Маст қилувчи ичимликларИбн Умар розияллоҳу анҳу айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Аллоҳ хамрни ҳам, уни ичганни ҳам, қуйиб берганни ҳам, сотганни ҳам, сотиб олганни ҳам, сиқиб берганни ҳам, сиқтирганни ҳам, ташиганни ҳам, ташитганни ҳам лаънатлади”.(Абу Довуд ривояти)Ҳадисда қуйидаги шахслар лаънат қилинган:
1. Хамр ичувчи – маст қилувчи ичимлик ичган инсон исломнинг таъқиқларини бузиб, ўз соғлиғига зарар етказади ва жамиятда ахлоқий бузилишларга сабаб бўлади.
2. Ичкилик қуйиб берган – бу инсон ўз қўли билан гуноҳга шерик бўлиб, бошқаларни ҳам ёмон йўлга бошлайди.
3. Ичкилик сотувчи ва сотиб олувчи – хамр тижоратини йўлга қўйиш, ундан молиявий манфаат кўриш исломда қаттиқ қораланади.
«Эй иймон келтирганлар! Хамр (маст қилувчи нарсалар), қимор, бутлар ва фолбинлик тахтачалари шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз.»Моида сураси, 90-91-оятлар👉 давомиАбдулҳамид Муҳаммад Али ўғли
ҲИМ талабасиt.me/muhaddisuz