Улугнор тумани "SO'FI OLLOHYOR" jome masjidi rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Андижон вилояти Улуғнор тумани "СЎФИ ОЛЛОҲЁР" жоме масжиди расмий канали.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#РЎЗА_ХАДИСЛАРИ

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло унинг юзини дўзахдан 70 йиллик (масофага) узоқ қилади»

Имом Бухорий ривояти

🔗Каналга уланиш учун босинг
https://t.me/UlugnorBoshmasjid




بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугун ҳафтани Якшанба куни.

09 - Март 2025 й.
09 - Рамазон 1446 й.

https://t.me/UlugnorBoshmasjid расмий саҳифамизга обуна бўлинг


📘 САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
  Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
  Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар.

📗 ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афтарту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Менинг олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!
#рамазон2025

@Ulugnorboshmasjid


#Динимизни_ўрганамиз

Ҳожат намози

Абдуллоҳ ибн Авфо (р.а.)дан ривоят қилинади: «Набий (с.а.в.): “Кимнинг Аллоҳга ва бану Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий (с.а.в.)га салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан насиба, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта, чиқаргин. Эй раҳмлилар Раҳмлиси”, десин”, деб айтдилар» (Имом Термизий, Ибн Можа).

Имом ибн Ҳажар: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман”, деб марҳамат қилганлар», деган.

📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
https://t.me/UlugnorBoshmasjid


Абу Толиб Шом сафарида қайси роҳиб билан учрашган? Роҳиб пайғамбаримиз ҳақида илиқ сўзлар айтган?
Poll
  •   Буҳайро
  •   Абраҳа
  •   Тубба
  •   Энди билиб оламан
24 votes


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам амакиси Абу Толиб билан Шом сафарига чиққанларида ёшлари неччида эди ?
Poll
  •   10 ёшда
  •   11 ёшда
  •   12 ёшда
  •   Энди билиб оламан
27 votes


Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг боболари Абдулмутталиб вафот этганларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшлари неччида эди ?
Poll
  •   6 ёшда
  •   8 ёшда
  •   10 ёшда
  •   Энди билиб оламан
26 votes




بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугун ҳафтани Шанба куни.

08 - Март 2025 й.
08 - Рамазон 1446 й.

https://t.me/UlugnorBoshmasjid расмий саҳифамизга обуна бўлинг


📘 САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
  Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
  Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар.

📗 ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афтарту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Менинг олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!
#рамазон2025

@Ulugnorboshmasjid


Forward from: Улугнор тумани "SO'FI OLLOHYOR" jome masjidi rasmiy kanal
🌙 РАМАЗОН ТАҚВИМИ – 2025

УЛУҒНОР ВАҚТИ БИЛАН ! ! !




​​#Намоз_вақтлари

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:

فَإِذَا قَضَيْتُمُ الصَّلاَةَ فَاذْكُرُواْ اللّهَ قِيَامًا وَقُعُودًا وَعَلَى جُنُوبِكُمْ فَإِذَا اطْمَأْنَنتُمْ فَأَقِيمُواْ الصَّلاَةَ إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

Намозни адо этиб бўлганингиздан сўнг, турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларингизда (ҳам доимо) Аллоҳни ёд этинг! (Ёв хавфидан) хотиржам бўлсангиз, намозни (мукаммал) адо этингиз. Зеро, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят).

👆👆👆👆👆👆👆👆👆
АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!
☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘☘
Бизнинг телеграм гурухимизга уланиш учун босинг
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Sofi_Ollohyor


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугун ҳафтани Жума куни.

07 - Март 2025 й.
07 - Рамазон 1446 й.

https://t.me/UlugnorBoshmasjid расмий саҳифамизга обуна бўлинг


САҲАРЛИКНИНГ 6️⃣ ФАЗИЛАТИ

🟢 Саҳарлик – баракадир

🟢Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирганимда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳарлик қилаётган эканлар. Шунда: “Албатта, саҳарлик баракадир”, дедилар (Имом Насоий ривояти).

🟢Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилиш – баракадир, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилинг”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

🟢Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Барака жамоат ва саҳарликдадир”, дедилар (Имом Табароний ривояти)

🟢Ирбоз ибн Сария розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида мени саҳарликка чақириб, “Барака дастурхони сари шошилгин”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривояти).

Набий алайҳиссалом саҳобалар билан бирга саҳарлик қилардилар

🟢Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу бундай дейди: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳарлик қилдим. Сўнгра у зот бомдод намозига турдилар” (Имом Бухорий ривояти).

🌙 Саҳарлик – Ислом умматини аҳли китобдан ажратиб турувчи амаллардан бири

🟢Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бизнинг рўзамиз билан аҳли китобнинг рўзаси орасидаги фарқ саҳарлик қилишдадир”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

🤲Саҳарликда дуо қабул бўлувчи вақт бор

🟢Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ҳар кечанинг охирги учдан бири қолганда: “Ким Менга дуо қиладики, Мен уни қабул қилсам, ким Мендан сўрайдики, Мен унга берсам, ким Менга истиғфор айтади, Мен уни мағфират қилсам”, дейди», дедилар (Имом Муслим ривояти).

🤲Саҳарлик қилиш Аллоҳ ва фаришталарнинг раҳматига ноил қилади

🟢Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилувчига Аллоҳ ва фаришталарнинг раҳмати бўлади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Саҳарликда хурмо истеъмол қилинг

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хурмо мўмин учун қандоқ ҳам яхши саҳарлик”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло барчамизнинг тутаётган рўзаларимизни Ўзининг розилиги билан мукофотласин.


📝 Даврон НУРМУҲАММАД

#mutolaa #saharlik #ramazon #hadis


    📿 Саҳар вақтида истиғфор айтувчилар

    ❗️ Рўзадор киши бажариши муҳим бўлган 9 амал

    🩸 Рўзанинг қон ҳужайраларига таъсири
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


📘 САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
  Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
  Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар.

📗 ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афтарту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Менинг олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!
#рамазон2025

@Ulugnorboshmasjid


Forward from: Улугнор тумани "SO'FI OLLOHYOR" jome masjidi rasmiy kanal
📘 САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
  Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
  Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар.

📗 ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афтарту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Менинг олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!
#рамазон2025

@Ulugnorboshmasjid


Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналари қаерда вафот этган?
Poll
  •   Абво
  •   Қубо
  •   Тоиф
  •   Энди билиб оламан
14 votes


Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам оналари билан Ясрибга сафар қилганларида уларга ким ҳамроҳ эди?
Poll
  •   Ҳазрати Билол
  •   Умму Айман
  •   Ҳалимаи Саъдия
  •   Энди билиб оламан
18 votes

20 last posts shown.