Хайрулла Ҳамидовдан


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


Шеърият мен сенинг остонангда турибман.
Мурожаат учун: @m_kamoliddinov

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


Ўзбеклар нима дейди?

Дин ҳақида: - Одамнинг манетида бўлсин (кўкрагига уриб), вей!

Бойлар ҳақида: - Мард киши. Эҳсони катта саховатли одам. Ҳожи. Бир тўй қилди ўтган йили, тўкиб ташлади, келганам келди, келмаганам келди.

Уччига чиққан таниш-билишчи ва порахўр ҳақида: - Ҳожатбарор одам. Ҳозирги замонда танишсиз иш битиролмайсан. Бир суҳбатини ол, керак бўлиб қолади.

Ёғли овқат ҳақида: - Дўхтирлар ваҳимачи халқ бўлади. Катта-катта олавер.

Ичкилик ҳақида: - Ўзимас, кайфи ҳаром. Икки ака-ука бўлган экан (давомини биласиз).

СССР ҳақида: - (орзумандлик билан) Бошқача даврлар эди. Гугурт икки тийин. Бир сўмга, эҳҳе..

Мустақиллик ҳақида: - Ҳозир ҳам кам бўлганимиз йўқ. Ишлаган қандини уриб яшаяпти.

Америка ҳақида: - Иплос давлат. Ҳамма уруш ўшағдан чиқади.

Тошкент ҳақида: - Свет ўчмайди, газ бир метр.

Тўйлар ҳақида: - Ярашиғи шунақа. Маҳалла-кўйдан кам ё ортиқ жойимиз йўқ.

Газеталар ҳақида: - Афандиси, сканворди боридан олиб тураман.

Китоб ҳақида: - Ўқиб шаҳар оберармиди. Кўряпмиз ўқиганларни.

Қиз фарзанд ҳақида: - Ўқиб шаҳар оберармиди. Кўряпмиз ўқиганларни.

Интернет ҳақида: - Ҳозирги болаларнинг ҳаммасининг интернетда сайти бор.

Масжид ҳақида: - Пенсияга чиқиб олай, Худо хоҳласа, намозни канда қилмайман.

Сиёсат ҳақида: - Кетни қисган бой бўлади. Сиёсатга аралашма. Ундан кўра уят-уят гаплардан гаплашайлик.

Президент ҳақида: - Ўзи яхши одам, атрофидагилар ярамас.

(с) Шукуржон Исломов 2019-йил.

@xayrulla_xamidov1

11k 3 104 30 117

Банди бургут тeмир кишанни ғажир,
Ҳар томон сачрайди майда тошчалар.
Узилай-узилай дeб қолди занжир...
Самони бўшатинг,майда қушчалар.

✍Хайрулла Ҳамидов

@xayrulla_xamidov1

9.9k 1 41 37 179

ДУНЁ БУ

Деёлмаган ҳеч кимса ҳали:
“Ўладиган дунё эмас бу!”
Ҳар кимсанинг бордир ўз гали,
Қоладиган дунё эмас бу.

Умр онин шартида қайғу,
Шодлигию дардида – қайғу.
Ҳар туйғунинг ортида қайғу,
Куладиган дунё эмас бу!

Молу давлат ғулғула солар,
Cавол лекин: “Бунда не қолар?”
Берганини қайтариб олар,
Оладиган дунё эмас бу!

Яшир, дўстим, фоний ғазабни,
Боқий Кунга асра асабни!
Пўсткалласин айтайми гапни –
Бўладиган дунё эмас бу...

@xayrulla_xamidov1

14.3k 1 171 42 223

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шеъ ёзиб турасизми?

@xayrulla_xamidov1

35.2k 1 165 183 263

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Эсингдами…?”

Каналга уланиш:
@xayrulla_xamidov1

55k 2 404 47 183



Рамазондан рамазонгача…

Дил саросар, термулар маҳзун
У азондан бу азонгача.
Умр - йўғон ичакдек узун,
Рамазондан рамазонгача.

Умуммиз ва сафда ялпимиз
Айлангунча барг хазонгача.
Шайтонларга ўлжа қалбимиз
Рамазондан рамазонгача!

