МУКАММАЛ АЁЛ.
Шогирдлар устоздан сўраб қолишибди: — Сиз шунчалар доно ва муҳтарамсиз. Ҳамма сизни ҳурмат қилади ва сизга ўхшашни истайди. Бизда бир савол пайдо бўлди — нега хотинингиз йўқ? Устоз хижолат чеккандек, бироз жим турди-ю кейин сўз бошлади: — Биласизларми, мен ҳамиша ҳар томонлама мукаммал аёлни изладим. Уни топиш учун кўп юртларни кездим. Бир куни чиройли қизни учратдим. У жуда соҳибжамол эди. Ҳуснини кўрган ҳар қандай эркак унга мафтун бўлмай қолмасди. Лекин унинг қалби гўзал эмас экан. Натижада биз ажрашдик. Кейин яна бир ёш қизга дуч келдим. У гўзал, доно ва билимли эди. Лекин, бахтга қарши феъл-атворимиз тўғри келмади. У билан ҳам чиқишолмадик. Умуман, ҳаётимда жуда кўп яхши аёлларни кўрдим, лекин хотинликка бекам-кўстли аёлни истагандим. — Нима, шундай аёлни учратмадингизми? — Учратдим. Бир вақтлар шундай аёлга дуч келгандим. У аъло даражада эди —ақлли, гўзал, дилбар, юқори маърифатли, меҳрибон, келишган, бир сўз билан айтганда — мукаммал. — Унга уйландингизми? — бетоқатлик билан сўрашди шогирдлар. — Йўқ! Бахтга қарши у мукаммал эркакни излаётган экан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv