372. Абу Жаъфар Суфён Саврийга одам юбориб, чақиртирди. Саврий унинг ҳузурига кирганларида Абу Жаъфар: "Ҳожатингизни сўранг", деди.
- Сўрасам, раво қиласизми, эй мўминларнинг амири? - дедилар Саврий.
- Ҳа.
- Менинг сизга ҳожатим - олдингизга келишим учун менга одам юборманг ва ўзим сўрамагунча ҳеч нарса берманг!
Суфён Саврий шундай дедиларда, чиқиб кетдилар.
Абу Жаъфар айтади: Биз уламоларга муҳаббат улашдик, улар уни териб олишди. Илло Суфён Саврий қочиб, бизни қийнади.