#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Сени Ватан хоини деган айблов билан шунча йилга ҳукм қилганларига ҳеч тушуна олмаяпман,- деди Соколов қошлари уюлганча,- қани тафсилотларни батафсил гапириб бер-чи?
-Ўша сиз билан бўлган учрашувдан сўнг кўп ўтмай вазият тақозоси билан партизанлар сафига қўшилдим. Куз ойида эса... Хатиндаги немис офицер ва солдатларини овқатдан оммавий захарлангани ҳақида эшитганмидингиз?
- Ҳа! Ҳа! - жонланди Владимир Соколов,- оббо шоввоз-ей! Ўша ишда ҳам қўлим бор дегин?!
-Ҳа... Асирга ҳам айнан ўша операция чоғида тушиб қолган эдим. Кейин Освенцимга олиб кетилдик. У ерда бир йилча бўлгач, Шиндлернинг корхонасига жўнатилдим. 1944 йилнинг кузида эса корхонадан кетиб ўзимизникиларга қўшилдим. Ғалабани Берлинда кутиб олдим.
- Шунча бўлиб ўтган ишлардан сўнг мукофотим шу ер бўлди дегин?
Абдужаббор чуқур тин олди :
- Барчаси жуда тез бўлиб ўтди. Мени уйдан олиб кетишлари ҳам, суд жараёни ва ҳукм чиқарилиши ҳам, энг қисқа фурсатларда бу ерга келтирилишим ҳам.
Энг асосийси эса менинг хоин эмаслигимни тасдиқлайдиган бирорта гувоҳим бўлмади. Освенцимда ўтказган қора кунларим ватанимга қадар таъқиб қилиб келди. Мен эса унга қарши ҳеч қандай чора кўра олмадим.
- Ғам чекма, йигит! - Абдужабборнинг елкасига дўстона қоқди Соколов, - мана мен бўламан сенинг гувоҳинг! Қанча маълумот, қанча далил керак бўлса менда бор. Насиб қилса тез кунларда ватанингга қайтиб борасан. Бу сафар ҳақиқий қаҳрамон бўлиб.
Шуни унутма-ки, олтинга ташқаридан ҳар қанча таъсир кўрсатмасинлар, унинг қийматини туширишга уринмасинлар у ҳеч қачон зангламайди. Темирга эса ҳарчанд оро бермасинлар унинг занглаш ҳусусиятидан асраб қолиб бўлмайди...
Владимир Соколов билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг бир ой ўтиб Абдужабборнинг бўйнидаги барча айбловлар олиб ташланди.
📌@xazon_rezgi /160