраб жавобгар қилиш шартмас.
☝️
Муроджонга нисбатан мана шундай инсонпарвар ёндошув қилган терговчидан миннатдормиз!
Қувончлиси, бугун Муроджон тимсолида минглаб Ўзбекистон ёшларининг рухи синдирилмади, қадди букилмади. Энди у жиноятчи эмас, ҳақиқий қахрамон.
©️
Rasul Kusherbayev https://t.me/YIAhujjat