Оҳ, чап елка фариштамизга
Иш топилар тун - азонгача.
Ишонч ҳам йўқ сариштамизга
Рамазондан рамазонгача!

Лаин, даф бўл, йўлингдан қолма,
Қувма Шошдан Хуросонгача.
Аллоҳ, Аллоҳ, жонимиз олма
Рамазондан рамазонгача!

Бўм-бўш турар шайтоний қафас,
Ел кўпирар сел, тўзонгача.
Бир амаллаб яшаб ўтсак, бас,
Рамазондан рамазонгача!

Хайрулла Ҳамидов

Каналга уланиш:
@xayrulla_xamidov1

42.3k 3 180 17 181

УМР - РАМАЗОН

Муқаддас ой ичра тўлғонар кеча,
Хаёлий хитобга йўғрилар бир ҳол:
"Серғалва умрингни тўлиқлигича
Рамазон ойига айлантириб ол!"

Мушкул бир юмушдан қайнайди томринг,
Яшамоқ не лаззат шундоқ тилаксиз:
"Агар рамазонга айланса умринг,
Вафотинг ҳайитга айланар шаксиз!"

Хайрулла Ҳамидов

Каналга уланиш:
@xayrulla_xamidov1

32.3k 1 150 15 190

ТУШУНЧА

Шу қадар қўрқоқмиз, ҳатто уйқуда
Алаҳсиб, недандир қўрққан бўламиз.
Шу қадар ботирмиз, уйғоқ ҳолида
Оламлар Роббига исён қиламиз.

Қайдадир йўқотдик тарозумизни,
Негадир ўлчовлар бузилиб кетди.
Қаттиқроқ чиқардик овозимизни,
Осмон билан ришта узилиб кетди.

Шу бизга туюлди сўнгсиз қулайлик,
Яшира олмадик қувончимизни.
Илоё ўлгунча ўнглаб олайлик
Ботирлик, қўрқоқлик тушунчамизни.

Хайрулла Ҳамидов

@xayrulla_xamidov1

37.2k 5 285 27 263

Йиғламоқ уятдек... бўлмайди кулиб,
Туннинг қучоғига отилган виқор --
Бир пайтлар кузакнинг поёни бўлиб,
Отамнинг сочига ёғар эди қор.

Оппоқ соч-саққоли, не гўзал севинч,
Олис-олислардан термулган баҳор:
Мунис қабристонда абадий соғинч --
Отамнинг бошига яна ёғар қор...

Хайрулла Ҳамидов

@xayrulla_xamidov1

27.4k 1 98 38 251

Кўзларимиз аслида ўзимизни кўриши, ўз хатомизни пайқаши керак, сўнг атрофга назар солишига ижозат бор.

Хайрулла Ҳамидов

@xayrulla_xamidov1

25.9k 2 53 15 142

Тақдирга норизочиликни ифода этишнинг энг машҳур йўли - ҳасад!

Хайрулла Ҳамидов

@xayrulla_xamidov1

24.9k 1 57 36 174

Биз ҳаммага қулаймиз,
Бир туртишса, қулаймиз!

Хайрулла Ҳамидов

@xayrulla_xamidov1

53.1k 1 107 119 371

ОНА

Онажон, тилимда ёлғон эҳтиром...
Роппа-роса қирқ йил олдин туғилиб,
Э воҳ, ёлғизгина бир ўғил бўлиб,
Берганим дард экан, олганим ором!

Олисда ҳис қилиб улғайдим бироз -
Сизни севарди деб алдаган илҳом.
Кўзингиздан нурни олганларим рост,
Меҳрни берганим ёлғондир, ёлғон!

Қалбимдан ўғиллик фарзлари йироқ,
Мени деб эгурсиз тик бошингизни.
Ростдир сочганларим сочингизга оқ,
Ёлғондир артганим кўз ёшингизни!

Онажон, ғўрлик ҳам эви билан-да,
Айтинг, қачонгача шундоқ юраман?
Рози этолмасам ушбу оламда
Маҳшаргоҳ устинда қандоқ тураман?

Ҳаётда бўлгандек ўша сўнг куни
Барибир муҳтожман кўҳна меҳрга:
Ўзингиз ҳимоя қиласиз мени,
Худонинг олдига борамиз бирга!!!

