Туркистон жадидлариннг отаси Маҳмудхўжа Беҳбудий «Ойна» журнали, 1914 йил, 39-сон, 922—924-бетларида шундай ёзган эдилар: «Диний, миллий ва маиший масалалар хусусида (низом ва қонундан чиқмаслик шарти-ла) ҳар доим баҳс ва музокара этишуб турмоқға ҳаққимиз бор. Шунинг учун фалон масала хусусида сўз очма! Ёки фалон лақабни мутлақо бўйнунгга тоқарсан, деб сабабсиз зўрлик этмоқга ҳеч кимнинг ҳаққи бўлмаса керак».
Бу ўгитни бизни баъзи «диндорларимиз» унутиб қўйишмоқда. Дўстлар, мунозаралар бўлсин, эркин сўз бўлсин ва боғимизда тикканли ўсимликлар бўлса ҳам майлига!