ЖССТ Янги йилни кўчада нишонлашни тавсия қилди.Коронавирус инфекцияси пандемияси муносабати билан Европа аҳолисига Рождество ва Янги йилни кутиб олиш учун иложи борича кўчада тўпланиш тавсия этилади. Бундай банд Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан байрамлар арафасида атайлаб чиқарилган тавсиялар ичига киритилган, деб ёзади «РБК».
«Имкон борича кўчада тўпланиш керак, шунда ҳам ниқоб тақиб, масофага риоя қилиш керак», — дейилади тавсияда. Байрамларни бино ичида нишонлашда эса жуда кўп одамлар йиғилмаслигига, хона эса яхши шамоллатилишига эътибор бериш керак — бу касалликни юқтириш хавфини камайтиради.
Каналга уланинг↓https://telegram.me/joinchat/AAAAAENoLEWE6rFOyXLhBQ