#ИБРАТ
🤔
УЛАР ИНСОНМИ Ё ФАРИШТА...📝📝📝
Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳуга бир киши келиб:
- Фалончи сизни сўкди, -деди.
Холид унга:
- Бу унинг саҳифаси. Уни ҳоҳлагани билан тўлдираверсин, - дедилар.
📝📝📝
Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳматуллоҳи алайҳга бир киши келиб:
- Фалончи сизни сўкди, - деди.
Ваҳб унга:
- Шайтон сендан бошқа элчи топа олмадими?! - дедилар.
📝📝📝
Ҳасан раҳимаҳуллоҳга бир киши:
- Фалончи сизни сўкди, - деди.
Ҳасан унга:
- У отган ўқ менга тегмаган эди. Сен уни олиб келиб юрагимга санчдинг, -дедилар.
📝📝📝
Имом Шофиъий раҳматуллоҳи алайҳга бир киши келиб:
- Фалончи сиз ҳақингизда ёмон гапларни гапирди, - деди.
Имом унга:
- Агар рост айтган бўлсанг сен чақимчисан. Агар ёлғон айтган бўлсанг сен фосиқсан, - дедилар. У хижолат бўлиб қайтиб кетди.
┈•┈•┈•┈•❁❄️❁•┈•┈•┈• Яқинларингизга ҳам
➡️
БОСИНГ👇
https://t.me/XabarchiBobohttps://t.me/XabarchiBobo