Фармрейд: 160 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмларининг ноқонуний савдоси тўхтатиб қолинди
Сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган тиббиёт буюмларини юртимизга қинғир йўллар орқали олиб кириш нафақат қонунга хилоф, балки бу ҳолат инсон саломатлигига ҳам жиддий хавф туғдириши ҳеч кимга сир эмас. Бироқ айрим кимсалар бу жиҳатларни ҳаттоки ўйлаб кўришмайди.
Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Дўстлик туманида ана шундай ноқонуний ҳолатга чек қўйишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Р.Д. ўрнатилган тартибда кузатувга олинди. Кузатув жараёнида ушбу фуқаро ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 160 миллион сўмлик тиббиёт буюмларини шартли харидорга қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
🎧 Аудиода тинглаш
⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube