TentakMinds


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Career


Dunyoni oʻzgartira oladigan gʻoyalar kanali. Dunyoni esa tentakona gʻoyalar oʻzgartira oladi.
Murojaat uchun:
@tentakminds_bot
Yaqinlaringizni taklif qiling❗

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Career
Statistics
Posts filter


​​​​@tentakminds ким?

Манетта ўша коронавирусинфо каналининг админи Ҳикматбой мени топибди эмиш.

Эмишки, тентак “Profi Education” корхонасининг асосчиси Бектош Хатамов экан.

Ҳикматнинг мақоласини ўқиб чиқдим, каналимда анча вақт сарфлабди, тасанно. Лекин олдиндан айтаман, барча қилган иши бекор кетган.

Бектош акани танийман, йўқ, дея олмайман, биздан уч курс юқорида ўқиган, аслида ўзини нолдан кўтарган инсонлардан бири. Ҳавас қиламан ва кўп масалаларда маслаҳат сўраб мурожаат қиламан.

Ҳа, тўғри, канал юритиш бошлаганимда, профига қарашли каналларида репост қилар эди. Лекин бу дегани менинг мақоламни репост қилган барча одамлар тентак эмас. Бунинг учун ишлани каллалатинглар.

Иккинчидан, мен бирор бир вилоят ҳақида ёзсам, бу дегани ўша вилоятданман дегани эмас, фақатгина ўша вилоятдан каналга кўпроқ мурожаат бўлади. Мен коронавирусинфо каналига ўхшаб ёлғон маълумотлар билан канални тўлдириб ташлаётганим йўқ.

Учинчидан, Бектош ака борадиган залга бошқаларнинг бориши таъқиқланганми? Ҳа, мен Ҳамза Жумаевни ҳам танийман, лекин бу дегани улар тентак дегани эмаску, кеча Ҳамза Жумаевни тентак деб чиқувдингиз, бугун Бектош Хатамов, ўзи ким тентак? Менми ёки сизми?

Ҳамза ака ким билан мулоқот қилса, ким билан ўтириб турса, ҳаммасига биттадан пустой патрон отиб кўриш орқали тентакни аниқлайман десангиз, жуда катта хато қиласиз.

Энди мана бу подкаст бўйича гапирсам, бу подкастда ростан ҳам Бектош ака, чунки AgePodcast админлари мурожаат қилишганда, мен бу ҳақида Бектош акага айтганман, маслаҳат қилганман, кел сенинг ўрнингга ўзим интервью бераман, шунда сен ҳам ўзингни ошкор қилмайсан деганлар. Бор гап шу, мен ҳали подкаст қилиб кейин орқасидан анонимман деб оладиган даражада тентак бўлганим йўқ.

Кейин мен каналимда тавсия сифатида ўзим ишонган хизмат ва маҳсулотларни эълон қиламан. Бир гуруҳ профининг ўқитувчиларини ўзим шахсан танийман, лекин улар орасида умуман профига алоқаси йўқлари ҳам мавжуд, буни ўша каналларнинг админлари айтиши мумкин, каналимда жуда кўп одамлар ҳақида ёзганман, уларнинг ҳаммаси ҳам тентак эмас ёки тентакка алоқадор эмас.

Яна бир жиҳатга эътибор бердингизми, мен деярли кунига 11-15 тагача пост ёзаман, Бектош аканинг шунча нарса ёзишга вақти бормикан ўзи? Канал бир киши томонидан юритилади, бошқа ҳеч кимнинг каналга на моддий, на маънавий алоқаси йўқ. Ва умуман канал моддиятдан йироқ.

Яна бир нарса, сиз кимнинг бўйруғини бажаряпсиз билмайман-у, лекин қаерда ишлашингиздан таҳмин қилиш қийин эмас. Сизларнинг блогерни фақат ва фақат сизларга ишлаши керак деган идеологиянгиз ҳаммага ҳам ўтавермайди. Икки кундан буён одамларга кулгу бўлганингиз қоляпти.

Менимча, Ҳикматбойнинг эндиги нишони Хуршид Далиев бўлса керак. Чунки унинг ҳам каналидан кўп иқтибос оламан, кейин Бакироо, Баҳодир Аҳмедов, Нозим Сафари, короче мен иқтибос оладиган одамлар ва мен билмай мақтаб ёки каналда ёзиб қўйган одамлардан олдиндан барчангиздан узр сўрайман. Нима дейсиз энди, бир-иккитаси ўзидан Ҳикмат Холмс ясаб олибди.

Булар коронавирусинфо каналида ҳар хил ёлғон статистика берсак, ҳамма ишонади, бу ерда ҳам ҳамма ишониб қолади деб ўйлайди, шекилли.

Кейин ёзсангиз, очиқчасига ёзинг деб қўйибсиз, яна бир бор айтаман, адресда адашдингиз, кейин ўзи каналингизга қараганмисиз? Охирги марта нима ёздим, мен ёзган нарса жамиятга қандай фойда келтирди деган саволларни ўзингизга бериб кўрганмисиз? Каналингиз бировларнинг каналидан репост билан тўлиб ётибди-ю, яна менга ўхшаб ёзинг деганингизга ўлайми?

Эээ, Ҳикматбой, сиз ўқиган китобларни мен ёзганман, шунинг учун ўзизда бўловринг, шолпиллаб қоласиз.

@tentakminds #komilboygafiveketmadim #hikmatboybekortimesarfqilibsiz






Искандар Каримқулов: "Ҳар йили қишда 3 ой сайлов бўлсин, илтимос. Фақат сайловда газ ва свет берасизларку".

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov


​​Ўлдирса ҳам Мадина ўлдирсин.

Барчангизни яхши кайфият ўлдирсин, тффуууу, нима деяпман?

Мадина, шунчаликка ҳам борасизми?
Ожидания-я, ким билан гаплашяпсиз? 🤣🤣🤣

Ўлдирсин....

Вой, вой, кулиб ўлиб қоламан. Короче, ҳаммага эрталабдан ажойиб кайфият тилайман, кунингиз мароқли ўлдирсин, вой тфууу, ўтсин демоқчи эдим.... 🤣🤣

@tentakminds #xayrlimorning


“Менинг ҳаётим”

Генри Форднинг бу китобини илк бор ўқиганимда 19 ёшда эдим. Лекин ҳаётимни шу даражада ўзгартириб юборади деб ҳеч ҳам ўйламаган эдим.

Ҳаётга бошқача қарашни бошлаганман, ҳа, инсон ўзи хоҳласа, ҳар нарсани эплаши мумкин, фақат ўзингизга бўлган ишонч ва умид йўқолмаслиги керак.

Фируз Генри Форднинг “Менинг ҳаётим” китобини таржима қилдирибди, сотувга ҳам чиқарибди, эртага биринчи қиладиган ишингиз шу китобни сотиб олинг. Ҳақиқий хазина.

Вақтим бўлиши билан ўзбекча вариантини ҳам бир ўқиб чиқаман, таржима ҳақидаги фикрларимни сиз билан ўртоқлашаман.

@tentakminds #tentaktavsuet


Эрталаб ёзган “Ғуддайган прокурор” постим бўйича Сурхондарё вилоят транспорт прокурорига нисбатан хизмат текшируви бошланибди.

Барака топгурлар, ижтимоий тармоқларда эмас, бир тентакнинг каналида деб қўйинглар ҳеч бўлмаса, биламан номим сал ғалати, лекин борим шу-да.

@tentakminds #prokurorout


​​Бир обуначидан келган видео.

Ўзбекистон ва бошқа давлатлардаги ҳолат тасвирланган экан.

Ҳа, тинчликка етадигани йўқ. Лекин газ билан чироққа етадигани “вапше” йўқолиб, ер сайёрасида динозаврларга ўхшаб қирилиб кетмоқда.

———-

- Пири комил устоз, сиз қайси асбобни зўр чаласиз?

- Эҳҳҳ, бўтам, мен қарсакни зўр чаламан, қарсакни.

@tentakminds


Муборакка таппи, кўмир муборак.

Ака, Муборак тумани расмий каналида мана бундай эълон кетди.

Аҳолига кўмир тарқатиш ишлари давом этмоқда. Оддий кўмир тоннаси 300 минг 300 сўм, брекет кўмир 412 минг 500 сўмдан сотилмоқда.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ушбу маҳсулот кўчама-кўча техникада айланиб тарқатилмоқда.

📲 Муборак туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг қизиғи мен нефтегаз соҳасини битириб шу соҳада етти йилдан бери ишлайман, онам ва отам Муборакдаги заводда ишлаб нафақага чиқишган. Бу завод газдан бошқа нарса ишлаб чиқармайди.

Лекин шу завод жойлашган туманда газ йўқ, одамларнинг устидан кулгандек қилиб яна мана бундай эълон беришади.

Маззами силага маззами. Ўйнаб қўйсам майлими?

@tentakminds #gazsvetbering


Шу охирги версия.


​​Бугун соат 19:00 да барча блогерлар ушбу суратни аватаркага қўйиб халқимизга солидарлик намоён этишлари таклиф этилади.

Ҳамма тенг ва бир пайтда челленж қилса, балки аҳвол сал бўлса-да яхшиланар...

Халқимизни дардига бефарқ бўлмаганингиз учун раҳмат!

Шунингдек, бу ҳолатга бефарқ бўлмаган фуқароларни ҳам ўз профил расмларини мана шу расмга ўзгартириш сўралади.

Бефарқ бўлманг, айнан сизнинг овозингиз кўп нарсани ҳал қилиши мумкин.

P.S. Расмдаги қора фон халқнинг ранги.

Максимал репост.

@tentakminds #blackxalq


​​Афғонистонга 10 йил давомида электр етказиб бериш ҳақидаги хабарни ўқиган тағо...

Ёқмаса кўчиб кет! Афғонистонга 😉

P.S. Бошда афғонча калапўш. 🤣

@tentakminds


Forward from: xayotjon pardayev
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Admoneys.com Saytidan ro'yxatdan o'tish qo'llanmasi.

💵 Videoni ko'ring va pul ishlashni boshlang!!!

🌐 Admoneys.com


Enternetda Oson pul topish yuli https://admoneys.com/?ref=10055599


!

Улар фармонида ҳар битта ирмоқ,
Бирига тўр ташлар, бирига қармоқ,
Kўз тўймас, оғзида бешала бармоқ,
Давлатнинг мулкини талончиевлар,
Пистончининг ўғли палончиевлар.

Солиқлардан озод дўконлари бор,
Тоғда дам олишга маконлари бор,
Фақат дам олишга имконлари бор,
Палончига жиян палончиевлар,
Фирибгаровичлар, ёлғончиевлар.

Ҳайитлик келади сават-саватдир,
Ўтирган уйлари қават-қаватдир,
Ана ҳаёт деймиз, мана ҳаётдир,
Етти авлодга уй қурганчиевлар,
Давру давронини сурганчиевлар.

Xaмирнинг учидан беринглар патир,
Meнга шу ҳам етар, менга шу татир,
Шеър тўқидим сизга жуда кўп сатр,
Устага пули йўқ қурумсоқиплар ,
Бақбақа қориндор бўғирсоқиплар!
...
Қурбонали Низомиддинов
4.10.2014


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Моргенштрен GQ тақдимот маросимида Оксимироннинг сўзларини ёддан айтиб бердими? 🤣

Буям ўзимизникими дейман? Плагиат QQ level. (Шу жойини кимлардир тушунди) 😂

@tentakminds


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
18+ аудио

Анави қопда пул олиб юрадиган Андижон вилоят ҳокими Абдураҳмоновнинг иккинчи аудиоси тарқаяпти. Тарқатаётганлар ёшлигида Санта Барбарани кўп кўрганми дейман. Тўлиқ бериб қўяверинглар)

Каналга уланинг:
https://t.me/TentakMinds_Shogirdi


2-махсус сон: "Маззами, слага маззами, вой-вой-войееей маззами?"