Хайрулла Ҳамидов

@xayrulla_xamidov1

53.2k 1 252 32 267

Тухумдан чиқди-ю, келтириб уни
Шу лойқа ҳовузга томон отдилар.
Ташландиқ ушоқ еб ўтади куни,
Хор-у хас, хазонлар устин ёпдилар.  

Дунёда кўргани шу тор ҳовузча
Ва мудроқ толларнинг аччиқ хазони.
Менга алам қилар тилла балиқча,
Бир кўлмак ҳовуз деб билар дунёни.

(с) А. Орипов

Ўша шўрликкина тилла балиқча
Уммонга ташланди, роҳатлан, дея,
Ва лекин бир жойда айланар тинмай...
Алҳол ўзгармади эски савия.

(с) Хайрулла Ҳамидов

@xayrulla_xamidov1

44.1k 3 198 53 268

АВГУСТНИНГ СЎНГГИ КУНЛАРИ

Сусаймоқда Қуёшнинг тафти,
Ястанади чўлга саратон.
Ишқаб оппоқ, совқотган кафтин,
Хув олисдан боқар қаҳратон.

Барглар ҳазин - яшашдан толиб,
Илинж ила мўлтиллаб турар,
Хазонликни бўйнига олиб,
Тўшалишга тараддуд кўрар.

Само кўз ёш тўкишга тайёр -
Йўқотгандек саломатлигин,
Ва ниҳоят ҳис қилар илк бор
Табиат ҳам омонатлигин...

@xayrulla_xamidov1


ЭЛ

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Нияти бўлакча, амали мавҳум.
Бу элдан Бухорий чиқиши мумкин,
Лекин ғарибликда яшашга маҳкум.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Тушуниб бўлмайди асрорларини.
Машрабни осади ва орқасидан
Йиғлаб ўқиб юрар ашъорларини.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Ботини чиркинлик, зоҳири содда –
Ўткан кунларини ёзган ўғлини
Билмай отиб қўяр Юнусободда.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Тимсоҳ кўз ёшидан битмиш луғати.
Ибн Синони-ю Улуғбегини
Ўзи туғади ва ўзи бўғади.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Тушуниб бўлмайди сира ҳам, айтсам.
Бир жарлик кўраман йўл охирида,
Олдинга юр, дейди орқага қайтсам.

Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Буюклик шарафдир, бироқ ўй сурманг.
Тағин, дардларини эшитайин деб
Бобурни сира ҳам уйғота кўрманг!!!

✍ Хайрулла Ҳамидов

@xayrulla_xamidov1

50.5k 6 430 16 351

Бир гуноҳ қилганингда дарҳол тавба қил! Инсон сувга тушгани учун эмас, сувдан чиқмагани учун чўкади.

Ж. Румий

@xayrulla_xamidov1

43.1k 2 182 2 269

"Узоқдан аёл деб ўйлабман сизни"
Деди бир нодон кас топгандек ҳузур.
Олим ҳам муносиб берди жавобни:
"Мен эркак деб ўйлабман, узр"

©Хайрулла Ҳамидов
@xayrulla_xamidov1


Она бўлиш қийин...

Бугун дўконда бир аёл 10 ёшлар чамаси ногирон фарзанди билан юрган экан, болага кўзим тушдию бўғзимга нимадир тиқилди.
Ҳаётни бундай синовига дош бераётган қизалоққа қарашга кучим етмади.
Мен у қизалоқни дардига 2 сония тикилишга кучим етмаган бир вақтда уни йиллар давомида дардига шерик бўлиб яшаётган онасини кучига қойил қолдим.
Мен филдай жасадим билан у қизалоқни юзига қарашга, уни дардини ҳис қилишга бир сония ҳам кучим етмади.
Она эса кичик жуссаси билан бу дард ичида яшайди, уни эркалашга ўзида куч топади.
Ҳар гал онаси фарзандини хаста танасига қараганда нимани ҳис қилишини тасаввур қилишни ўзи oғриқли.
Қанчалар кучсиз ва ожиз эканимни ҳис қилдим.

Оналарга ҳайкал қўйса арзийди...

©Твиттердан олинди(Artikoff)

40.1k 1 134 20 234
20 last posts shown.