Ҳозир ҳам уларнинг айримлари, бола-чақа, набиралари билан замондошларимиз. Катта Фотима-Зуҳралар онажонимнинг синфдошлари бўлишган.
9. Бир неча хафта аввал синглим билан туман марказига йиғилишга боргандим. Дилбар, оппоқ юзли ёшгина бир жувон ёнимизга келиб биз билан сўрашди. Синглим "Булар кичик Зуҳра (Бузуҳра) опанинг келинлари" дея уларни таништирди. У аёл эса "Гулбаҳор опамни яхши танийман" дея жилмайди.
Менинг юрагимдан қандоқ ҳислар кечганини билсангиз эди. Аҳир уларнинг бобо-бувилари ҳақида асар ёзяпгандим.. Аммо бу ҳақда қаршимдаги аёлга айта олмадим. Менимча шуниси маъқул.
10. Мен Абдужаббор тоғани ўз кўзларим билан кўрганман. Матлуба холани ҳам.
Абдужаббор тоға ( адамгилар уларни шундай чақирар эдилар) оқ юзли, қирра бурун, лаблари нисбатан ингичкароқ, қошлари ўрта қалинликда ва кўзлари кўк киши бўлганлар. Юзларида кулмасалар ҳам билиниб турадиган кулгучлари бор эди. Жилмайганларида чеҳраларида майин ва синиқ табассум зоҳир бўларди. Ҳамиша соқоллари қиртишлаб олинган, сочлари қисқартириб калталанган ҳолда юрардилар. Бошларидан дўппи тушмасди. Тасаввуримда оппоқ ёқали кўйлак ва кулранг костюм-шимда қолганлар. Ширинсўз, лутфли ва шу билан бирга жиддий инсон бўлганлар.
Абдужаббор тоға кириб келган давраларда ёшлар дарров ўзларини йиғиштириб олишар, тезда сипо тортишарди.
Раҳматли додамлар "Абдужаббор уруш кўрган одам, у "плен"да бўлган" деб кўп такрорлаганлари ёдимда қолган.
Матлуба хола эса оппоқ кулча юзли, қош- кўзлари ва сочлари қоп-қора, бениҳоя чиройли аёл бўлганлар. Улар ҳатто қариган чоғларида ҳам чиройларини йўқотмаган, юзлари тўла нурли, кўнгиллари жуда очиқ аёл эдилар...
Абдужаббор тоға ва Матлуба бувилар додамлар ва Муаззам ойимларни кўришга келишганларида қучоққа сиғмайдиган катта хушбўй оқ қовун ва жўҳорини расми солинган қоғоз қутидаги ширин қаламча олиб келишганини ҳамон ҳотирлайман. Менимча ўша пайтлар 4ёшларда бўлган бўлсам керак. Ажаб... Кўзимни юмсам ўша кунларни бемалол ҳотирлайман.Ҳотирадан сира ўчмайдиган шундай кунлар ҳам бўлар экан.
Бу тошга ўйилган нақш сингари сира ёддан чиқмас болалик ҳотираларидан бир шингили эди...
Ҳозирча шулар...
Ёдимга тушса яна нималарнидир ёзарман...
Ҳа айтганча... #СЎНГГИ_НАФАСГАЧА қиссаси менга яна бир асар ғояси учун туртки берди. Аммо у тарихий асар бўлмайди Насиб қилса у бутунлай бошқа йўналишда бўлади...
Сиз билан хайрлашмайман. Балки сатрлар орқали ғойибона кўришгунча деб қоламан.
Эҳтиром ила Гулбаҳор Рахматуллаева-Хазонрезги
@xazon_rezgi