Кеча Қораўзак туман ҳокимлиги ҳам 349 миллион сўмга "EQUINOX EQUINOX-AT" автомашинасини харид қилгани ҳақида ёзгандим. Маълум бўлишича, Қораўзак туман тиббиёт бирлашмаси эса "МАЛИКА СИРВИС ТРАНС"дан 4.5 миллион сўм тўлаб, 3 та машинани арендага олиб ишлатаркан. Қонун бўйича маҳаллий бюджетдаги қўшимча маблағлар ижтимоий соҳани ривожлантиришга (тиббиёт, мактаб ва бошқалар) сарфланиши керак. Нега миллатга хиёнат қиляпсизлар?

Булоқбоши туман тиббиёт бирлашмаси ҳам "Дарё транс" МЧЖ билан 8 та машинага 20 миллион сўмлик шартномалар (7 кунлик ва бир ойлик) тузган. Булоқбошидан бир нечта газ, нефть кони топилганди. Қани ўшаларнинг пули? Вилоят ҳокими Абдураҳмонов "одамларимиз ҳозир соғлиғига жуда бефарқ. Улар аҳволи оғирлашиб йиқилмагунча тиббий текширувларга бормайди", деганди. Касал одамлар учун аввал транспорт билан таъминлаш керакмасми? 20 миллионга яна қўшса, эскироқ дамас берса керак?

Каналга уланинг:👉https://t.me/TentakMinds_Shogirdi


Кечаги Андижон вилояти ҳокимининг гаплари бўйича Сардор Салим ўз фикрларини билдирибди:

"Aллоҳ ва президентнинг Aнжандаги соясининг сиздирилган аудиосида мени энг "нервимга теккан" нарса, унинг фуқароларга бўлган беписанд муносабати, ёки Конституцияга ҳурматизлиги, кўча поняткалари эмас (амалдорлар ўзидан кетиб қолганига ўрганиб қолганмиз), негадир айнан шеваси бўлди.

Сиёсий элитамиз (аслида, элитамизнинг барча тури) юқори минбардан тобора кўпроқ маҳаллий шевада гапириши (масалан, Каримов билан Мирзиёйев нутқини солиштиринг) ва буни оддий ҳол деб топиши, миллий мато узилаётгандан, умум манфаатларидан маҳаллий (шахсий) манфаатлар юқори келаётганидан, ва қолаверса, элитамиз тобора сайёзлашиб, ноқобил, саводсизлашаётганидан дарак беради.

Юқори мансабдор шевада гапирса, буни табиий модус операнди деб билса, демак у ҳақида бир қатор хулосалар қилиш мумкин: у ёшлигида етарлича китоб ўқимаган, ҳамон ўқимайди.

Етарлича китоб ўқимаган бўлса, демак у на яхши мутахассис, на онгли фуқаро, ва демак, на етакчиликка муносиб раҳбар екан.

Демак, мансабга амалдор мусбат саралашнинг кўриниши бўлган юқори интеллекти ёки муносиб кўникмалари деб эмас, манфий саралаш (юқоридагиларни кўтини ўпиб, пастдагиларни кўтига тепа олиш, алдаш, пора бериш каби) натижасида келган.

"Одолот" деб гапирадиган одам, адолатни ўрнатолмайди, бу аниқ бўлса керак, чунки "одолот"нинг орқасида муайян дунёқараш ва карьера қилиш тарзи туради, бу дунёқарашга эга одам адолатни ўрнатишга на қодир, на буни истар."

Каналга уланинг:👉
@TentakMinds_Shogirdi


Shuhrat Abdurahmonov uch ayolni 15 sutkaga qamatgani haqidagi audio ikki yil avval yozib olinganligi aytildi

👉 https://kun.uz/uz/47902198

Kun.uz Telegram kanallari 👇

O‘zbekcha | Ўзбекча | Русская
Bu gaplarni endi qizig'i bormi eskitdan qolgan sarqit gaplarku bu. Bunaqa qonun hozir xech qaerda yuq qilgan ishiga javob berishi kerak. Men tentak man desam mendan utganlar ham bor.

20 last posts shown.

141

subscribers
Channel statistics