Азалдан ўзининг билими, истеъдод ва маҳорати, кўз нури ва бутун борлиғини инсонлар саломатлигини сақлашдек заҳматли ва эзгу ишга бағишлаган Сиздек саҳоватли касб эгаларини "Тиббиёт ходимлари куни" – касб байрамингиз муносабати билан чин дилдан, самимий муборакбод этаман!
Мамлакатимизда кенг нишонланаётган ушбу байрам нафақат тиббиёт ходимларининг, балки бу касб эгалари билан фахрланиб дил сўзларини изҳор этаётган аҳолимизнинг ҳам қутлуғ айёмидир.
Халқимиз сизларни дунёдаги энг улуғ касб эгалари, муқаддас қасамёдига содиқ, ўз ишига фидойи инсонлар деб билади ва машаққатли меҳнатингизни юксак қадрлайди.
Инсоният пайдо бўлибдики, дардга чалинганда, хасталик хуружларида , аввало, Сиз азизлардан нажот кутадилар, дардларига даъво истайдилар.
Мамлакатимизда бугунги кунда Президентимиз томонидан замонавий тиббиётнинг ривожланиши учун улкан имкониятлар яратилиб келинмоқда. Шу борада шифокорларимизга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Муҳтарам Президентимиз "Халқ тиббиёт соҳасига қанчалик ишонса, давлатга ҳам шунчалик ишонади. Халқ кўрсатилаётган тиббий хизматлардан рози бўлса давлатдан, бугунги сиёсатдан ҳам рози бўлади",-деб бот-бот таъкидламоқдалар.
Шунинг учун бундай улкан вазифалар олдимизда турган экан улуғ халқимизнинг розилиги йўлида олиб бораётган ишларингиз бардавом бўлишини тилайман!
Қадрли шифокорлар, ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Касбингизда шараф ва масъулият бирдек эканлиги боис жамият ҳаётидаги беқиёс ўрнинигизни эътироф этган ҳолда, Сиз азизларни "Тиббиёт ходимлари куни" байрами билан яна бир бор муборакбод этиб, меҳнат жамоаларингиз ва хонадонларингизга тинчлик-тотувлик, дастурхонларингизга қут-барака, эл саломатлиги йўлидаги машаққатли фаолиятингизда куч ва шижоат тилайман!
Қўлингиз дард кўрмасин, доимо соғ-омон бўлинг, азиз ҳамкасабалар!
Хурмат билан,
Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи
Анвар Алимов