Tezkor yangiliklar


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар шу каналда!
@TXREKLAMA

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#диққат

⚡️ТашМи, СамПи ва Тошкент давлат стоматология институтлари тугатиляпти

Хаммаси битта бўлиб Тошкент Давлат Тиббиёт Университети бўляпти

Шу институтларда ўқийдиган танишларга юбориб қўямиз

👉 Батафсил


25-апрель - Халқаро қиз фарзанд куни.

Қиз бор уйнинг файзи бўлак, дейдилар,
Жаннат йўли — қиз бор йўлак, дейдилар.
Ўнгиримда ўғлим йўқ, деб ўксиманг,
Тоғ бўлмаса, қир ҳам тиргак, дейдилар.
Элнинг бахти ботирларга ёр бўлсин,
Оминалар, Холидалар бор бўлсин.

Қизи йўқнинг ойсиз хомуш осмони,
Қизи борнинг қасрдир хонадони.
Ота уйда ҳар куни баҳор бўлсин,
Ҳар бир хонадонда қиз фарзандлар бор бўлсин.

Қиз фарзанди борлар, сизлар дунёдаги энг бахтли одамсизлар🤲

👉 Батафсил


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☀️ Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!


👉 Батафсил


🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

❗️Яқинларингизни табриклаш эсдан чиқмасин

👉 Батафсил


➖Аҳоли учун ичимлик сувининг 1 куб метри 3448 сўмни ташкил этади (ҚҚС билан). 2023 йилда бу нарх 2128 сўм эди.
➖Бюджет ташкилотлари учун нарх 6944 сўмга етказилади (2023 йилда — 3350 сўм).
➖Оқава сув нархи аҳоли учун 728 сўм, ташкилот.

👉 Батафсил


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Когонда маҳалла ёшлар етакчиси ўнлаб фуқаронинг номига кредит расмийлаштириб олган

👉 Батафсил


🇷🇺 Путин Россия манфаатларини таъминлаган ҳолда тинчликка эришиш тарафдори. Бу мажбурий шарт - Песков.

👉 Батафсил


⚡️ Истанбулдаги зилзила сабаб бир нафар ўзбекистонлик қўрқувдан вафот этди

2025 йил 23 апрел куни Истанбул шаҳрида яшаган юртдошимиз юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Истанбул Бош консулхонаси ахборот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳолат Истанбулда содир бўлган зилзила вақтида юқори қаватда турган фуқаронинг кучли қўрқув ҳолатига тушиши оқибатида юз берган.

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Истанбулда 6,2 балли зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Зилзила оқибатида деярли 240 киши жабрланган. 150 дан ортиқ одам ваҳима ичида баландликдан сакраши оқибатида жароҳатланган. Дастлабки маълумотларга кўра, фақат битта бино вайрон бўлган. Хавфсизлик мақсадида маҳаллий аҳоли 12 та аҳоли пунктидан эвакуация қилинган.

👉 Батафсил


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Депутат метродаги муаммоларни кўтариб чиқди

У бунинг учун тизимли ёндашув кераклигини айтди.

👉 Батафсил


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚠️ СЎЗ УСТАСИ ШУКУРУЛЛО ИСРОИЛОВНИ МАШИНАСИНИ ОЛИБ ҚОЧГАН ШАХСГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ

Судланувчи 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Қизиқчининг ўғли судланувчига ҳеч қандай давоси йўқ эканлигини айтди.

👉 Батафсил


Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувидаги раислиги доирасида ташкил этилди.

Батафсил: https://t.me/xavfsizlik_uz/1346

👉 Батафсил


❗️Ўзбекистонда зилзила юз берди

Зилзила эпицентри Андижон вилоятининг Марҳамат тумани 5 км. чуқурликда бўлган

Сезилиш кучи 3 баллни ташкил этди.

👉 Батафсил


❗️Ўзбекистонликлар 9 май муносабати билан неча кун дам олади?

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

9 май, жума — Хотира ва қадрлаш куни, барча ходимлар учун дам олиш куни;

10 май, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;

11 май, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни.

👉 Батафсил


❗️IQ даражаси бўйича дунё давлатларининг янги рейтинги эълон қилинди.

👉 Батафсил


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Алданиб, Умра зиёратига бориб, қайта олмаган 580 киши Ўзбекистонга олиб келинди

Фуқаролар чартер рейс орқали 22 апрель куни қайтариб олиб келинди.

👉 Батафсил


#Расман
❗️Энди янги автотранспортни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин


Бугундан my.gov.uz орқали автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш имкони синов тариқасида йўлга қўйилди.

Ҳозирча фақат Тошкент шаҳридаги "Файзобод" РЎ ва ИО бўлимида синовдан ўтказилмоқда. Муваффақиятли бўлса, бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилади.

Ариза беришда икки усулдан бири танланади:
➖ РЎ ва ИО бўлимига бориш орқали;
Сайёр хизмат — ЙҲХХ ходими уйингизга келади (қўшимча тўлов асосида).
Тўловлар (БҲМ асосида):
➖ Рўйхатдан ўтказиш: 6.84 баробар;
➖ Давлат рақами: 3.5 баробар;
➖ Техпаспорт: 0.7 баробар;
➖ Техник кўрик: 0.1 баробар.
Сайёр хизмат (10 км.гача):
1 кунда: 4 баробар;
3 кунда: 3 баробар;
5 кунда: 2 баробар;
10 км.дан ортиқ — ҳар км. учун 0.05 баробар қўшилади.


Ариза бергандан сўнг, тўлов қилинса, Файзобод РЎ ва ИОга бориб, белгиланган рақамни айтасиз, кўрик ўтказилади ва сизга рақам ҳамда техпаспорт берилади.

👉 Батафсил


⚡️Гулнора Каримова ноқонуний ўзлаштирган Швейцариядаги маблағлардан 95 млн доллари Ўзбекистонга қайтарилган

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримовга кўра, мусодара қилинган жами 131 млн долларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувга эришилган.

Айни пайтгача мамкалатга келиб тушган 87 млн долларлик маблағлар соғлиқни сақлаш ва таълимга сарфланмоқда (ҳар бир соҳага 43,5 млн доллардан)

👉 Батафсил


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ана_холос

❓ Аттестацияда ҳам таниш-билишчиликми?

❗️Тармоқларда тарқалган хабар.
«Айни пайтларда мактаб ўқитувчиларининг малака тоифалари учун ўтказилаётган аттестация жараёнида турли қийинчиликлар ҳам бўлаётгани, Х вариантлар таниш-билишларга берилаётгани айтилмоқда»

👉 Батафсил


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️🇹🇷 Такрорий зилзила хавфи туфайли Истанбулнинг айрим аҳолиси тунни кўчада чодирларда ўтказди.

👉 Батафсил


⚡️Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор

Отасининг машинасини унинг рухсатисиз кўчага ҳайдаб чиққан мактаб ўқувчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган юк машинасига урилган. ЙТҲ оқибатида 2 ўсмир воқеа жойида вафот этган. 3 ўсмир шифохонада.

👉 Батафсил

20 last posts shown.