КЎР-КЎРОНА ТАҚЛИД.
Зубайр ибн Баккар айтиб беради: "Бир киши Амр ибн Ос (розияллоҳу анҳудан) сўрабди: "Нега узун вақт исломни қабул қилмагандинг? Ахир роса ўткир ақл соҳиби эдинг-у?!"
Амр ибн Ос жавобан: "Биз, бизга таъсири бўлган қавм ичида яшардик ва ёшлари ҳам катта эди, ақлларини эса тоғларга қиёс қилса арзирди. Қайси тешикка йўналсалар биз орқаларидан эргашиб бу йўлни осон деб санардик. Улар росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га қаршилик қилганларида бу нарсада ҳам уларга эргашардик. Биз ўз ҳолатларимиз тўғрисида фикрламасдик, фақат уларга тақлид қилардик. Қачонки улар ўлиб, биз қавмимизда катталардан бўлиб қолганимизда росулуллоҳнинг даъватларига назар солишни ва бу тўғрисида фикр юритишни бошладик. Ва охир оқибат бизларга даъватнинг аниқлиги равшан бўлди ва ислом қалбимдан жой олди", деди".
(Ибн Асакир Тариху Димашқ 46/128)
Ушбу асардан олинадиан фойдалар:
1) Катталарга (олимларга, ҳукмдорларга) кўр-кўрона тақлид тавҳид ва ширк масалаларида кишиги узр бўлмаслиги.
2) Кишининг фитрати атроф муҳит таъсирида ўзгариб, атрофга кўникиб кетиши, киши қанчалик ақл эгаси бўлмасин юқоридаги омиллар ўз таъсирини кўрсатади.
3) Эргашилувчи тоғут (шайх, ҳукмдорларни) биринчи бўлиб "ишдан" чиқариш зарурлиги, токи бошқа ақл эгалари фикр юритсинлар.
4) Эргашаётган муқаллид қавмнинг ҳар-бири тавҳид ва ширк соҳасида масъулият эгаси эканини эслатиш зарурлиги.
5) Ҳақиқий даъватни ақл эгаларига етказишда нақл ва ақл билан далиллар олиб келиш ва уларни бири иккинчисига зид эмаслигини кўрсатиш.
Aбдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтадилар:
‘’Бирор киши динида бировга кўр кўрона эргашиб у иймон келтирса иймон келтириб, кофир бўлса кофир бўладиган ҳолатда тақлид қилмасин. Aгар тақлид лозим бўлса ўтганларга эргашсин. Чунки тирикларга фитнадан омонлик йўқ".
(Aл-Муъжамил Кабир)
Ҳозир фитналар кўпайган кўр-кўрона тақлидлар авжига чиққан бир замонда яшаяпмиз. Кўр-кўрона тақлид қилиб, Аллоҳ харом қилган нарсаларни халол деб, Аллоҳ халол қилган нарсаларни харом деб эътиқод қилишдан эҳтиёт бўлайлик.
Кўр-кўрона тақлид қилишдан эҳтиёт бўлайлик.
Аллоҳ барчаларимизга фойдали илм берсин!
Абу Холид Хоразмий.
📮: @Tavhid_Sadosi