Тез ёрдам | 103


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


⚡️ Ушбу саҳифа тиббиётга кенг қизиқувчилар ва барча тиббиёт ходимлари учун!
Фойдали тиббий билимлар ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари бериб борилади.
Алоқа учун: @Tibbiybilimdon
❗Админларга эслатма: https://t.me/Tezyordam_103/847

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тизза қопқоғи травматик чиққанда жойига солиш техникаси!
(Албатта анальгетик таъсири остида).


👉 @Tezyordam_103


Ишемик инсульт

🗣️ Шикоятлари: бош оғриғи, бош айланиши, оёқ ва қўлларни увишиши, кучсизланиши, нутқни бузилиши.

📜 Анамнез: юрак ишемик касаллиги (ЮИК), атеросклероз, қандли диабет, ёшлигидан васкулит ёки қон касаллиги.

🩺 Кўрик: биринчи ўринда неврологик ўчоқлилик белгилари кўрилади, умумий бош мияга хос симптоматика кечроқ пайдо бўлади ва геморрагик инсультга нисбатан унчалик яққол бўлмайди. Қон босими нормал ёки ошган.

🩺 Тактика:
1. Биринчи навбатда нафасни тўғрилаш — юқори нафас йўллари санацияси, трахея интубацияси.
2. Эуфиллин 2,4%—10,0 в/в физ эритмада.
3. Лазикс ёки фуросемид 20–40 мг в/в.
4. Трентал 2% 2–4 мл в/в томчилаб 250 мл физ эритмада ёки 5% глюкозада.
5. Кавинтон 0,5% 2–4 мл в/в томчилаб 200 мл физ эритмада.
6. Психомотор қўзғалишда — Седуксен 0,5% 2–4 мл в/м ёки Натрий оксибутират 20%—5,0 в/м ёки в/в.
🚑 Носилкада транспортировка. Неврологик стационарга госпитализация қилиш.

👉@Tezyordam_103




КАРДИОГЕН ШОК

Кардиоген шок — бу юрак самарадорлигини кескин камайиб, органлар ва тўқималар перфузияси бузилишига олиб келадиган ҳолат. Кардиоген шок кўпинча миокард инфаркт касаллигидан сўнг юзага келади.

Кардиоген шок жуда кам учрайди, лекин ёрдам кўрсатилмаса ўлим кўрсаткичи 50-80% ни ташкил қилади.

Хавф омиллари:
Ўткир миокард инфаркти бўлган беморлар бошқаларга қараганда кардиоген шокнинг юқори хавфига эга. 

Кардиоген шок учун қуйидаги хавф омиллари мавжуд:
👴65 ёшдан катта ёш;
🫀миокард инфаркти;
🔄 қайта миокард инфаркти;
⭕️ томирларда атеросклероз кўпайиши.

Белгилари:
— тез-тез нафас олиш;
— нафас қисилиши;
— тўсатдан юрак уриши тезлашиши (тахикардия);
— онгни йўқотиш ёки ҳушидан кетиш;
— терининг рангпарлиги;
— қўл ва оёқлар совуқлиги;
— сийдик миқдорини камайиши (олигурия).

Клиник шаклларига кўра:
1. Чин кардиоген шок (юқорида келтирилган).
2. Рефлектор кардиоген шок — қон томир тонуси ва қон босимининг пасайиши билан кечади, даволаш нисбатан осон.
3. Аритмоген кардиоген шок — юрак ритмининг бузилиши билан кечади, бу эса ўз навбатида коронар қон оқимини ёмонлаштиради ва некроз зонасининг тарқалишига ёрдам беради.
4. Ареактив кардиоген шок — кардиоген шокнинг жиддий шакли. Бу консерватив даволанишга мос келмайдиган гипотензия билан намоён бўлади.

💉 Тактика:
1. Марказий томирлар пульси, қон босимини ўлчаш, ЭКГ;
2. Кислород инголясияси;
3. Қон босимини ошириш учун Мезатон 10мг/1 мл + 0,9%—10 мл NaCl га т/и 1-2 мл юборилиб АҚБ назорати остида ва Адреналин 0,18%—1мл т/и ва м/о
4. Қон томир тромболизиси учун Гепарин 10000-15000 ЭД т/и ва 250 мг Аспирин ичирилади
5. Оғриқсизлантириш мақсадида Морфин 10 мг/1 мл т/и ёки м/о
6. Клиник ўлим холатида ўпка-юрак реанимасиясини ўтказиш зарур!
🚑 Беморга реанимацион ёрдам учун жонлантириш бўлимига госпитилизасия қилиш!

👉 https://t.me/Tezyordam_103


Куйиш шоки

Тери юзасини чуқур 9–10% куйишида ёки тана юзасини 15–20% қисмини чуқур бўлмаган куйишида юзага келади.

🩺 Кўрик: бемор қўзғалувчан, типирчилаган ҳолатда. Ҳуши сақланган. Тана ҳарорати нормал ёки пасайган. Кичик қалтирашлар ва титрашлар. Психоэмоционал қўзғалувчанлик адинамия ва эс-ҳушни қоронғулашиши билан алмашинади. Тахикардия 120 / дақиқасига, пульс ритмик, кучсиз, қон босим пасайган. Акроцианоз, қўл-оёқлар оқарган, совуқ. Гематурия, олигоанурия.

💉 Тактика:
1. Оғриқсизлантириш:
— анальгин 50% 2—4 мл в/в
— промедол 1–2% 1,0 в/в
— омнопон 1–2% 1,0 в/в
2. Димедрол 1% 1–2 мл в/м ёки пипольфен 2,5% 1–2 мл в/м.
3. Полиглюкин 400–800 мл в/в томчи.
4. Преднизолон 30–90 мг в/в ёки гидрокортизон 50–125 мг в/в.
5. Коргликон 0,06%—1,0 в/в бўлиб-бўлиб.
6. Оксигенотерапия.
🚑 Куйиш марказига тезкор госпитилизация қилиш!

👉🏻 @Tezyordam_103



🌡Иситма
(тана ҳарорати кўтарилиши)

Шикоятлари: қизиб кетиш ёки аксинча совуққотиш, ҳолсизлик, бутун танада ёқимсиз оғриқ, бош оғриғи, кўнгил айниш.

📜 Анамнез: ўткир ва сурункали инфекцион касаллиги бор бемор билан мулоқотда бўлиш. Ўзидаги сурункали инфекцион касаллик.

💉 Муолажа:
Эслатма: 38⁰ С дан ошмаган бўлса, ҳеч қандай муолажа қилинмайди. Сабаби, иситма бу организмни инфекцион агентга нисбатан нормал реакцияси. Бу вақтда агент билан курашиш учун ўзига қўйиб бериш керак! Фақат, бемор илиқ ичимлик кўпроқ ичиши керак ва тана ҳарорати назорат қилиб турилади.

38⁰ С дан ошганда:
1. Бадан намланган мато билан артилади, катта қон томир ўтган жойларга, бошга нам совуқ мато ҳамда оёққа 37⁰ С ҳароратдаги грелка қўйилади.
2. Парацетамол ёки ибупрофен ичирилади ёки ёш болаларга шамчаси (свеча) қўйилади.
3. Агар иситма 30 дақиқада тушмаса: Анальгин 50%—2,0 + димедрол 1%—1,0 + новокаин 0,5%—2,0 в/м қилинади.
🚑 Агар тана ҳарорати бир соатдан ортиқ вақтда тушмаса госпитализация қилинади!

👉 @Tezyordam_103


#ҳаммага_раҳмат

Ҳамширалар учун тоифа имтиҳонлари оғзаки саволларига тайёргарлик учун ташкиллаштирилган гуруҳларимизга чегирмада қўшилиш имконияти ёпилди!

Кимларга чегирмада қўшилиш учун карта берган бўлсак, бугун шулардан чегирмада тўловларни қабул қиламиз холос.

Эртадан ёпиқ каналларда маълумотларни бериш бошланади.😊🔥


Коллапс

Гемодинамикани томир компоненти ҳисобига артериал қон босимни бирданига тушиб кетиши: томир тонусини пасайиши, циркуляциядаги қон ҳажмини камайиши, веноз қайтишни камайиши.

📜 Анамнез: ўткир инфекцион касалликлар, гипотензив (қон босимни туширувчи) воситаларни дозасини ошириб юбориш, аллергик реакциялар, ўткир қон йўқотиш ва буйрак усти бези етишмовчилиги, қаттиқ қўрқув.

🩺 Кўрик: бўшашганлик, ташқи муҳитга нисбатан бефарқлик. Тери рангпар, нам, совуқ. Лаб цианози, акроцианоз. Пульс кучсиз. Тахикардия, гипотония. Юрак—ўпка етишмовчилиги белгилари аниқланмайди.

