Tezkor Telegram


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли видеолар, приколларни улашиб борувчи 🔥 Тезкор Телеграм Каналидасиз!!! Биринчи бизда кейин бошқа каналларда! 😎
✅Реклама, таклиф ва мурожаатлар учун .

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#ДИҚҚАТ

❗️Агарда Темур салтанати ҳозиргача сақланиб қолганида Дунё харитаси қандай бўлар эди?

Қизил чизиқ ичидаги барча давлатлар бир вақтлар Амир Темур давлати бўлган...

Яқинларга биринчилардан бўлиб юбориб қўйинг.

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бу ишиз сиз қилманг💥

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Эркакларга осонми

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔥Газ плита тўлиб қолиб яхшиёнмаса, тозалашни осон усули

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️ТОШКЕНТДА ЙИГИТЛАР ПИЧОҚЛАБ КЕТИЛДИ. УЙ ЭСА ЁҚИБ ЮБОРИЛДИ...

Йигитлардан бири 5 маротаба, яна бири эса 7 маротаба пичоқланган дейишди - масъул

Гумонланувчи ушланган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли фуқаролар ҳеч қачон уйингизга бегона шахсларни киритманг. Йигитларни пичоқлаган фуқаро ҳам уйга меҳмон бўлиб келган.

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар


⚡️❗️Расман: бундан буён барча ўзбекистонликлар пенсия олишлари мумкин бўлади

Расмий равишда ҳеч қандай жойда ишламасангиз ҳам, сиз ҳали ҳам пенсия олиш ҳуқуқига эгасиз. Сизга керак бўлган ягона нарса:

• Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш (бепул)
• Ҳар йили камида 1 БРВ (375 000 сўм) ижтимоий солиқ тўлаш
• Ҳар бир тўлов учун сизга бир йиллик хизмат стажингиз ҳисобига ёзилади.

Агар сиз 60 ёшга (эркаклар) ёки 55 (аёллар) ёшга келиб камида 7 йиллик иш стажига эга бўлсангиз, сиз пенсия олиш имкониятига эга бўласиз. Минимал миқдор – ойига 648 000 сўм.

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар


❗️1 майдан утилизация йиғими фақат электромобиллар учун ундирилади

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб:

➖ ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган электромобиллар учун БҲМнинг 120 баравари (45 млн сўм);

➖ ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлган электромобиллар учун БҲМнинг 210 баравари (78 млн 750 минг сўм) этиб белгиланади.

Утилизация йиғими фақат электромобиллар учун белгиланган бўлиб, гибрид ва қолган транспорт воситалари бундан мустасно.

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар


#Расман

❗️“Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 2-мавсумида 826 та маҳаллага танаффус берилади


Жорий йилги 1-мавсумда 2 011 та маҳалла ғолиб бўлди, шундан 329 таси илк бор. 2024 йилги 2-мавсумда ҳам ғолиб чиққан 826 та маҳалла бу мавсумда такроран ғолиб деб топилди.

Шу сабабли ушбу маҳаллалар 2025 йилги 2-мавсум ва 2026 йилги 1-мавсумларда танаффус олади.

Бу маҳаллалар ва улардаги мактаб, боғча, шифохона ва бошқа ташкилотлар мазкур мавсумларда лойиҳа билан қатнашолмайди.

Танаффус бериладиган маҳаллалар рўйхати “Очиқ бюджет” порталида эълон қилинади.

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар


#Диққат #Яхши_хабар

⚡️ Маҳаллий кенгашлар ваколатларини кенгайтириш давом эттирилади.

Ўзбекистонда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг ваколатлари кенгайтирилди: ижро ҳокимиятида бўлган 30 дан ортиқ ваколатлар маҳаллий кенгашларга ўтказилди. Бу жараёнлар изчил давом эттирилмоқда.
Бу ҳақда куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев Парламентлараро Иттифоқнинг 150-Ассамблеясидаги ўз нутқида таъкидлади.
Туман, шаҳар даражасида бошқарув тизимини демократлаштириш давом этяпти. Натижада муаммоларни жойида ҳал этиш имконияти пайдо бўляпти. Бунинг оқибатида аҳоли ҳаётида кенгашлар таъсирчанлиги ошиб, депутатларнинг ижобий имиджи шаклланяпти.
Ўтган йилги сайловлардан кейин вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига ҳокимлар эмас, депутатлар ичидан сайланган шахс раислик қиляпти. Бу тажриба, туман ва шаҳарларда ҳам 2026 йилнинг
1 январидан бошланиши белгиланган.
Умуман олганда, маҳаллий кенгашлар ваколатлари кенгайтирилаётгани халқ ва давлат ўртасидаги масофа яқинлашаётганини англатади.


@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🚓Америкада ГАИ тўхтатса асло машинадан туша кўрманг!

