🇦🇺 Австралия 16 ёшгача бўлган фойдаланувчилар учун ижтимоий тармоқларга киришни тақиқловчи қонунни қабул қилди
Қонуннинг тўлиқ кучга кириши келаси йилнинг охирига мўлжалланган.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Энди платформаларга эга бўлган компаниялар вояга этмаганларнинг аккаунтларини блокировка қилишлари шарт. Қоидабузарликлар 50 миллион Австралия доллари (тахминан 32 миллион доллар) миқдорида жаримага тортилади. Бироқ, тақиқни четлаб ўтган болалар жазоланмайди.
Ҳужжатда тақиқланган ижтимоий тармоқлар рўйхати кўрсатилмаган. Бироқ, Австралия алоқа вазири Мишел Роуланд таълим мақсадлари учун муҳимлиги сабабли YouTube чекловлардан чиқариб ташланганини таъкидлади.
Қонуннинг тўлиқ кучга кириши келаси йилнинг охирига мўлжалланган.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг