МУАММО КЎПМИ? ЕЧИМ НИМАДА?
Кўпчилик одамлар, “
ишим юришмаяпти”, “қарзим кўп”, “омадим келмаяпти”, “касаллик аримаяпти”, “муаммодан бошим чиқмаяпти” деб нолийди.
🍃 Ваҳоланки, шариатда бу борада ҳамма кўрсатмалар келган. Масалан, бошига ташвиш тушган одам намозларга эътиборлироқ бўлади. Кўпроқ нафл намозлар ўқиб, Аллоҳдан мадад сўрайди.
🍃Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларига бирон юмуш тушса, дарров намоз ўқишга чоғланардилар.
(Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).
🍃 Қолаверса, иши юришмаётган одам кўпроқ истиғфор айтади.
Зеро, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
“Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда)
учун ҳар қандай ғам-ташвиш ва тангликдан чиқиш йўлини (пайдо)
қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради”.
(Абу Довуд, Аҳмад, Табароний ва Ҳоким ривоят қилган).
🍃 Қийин дамларда дуога янада кўпроқ эътибор берилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Албатта дуо тушган ва тушмаган нарсаларда фойда беради. Шундай экан, эй, Аллоҳнинг бандалари, сизлар ўзингизга дуо қилишни лозим тутинглар” (Термизий ва Ҳоким ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан).
🍃 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтилса, бошга тушган ғам-ғусса арийди.
✅Сиз қавм-қариндош, ёр-биродарларингизни, энг асосийси ота- онангизни ранжитмаганмисиз, уларга яхши муомалада бўласизми? Яқинларингиз кўнглини оғритганмисиз? Мана шу жиҳатга ҳам эътибор беринг.
Чунки ота-онасини норози қилган “фарзанд”нинг зинҳор бири икки бўлмайди…
@Jaloliddinrumiyy🍃