🌹 Shams Tabriziy 🌹 | Oshiqlarga salom bo'lsin 🌹


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Esoterics


Axloqiy-maʼrifiy kanal, kuzating, ibrat oling.
Admin bilan aloqa: @ShamsTabriziy_Bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Esoterics
Statistics
Posts filter


Кўрдум юзунгни — девона бўлдум,
Ақли ҳушимдан бегона бўлдум.

Тортиб жафолар ўлсам кўйингда,
Тонмасман ҳаргиз — мардона бўлдум.

Бобораҳим Машраб
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


ЛАЙЛИ

Ривоят қилинишича, Мажнун бир бор бир тошга "Лайли" деб ёзади. Бир неча кундан кейин у ердан ўтиб, тошни қўли билан ушласа, тошдан "Лайли" деган товуш эшитилган экан.

Бу воқеа унинг муҳаббати шунчалар чуқур эканлигидан, ҳатто жонсиз нарсаларга ҳам таъсир қилганини кўрсатади.

@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Ётар жойим бир кун бўлғуси тупроқ...

🎤Муҳаммад Довуд
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Ошиқнинг ўлими ўлим эмас, балки абадий ўз ЁРи зиёратида бўлмоқликдир.

Ошо
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


ОЛЛОҲНИНГ НАЗАРГОҲИ

Имом Ғаззолий айтади:
- Мен Исо алайҳиссаломга нозил бўлган Инжилда кўрдим:
Майитни жаноза вақтидан то қабр бошига элтгунча Оллоҳ ундан ўз улуғлиги билан қирқ масалани сўрайди.

Энг биринчи шуни сўрайди:
"Эй бандам сен неча йиллар мобайнида бандалар назари тушадиган жойларингни поклаб, тозалаб юрдингу, аммо менинг назарим тушадиган қалбингни ақалли бирон соат ҳам пок тутмадинг. Мен эса ҳар куни қалбингга қарар эдим".

@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бу ёлғон дунёнинг тиконлари жонингга ботса ҳам енгилма, сабр қил!

Чидагинки, абадий маконинг гулзорга айлансин.

Қайси дарддан дард чекаётган бўлсанг, яна сабр қил.

Сабр қилгинки, У энг буюк марҳамат соҳиби қўлларингдан тутсин.

Шамс Табризий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Аёлни доимо барча гуноҳларда, хатто эркакларга дўзах эшигини очишида ҳам айблайдиган диний таълимотларни бузуқ ҳаёлли кишилар ёзган. Нахотки бу сизнинг ўз хирсингиз, шаҳвоний эхтиросингиз эмас?

Улар эҳтирос, хирс, очкўзлик аслида нималигини ва қаердан келиб чиқишини тушуниш ўрнига, бутун масъулиятни аёлга юклаб қўя қолганлар.

Хўш, бечора аёл энди нима қилсин, бу юкни қаерга ҳам отсин?

Ошо
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Дейдиларки: "Эркаклар аёллардан юқори тургай".

Жоҳиллар чиндан ҳам аёллардан юқори туради, негаким, улар дағал ва бағритошдирлар, уларда раҳм-шафқат, меҳр-муҳаббат, ҳиммат-хайрихоҳлик оз бўлади. Уларнинг табиатида ҳайвоният ҳоким, зеро, муҳаббат ва мурувват - инсонийдир, жаҳл ва ҳирс - ҳайвоний. Бундай эркаклардан ақл ва юрак соҳиби бўлмиш аёллар кўп карра устун.

Радий Фиш "Жалолиддин Румий"
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аёл ва қизларимизни зулматдан нурга қадам қўйган илк кунлари билан чин қалбдан табриклаймиз. Оллоҳ мададкор бўлсин. 8-март муборак бўлсин🌹

Видеода "Оловли йўллар филмидаги паранжи ташлаш саҳнаси".


@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Оллоҳ ризолигига олиб борадиган барча йўлларни ўрганиб чиқдим. Энг қисқа йўл одамларни севинтириш эканини кўрдим...!

Хожа Аҳрор Валий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Инсонлар бошига шундай замон келадики, қайғулари қоринларидир, шарафлари мол-дунёларидир, қиблалари хотинларидир, динлари олтин-кумушларидир.

Улар халқнинг энг ёмонларидир ва Оллоҳнинг ҳузурида уларга яхшиликдан насиба йўқдир.

Ҳазрати Алий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Бир муҳтожнинг қалбига йўл топа билган кимса, Каъбага йўл топиб борганнинг савобидан минг карра кўпроғига эга бўлибди.

Шамс Табризий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Биз гўзал чеҳраларни эслаб қолмаслигимиз мумкин, аммо гўзал қалбли, виждонли инсонларни ҳеч қачон унутмаймиз.

Гўзал кўринадиган ҳар бир инсон бир кун қарийди.
Аммо яхши инсонлар қариса ҳам яхши инсон бўлиб қолаверади...!

Гўзаллик боққан нарсада эмас, боқишганда бўлмоғи лозим.
Гўзал бўлган, юз кўзи билан кўрганинг эмас, кўнгил кўзи билан кўрганингдир.

Шамс Табризий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Қалб Оллоҳнинг уйидир. Кимки бировнинг қалбини оғритса, у Оллоҳнинг уйини вайрон қилган бўлади. Қалб оғритган кишининг рўзаси, намози, ҳажу закоти қабул бўлмас.

Ҳазрат Ишқий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Ошиқлар учун уйқу харомдир.

Шамс Табризий
🎙Абдулбоситхон Домла
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Дарвешлар ишқ билан ҳаққ ул-яқин мартабасига эришган, ҳақиқат моҳиятини англаган зотлардирлар. Улар бу дунёда вужудлари билан борлар, аммо руҳлари баландларда учиб юради.

Ҳазрати Алий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


ҲОЗИР

Ҳаёт - Ишқ рақсидир. Сиз гуллаб яшнамоқ учун дунёга келасиз. БОР БЎЛМОҚ - олам учун буюк эҳсондир. Сизнинг ҳаётингиз - Коинот тарихидир. Шу маънода аслида Ҳаёт барча назариялардан гўзалроқдир.

Ҳаётга байрам деб қаранг, зеро ҳаётнинг ўзи буюк қадриятдир. Ҳаёт ҳозирлардан ташкил топади. Ҳозирнинг моҳияти эса - ХОЗИРГИ ОНда бўлмоқликдир.

Сулаймон алайҳиссалом
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Эй дармонсиз дардим!
Ким сенга шифо излаётганимни айтди?

Мен сендан тузалишни эмас, умр бўйи сен билан ёнишни танладим...

@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


МЕНГА УНИНГ МУҲАББАТИ КИФОЯДИР

Бир киши Робия ал Адавияга шундай деди:
— Сен Оллоҳни севасан, лекин нега Ундан ҳеч нарса сўрамайсан?

Робия кулиб жавоб берди:
— Агар мен Ундан бирор нарса сўрасам, бу муҳаббат эмас, савдо бўларди. Мен Ундан ҳеч нарса сўрамайман, чунки МЕНГА УНИНГ МУҲАББАТИ КИФОЯДИР.

@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Кимнинг ахлоқи гўзал бўлса, унинг дунёси ҳам, охирати ҳам гўзал бўлади.

Ҳазрати Алий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸

20 last posts shown.