Адиз Бобоев Ургут туманининг Ғўс ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари "маҳалла еттилиги" билан учрашди
Мазкур ҳудуддаги маҳаллаларда 40 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда майизчилик, меваларни қайта ишлаш, ҳунармандчилик драйвер соҳалар ҳисобланади.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев ва "маҳалла еттилиги" вакиллари мулоқотида маҳаллаларда аҳоли даромадларини ошириш борасидаги ишлар, уларга берилаётган кўмаклар, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар тарбияси, эрта никоҳни олдини олиш, хотин-қизлар билан ишлаш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Ҳудуд инфатузилмасини янада ривожлантириш, аҳоли учун қулайликлар яратиш бўйича таклиф ва тавсиялар ўртага ташланди.
Маҳалла ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишларни янада яхшилаш юзасидан вазифалар белгиланди.
✅
@urgut_xabarlar