⚡️
Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилдиВакансиялар сони 340 мингдан ошди, бўш иш ўринлари бор корхоналар сони 130 мингга яқин.
24 апрел ҳолатига Ўзбекистонда 340 мингдан ортиқ бўш иш ўрни бор. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
хабар берди.
Қайд қилинишича, 6 миллиондан ортиқ меҳнат шартномаси ягона миллий меҳнат тизимида (ЯММТ) рўйхатдан ўтказилган.
Таъкидланишича, бўш иш ўринлари сони 340 661 та, шундан давлат ташкилотларида – 86 543 та, хусусий субъектларда – 254 118 та бўш иш ўрни мавжуд.