Forward from: NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi
ЖУРНАЛИСТЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Навоий шаҳар ҳокимлигида бир гуруҳ журналистларга эҳтиром кўрсатилди.
Тадбирда Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари У.Муродуллаев журналистларни касб байрамлари билан табриклаб, уларнинг келгуси ишларига омадлар тилади.
Бугун ўзининг машаққатли меҳнати ва самарали фаолияти билан мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни кенг ёритишга муносиб ҳисса қўшаётган ОАВ вакиллари том маънода жамиятимизнинг ҳақиқий кўзгусига айланди.
Айниқса, Президентимиз томонидан сўз эркинлигини таъминлаш, соҳани янада тараққий эттириш йўлида амалга оширилаётган хайрли ишлар ОАВ вакилларининг янада эркин фаолият юритишини таъминламоқда.
Тантанали маросимда вилоятимизда фаолият кўрсатиб келаётган 23 нафар журналистлар ва блогерлар Навоий шаҳар ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир сўнгида мукофотланганлар учун байрам дастурхони ташкил этилди.
@Navoiy_shahar_axborot_xizmat