ФОЙДАЛИ ИШ
Бир боланинг қари бувиси бўлиб, у куни билан ҳаммага “Ибодатингни қил”, деб айтаверар экан. Бир куни бувиси ҳовлидаги ўриндиқда мудраб ўтирганида набираси ундан:
- Буви, ухлаяпсизми? – деб сўрабди.
- Йўқ ибодат қиляпман, - деб жавоб берибди бувиси.
- Хуррак отганингизни ўзим эшитдим-ку, қанақасига ибодат қиляпсиз?! – деб кулибди набираси.
- Мен ибодатга куч йиғиш учун ухлаяпман, демак, ибодат қиляпман.
- Унда мен нима қияпман?
- Сен ҳам ибодат қиляпсан. Билмаган нарсани сўраб билиш ҳам ибодат қилиш ҳисобланади.
- Ойим, дадам, бошқалар нима қилишяпти?
- Даданг ишда, ойинг овқат қиляпти, аканг мактабда, демак, улар ҳам ибодат қилишяпти. Умуман, кўзинг кўриб турган нарсанинг ҳаммаси ибодат қилади.
- Жонсиз нарсалар ҳамми? – Ҳайрон бўлиб сўради набира.
- Одамлар, жониворлар ва жонсиз нарсаларнинг ҳаммаси зиммаларидаги вазифаларини бажаришлари ибодат ҳисобланади.
Эй фарзанд, билгинки, жамият учун фойдали бўлган ҳар бир ишни сидқидилдан бажариш ибодат ҳисобланади. Аксинча, зиммасидаги вазифага эътиборсиз бўлиб, қўл учида бажариш эса атрофдагиларнинг ҳаққига хиёнат қилиш демакдир.
Агар жамиятдаги инсонларнинг ҳаммаси шу қоидага риоя қилиб яшасалар, турмуш ўз-ўзидан яхшиланиб бораверади.
#hikoya
Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g