💉 Тактика:
1. Беморни бошини пастга қилган ҳолда горизонтал ётқизилади, иситилади, иссиқ ичимлик ичирилади.
2. Полиглюкин ёки реополиглюкин 200–500 мл в/в томчилаб.
3. Преднизолон 90–120 мг ёки гидрокортизон 125–250 мг в/в.
4. Мезатон, норадреналин фақат томир ўзанини тўлдирилгандан кейин (заруриятга қараб).
🚑 Асосий касаллиги бўйича, носилкада, ҳаётий функцияларини ҳисобга олган ҳолда госпитализация қилиш.

👉⚕️ @Tezyordam_103


#сабаблар
Нима учун ҳамширалар ўқиб-изланиши керак?!

Малака тоифаси имтиҳонларига ҳозирдан тайёргарлик кўришингизга сизни нима тўхтатиб турибди?

Дастуримиз кимлар учун:

- Билимини мустаҳкамлаш, янги даражага чиқиш иштиёқидагилар;
- Маошига қўшимча даромад, яъни бир хил иш соати, кўпроқ маош истагидагилар;
- Анча йил уйда, декретда ўтириб қолгани сабаб, янги билимлар олиш, борларини мустаҳкамлаш хоҳишидагилар;
- Ўзи олий тоифали, янада кўпроқ ўқиб изланиш, келгуси фаолиятида ривожланиш хоҳишидагилар.

Юқоридаги сабаблар бизга ёзган кўплаб ҳамширалардан келган, сизчи, қўшиласизми?!

Сизга тоифа олишга эмас, билимингизни янада оширишга кафолат берамиз! Билимли ҳамширалар эса оғзаки имтиҳонларида шаррос жавоб берадилар ва керакли натижага эриша олади!😊

👉 @Tezyordam_103


🔥Тайёрлов дастуримизга қўшилмоқчи бўлганлар чегирмада ўз ўринларини эгаллашмоқда…

Ишончингизни оқлаб биз билан ўз мақсадларингизга эришишингиз учун ҳаракатдамиз! Берилган маълумотларни ўзлаштириб, ўз устингизда бироз ишласангиз бас. 😊

👉 @TibbiyBilimdon - Алоқа учун!


😍Ниҳоят тайёргарлик дастуримизга чегирмаларни эълон қиламиз!

Тоифа имтиҳонларига тайёргарлик кўраман деб юрганлар учун айни муддао - 1ойда битта тоифа саволларини тўлиқ кўриб чиқасиз!

Тайёргарлик дастуримизга икки баробар арзонга қўшилиш учун ҳозироқ ёзиб, ўз ўрнингизни эгалланг👇

❗️Чегирмада қўшилиш учун исмингиз, диплом йўналишингиз, иш фаолиятингиз ва қайси тоифани олиш учун тайёрланмоқчи эканлигингизни менежеримизга ёзиб юборинг:

👉@TibbiyBilimdon - Тоифа тайёрлов | Менеджер

Шошилинг, жойлар чекланган!😊


⚡️100 дан ошиқ ҳамширалар тоифа имтиҳонларига биз билан тайёргарлик кўришни исташган..

Демак чегирма берамиз!😊

Сизчи, чегирмани кутяпсизми?! 🔥


🔝Юқоридаги хабардан билдикки, кўпчилик янги қабулга чегирма беришимизни кутаётган экан. ❓Сиз қайси йўналишга тайёрланмоқчисиз? (дипломиздаги йўналишга қараб)
Poll
  •   Ҳамширалик иши.
  •   Даволаш иши. (фелдшерлик)
  •   Бошқа йўналиш.
245 votes


“Малака тоифасига тайёрлов” дастуримиз ҳақида келган илиқ фикрлар.😊

Бу дастурга қўшилиш истагилар анчадан бери ёзишади, яқинда янги қабул очмоқчимиз ва чекланган кишига чегирмалар ҳам тайёрлаяпмиз!🔥

@Malakali_hamshiralar каналида эса ёпиқ тайёрлов дастуримиздан олинган маълумотлар, тоифага тайёрлов саволларига жавоблар ва ҳамширалар учун фойдали маълумотларни ҳар куни кам кам, БЕПУЛ бериб бораяпмиз.

⚡️Янги тайёрлов гуруҳига қатнашмоқчилар бўлса ❤️ мана бунақа лайкдан босиб қўйингчи, билволайлик!👇😊


🧬С–реактив оқсил (СРО) - жигарда синтезланади ва яллиғланиш жараёни бўлмаганда деярли барча соғлом одамлар қонида паст миқдорда (тахминан 1 мг/л ёки 1 мкг/мл) учрайди.

Бу оқсил илк бор 1930 йилда кашф этилган ва пневмококкларнинг C–полисахариди билан боғланиш қобилияти туфайли шундай номланган.