Ўзимизда кўпчилик тушиб олади. Уларда эса бу хавфли одам сифатида кўрилар экан.

Америкадаги ва уерга бормоқчи бўлган танишларга юбориб қўйинг!

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар


⚡️Сирдарёда клиника 2 млрд сўмлик “свет”ни талон-торож қилди

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида жойлашган тиббиёт клиникаси 2,1 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлик йўли билан талон-торож қилгани аниланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Маълум қилинишича, Гулистон шаҳридаги “С.Ж.” МЧЖга қарашли тиббиёт клиникасининг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиши оқибатида 2,1 млрд сўмлик электр энергияси ўғирлик йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар


🇺🇿🇻🇳Энди ўзбекистонликлар Ветнамга визасиз кириш имкониятига эга бўлиши мумкин

Шавкат Мирзиёев Ветнам Миллий мажлиси раиси Чан Тхан Ман бошчилигидаги делегацияни қабул қилган. Томонлар маданий-гуманитар алмашинув ва визасиз тартиб жорий этиш масалаларини муҳокама қилган.

Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистон фуқаролари Ветнамга электрон виза (э-Виса) асосида киришлари мумкин.

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хотининг сунъий интеллектни ўрганиб олса 😂

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар


❗️Ўзбекистон аҳолиси қарийб 38 миллионга чиқди, энг қизиғи эркаклар сони аёлларникидан деярли 300 мингтага ошиб кетди

Қизлар сони камайиб кетяпти, мана нимага бўйдоқлар қиз тополмай юрибди, ҚИЗ ЙЎҚ.

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,7 миллиондан ошди

АЁЛЛАР СОНИ – 18 718 679 киши

ЭРКАКЛАР СОНИ – 18 990 182 киши.

Яқинларга юбориб қўямиз, ТЕЗ УЙЛАНИНГЛАР.

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар


🔴ҚОЗОНЛАБ СОТИЛАЁТГАН САРАТОН

Бугун бозорга тушсангиз турли ишлаб чиқарувчилар таклиф қилаётган ҳилма -ҳил қозонларга кўзингиз тушади.

Кеча бозорга тушиб, жудаям арзон сотилаётган алюмин қозонларга кўзим тушди. Нима қилибди? Арзонгинаку! дерсиз. Бироқ, алюмин қозоннинг саломатлик учун қанчалик хавф туғдиришини биласизми? Агар қозон анодланмаган яъни махсус қопламали бўлмаса унда мутлақо овқат пишириб бўлмайди.

Анодланган алюмин қозоннинг сирти ялтираб турмайди. Хира- ўрисча қилиб айтганда "матовый" тус олади. Бозордаги аксарият алюмин қозонларда эса бу қоплама йўқ. Ялтираб ётибди.

Ялтироқ алюмин қозонларда тайёрланадиган таомлар келтириб чиқарадиган касалликлар хақида эшитганмисиз?

1. Нерв тизимига таъсири

Алюмин мияда тўпланиб, Алцгеймер касаллиги ва бошқа когнитив бузилишлар хавфини оширади.
Ҳаддан ташқари алюмин таъсири хотира пасайиши ва диққатсизликка олиб келади.

2. Ичак-ошқозон тизимига зарари

Алюмин ошқозон шиллиқ қаватини шикастлаб, гастрит ва ошқозон яраси, сўнг ошқозон ракини келтириб чиқаради.

Овқат ҳазм қилиш жараёнига таъсир қилиб, ич қотиши ёки диарея (ичкилик) келтириб чиқариши мумкин.

3. Буйракларга зарари

Алюмин буйрак орқали чиқарилади, лекин буйрак етишмовчилиги бўлган одамларда у организмда тўпланиб, захарли таъсир кўрсатади.

4. Иммунитет тизимига таъсири

Алюмин ортиқча миқдорда тўпланса, иммунитет тизимига таъсир қилиб, аутоиммун касалликлар хавфини ошириши мумкин.

5. Суюқлик ва минерал мувозанатини бузиши

Алюмин кальцийнинг сўрилишини пасайтириб, суяклар мўртлашиши ва остеопорозга олиб келади.

Алюмин ва онкология ўртасидаги эҳтимолий боғлиқликлар:

1. Ҳужайраларнинг зарарланиши

Алюмин оксидловчи стрессни ошириб, ҳужайраларга зарар етказиши мумкин. Бу ҳолат ДНК мутацияларига сабаб бўлиши ва онкологик жараённи тезлаштириши мумкин.

2. Бўғим ва гипоталамус касалликлари

Алюмин баъзи тадқиқотларда гипоталамус ва кўкрак бези тўқималарида тўпланиши аниқланган. Айрим олимлар бу ҳолат кўкрак бези саратон хавфини ошириши мумкин деб тахмин қилишади.

