#жавоб: гаврон
#изоҳ: гап гаврон сўзи ҳақида эди. У форсчадан ўзлашган.
Аслиятда гов ва рон сўзларидан ҳосил бўлган говроннинг сўзма-сўз маъноси: сигир ҳайдовчи. У ўзбек тилида гаврон ва говрон шаклларида қўлланади ва икки ҳил маънога эга:
1. Мол, қўй ва бошқа ҳайвонларни ҳайдаш учун ишлатадиган узун йўғон таёқ.
Кекса подачи шўҳлик қилган молларни говрон билан савалаб кетмоқда.
Х. Назир, "Сўнмас чақмоқлар".
2. Ҳар қандай таёқ, ҳивич.
Боғбон узумзордаги болаларни говрон билан қува кетти.
Шу отдан ясалган гавронламоқ феъли гаврон билан урмоқ, саваламоқ, калтакламоқ маъноларига эга:
Сўфини ҳовуздан чиқариб олиб, ингичка новда билан гавронладилар.
"Шарқ юлдузи".
https://t.me/Tomaris_zakovat