🇺🇸🇷🇺
Доналд Трамп ўз президентлик муддатининг атиги биринчи ойида 29 марта Путин истагандек иш тутди -
Politico- Трамп Россияни G7 таркибига "қайтаришни хоҳлашини" билдирди;
- АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Украинанинг барча ҳудудларини қайтариб олиш истагини рад этиб, улар "мавжуд воқеликка тўғри келмаслигини" айтди;
- Путиннинг Украинада NATО миссияси бўлмаслиги кераклиги ҳақидаги талаби қондирилди. Пит Ҳегсет Украинага алянс қўшинлари юборилган тақдирда, улар NATO Низомининг 5-моддасига кирмаслигини айтди;
- Трамп Европани ўз хавфсизлиги ҳақида мустақил қайғуришга чақириб, АҚШ уларни ҳимоя қилишга мажбур эмаслигини таъкидлади;
- Зеленскийнинг легитимлигини шубҳа остига олди, уни "диктатор" деб атади ва Украинада сайловлар ўтказишни талаб қилди;
- Трамп маъмурияти демократик дастурларни молиялаштиришни тўхтатиб, USAID қўллаб-қувватлашини қисқартирди, бу Кремлнинг "рангли инқилоблар" ҳақидаги тезисига мос келади;
- Германиядаги сайловларда Россияга мойил AfD партиясини қўллаб-қувватлаганини маълум қилди;
- Трамп АҚШ конституциясига учинчи муддат президентлик лавозимида қолиш имконини берувчи ўзгартиш киритилишига қарши эмаслигига ишора қилди.
- Украинани Россия босқинида айбдор дея кўрсатди.
👉
@Tezkor_Qoraxabar📍Siyosiy va tezkor xabarlarni biz bilan kuzatib boring.