3. Эстроген таъсир

Алюмин гормонлар мувозанатига таъсир қилади ва шу йўл билан гормонал онкология (масалан, кўкрак бези саратони) хавфини оширади.

4. Ҳарорат ва кислотали озиқ-овқат билан реакция

Иссиқ ва кислотали озиқ-овқатлар (помидор, лимон, уксусли маҳсулотлар) алюмин қозонда пиширилганда, металл кўпроқ ажралиб чиқиши ва овқат орқали организмга тушиши мумкин....

Мен алюмин қозон сотаётган бешта харидордан "қозонлар анодлангагми, сертификати борми?" деган саволни бердим. Бироқ бешаласи ҳам "арзон қозонда сертификат бўлмайди" деган жавобни беришди. Одамлар эса ўша қозонларни харид қилишяпди.
Улар болалари, невараларига таом пишириб беришади ва ўзлари билиб, билмаган холда яқинларини захарлашларини билишармикан?

Ривожланган давлатларда қозон ва унинг ўрнини босувчи идишлар фақат зангламайдиган пўлатдан ишлаб чиқарилади. Кўп таомлар сирланган яъни эмал сиртли идишларда тайёрланади. Чунки зангламайдиган пўлат ва сирли идишлар максимал даражада соглиқ учун бехатардир.

Ўзимизда эса, ота боболаримиз азалдан чўян қозонларни танлашган. Сабаби

Чўян қозон (чўяндан ясалган қозон) бир нечта муҳим афзалликларга эга:

1. Иссиқликни яхши ушлаб туради – Чўян узоқ вақт давомида иссиқликни сақлайди, бу эса таомларни бир текис пиширишга ёрдам беради.

2. Ҳароратни барқарор ушлаб туради – Таомларни паст ҳароратда узоқ вақт пишириш учун идеал, масалан, ош, шўрва ёки қайнатма таомлар учун.

3. Чўян қозон юзлаб йиллар давомида хизмат қилиши мумкин.

4. Табиий ёпишмага қарши хоссаси – Вақт ўтиши билан қозоннинг ички қисмида табиий ёғли қатлам ҳосил бўлади, бу эса таомларнинг ёнмаслигига ёрдам беради.

5. Таомга махсус мазза беради – Чўян қозонда пишган таомлар ўзгача ва ёқимли мазали бўлади.

6. Барча турдаги плиталар ва оловда ишлатилади – Газ плитаси, электр плита, печка ва ҳатто очиқ оловда ҳам ишлатиш мумкин.

7. Зарарли моддалар чиқармайди – Синтетик ёпишма қопламали идишларга нисбатан табиий ва хавфсиз ҳисобланади.


@Tezkor_Tg


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❤️Юрагимиз учун керакли 5 та топ маҳсулотлар!

Якинларга юбориб кўямиз

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар


❗️Юрагимиз учун керакли 5 та топ маҳсулотлар!

Якинларга юбориб кўямиз


ЯПОН халқининг доно фикрлари

● Тентак ва аҳмоқларга йўл бер.
● Кетаётганни тўхтатма, келаётганни хайдама.
● Ёмон одамнинг дўсти бўлгандан яхши одамнинг душмани бўлган яхши.
● Оддий одамларсиз буюк одамлар бўлмайди.
● Тепага чиқишни қаттиқ хоҳлаган одам нарвонни ўйлаб топади!
● Эр ва хотин худди кўз ва қўлдек бўлиши керак: қўл оғриганда — кўз йиғлайди, кўз ёшланганда —  қўл уни артади.
● Қуёш хақ одамни билмайди. Қуёш нохақ одамни ҳам билмайди. Қуёш кимнидир иситиш мақсадида порламайди. Ўзлигини топган инсон бамисоли қуёш каби бўлади.
● Узоқ йўл ҳам яқинидан бошланади.
● Ғамни худди йиртиқ кўйлакни уйда қолдирганинг каби қолдир!
● Севги бўлса, юздаги чандиқлар ҳам худди кулгич каби чиройли кўринади.
● Биргина яхши сўз уч ой қаҳратонни иситади.
● Шубҳаланишдан олдин етти маротаба ишон.
● Қўлингдан келганича ҳаракат қил, қолганини тақдирга ташла.
● Хаддан ортиқ тўғрилик аҳмоқлик билан ўлчанади.
● Одамлари кулган уйга бахт келади.
● Ўйлаб хал қил, хал қилгач ўйлама!
● Сўрасанг, бир неча дақиқа уяласан, билмасанг - бир умр.

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#фойдали

Кўк чойнинг сиз билмаган фойдали хусусиятлари!

📌Видеони куп чой ичадиган яқинларга юбориб қўямиз

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қанча қиммат машина тўхтаса шунча қийшиқ бўлар экан оёғи😂🤦

@Tezkor_Tg Тезкор ва ишончли хабарлар

20 last posts shown.