CРО асосан яллиғланиш жараёни ва тўқима шикастланишига жавоб сифатида ишлаб чиқарилади. Унинг синтезини интерлейкин-6 (IL-6), ўсимта некроз фактори (TNF), интерлейкин-1 (IL-1) кабилар рағбатлантиради:

📈СРО қондаги даражаси яллиғланиш ёки тўқима шикастланишидан кейин 6 соат ичида ошади.

Бактериал инфекцияларда СРО даражаси вирусли инфекцияларга нисбатан кўпроқ ошади. Вирусли инфекциялар, айрим системали ревматик ва сурункали касалликларда СРО қонда 10-30мг/л;

- Бактериал инфекциялар, ревматоид артритнинг фаол босқичи, ўткир миокард инфаркти, жарроҳликдан кейинги даврда СРО ошиши 40–100 мг/л орасида;

Cепсис, куйишлар ва ҳаётга хавфли инфекцияларда СРО 100-300 мг/л ва ундан ошиб кетади.

👉 @Tezyordam_103 (c)


​​🫁 Бронхообтурацион синдром.

Келиб чиқиши: Нафас йўлларида ёт моддалар, қусуқ массалари, балғам, шиш, ўсмалар, гематома ёки овоз бойламларининг спазми сабаб ўтказувчанликнинг бузилиши сабаб бўлади.

🩺 Бемор шикояти: Нафас қисиши, йўтал, кўпинча оғриқли.

📃Анамнез: Обструктив бронхитларнинг қўзиш даври, трахеит, чўзилган бронхиал астма хуружи, сув электролит баланси бузилишидан балғам реологияси ёмонлашуви кабилар.

💉Тактика. Юқори нафас йўллари ўтказувчанлигини тиклашга қаратилган чора-тадбирлардан иборат бўлади.
✓ Ёт моддалар агар овоз боғламигача бўлганда қул билан, тана ҳолатини ўзгартириш йўли билан ёки Геймлих усули билан чикариб ташланади.
✓ Овоз боғламидан пастга утиб кетган ёт моддаларни чикариш бир мунча қийинроқ, чунки овоз боғламининг механик қитиқланиши ларингоспазмни чақириши мумкин. Бунда санацион бронхоскопия усули қўлланади.
✓ Ларингоспазм авж олиб борганда конико ёки трахеотомия муолажаси утказиш билан нафас йўллари ўтказувчанлиги тикланади.
✓ Ўткир нафас етишмовчилигини
даволашнинг радикал усули бу - трахея интубацияси орқали кисдород билан ИВЛ ва кейинчалик санацион ва даволовчи бронхоскопия ўтказилади.

👉 @Tezyordam_103

**Суратда бронхоскоп.


Ҳаво йўлини очиш

Tongue — тил
Blocked airway — нафас йўлини ёпилиши
Open airway — нафас йўлини очилиши

👉 @Tezyordam_103


👀@Malakali_hamshiralar каналимизга аъзо бўлдингизми, чунки…

⚡️ 19:30 да ҳамширалик иши йўналиши тоифа саволларидан бири бўлган “Диффуз токсик буқоқ (Базедов касаллиги) билан касалланган беморлар реабилитацияси.” ҳақида аудио жавоб бўлади.

Қўшилиш ҳозирча текин😊👇

👉 @Malakali_Hamshiralar
👉 @Malakali_Hamshiralar
👉 @Malakali_Hamshiralar


🍁Буйрак яллиғланиш касаллиги
(Пиелит, пиелонефрит)


🗣️ Шикоятлари: бел соҳасида оғриқ, бадан титраши, кўнгил айниш, қайт қилиш, юқори иситма.

📜 Анамнез: ангина, фурункул, яллиғланган жарохат ва шу каби яллиғланиш ўчоғи бор беморда инфекцияни гематоген йўл билан ёки сийдик пуфагидан кўтарилувчи йўл билан буйракка бориши.

🩺 Кўрик: бемор аҳволи яллиғланиш жараёнини даражасига боғлиқ. Умумий ҳолсизлик, тахикардия, тана ҳарорати кўтарилган. Пальпацияда касал томонда оғриқ ва қорин қисм мушаклари таранглашган. Буйрак ўлчами катталашган, зич, пальпацияда оғриқли. Сийдик хиралашган, пиурия (йирингли) кузатилади. Тез-тез сийиш, лекин диурез камайган.

💉 Тактика:
1. Анальгин 50%—2,0 в/м.
2. Димедрол 1%—1,0 в/м.
🚑 Урологик стационарга госпитализация.

👉 @Tezyordam_103
...

20 last posts shown.