"Ҳабибимга Мактуб"
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу..
Меҳрибон ва раҳимдил Аллоҳимга ҳамд-у санолар бўлсин..
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруд-у саловатлар ёғилсин ва Аллоҳнинг саломи бўлсин..
Ё Расулуллоҳ ҳозир битмоқчи бўлган мактубим қандайдур гўзал сўзлардан бўлмаслиги мумкин аммо қалбимдан чиққан мисраларни тўкиб солмоқликни истайман..
Аллоҳнинг Ҳабиби мен сиз ҳақингизда олдин фақат исмингизни биладиган уммат эдим оҳ..
Ўша кунлардан афсусланиб кетаман аммо Аллоҳ ўзи истаган бандасига ҳидоят берар экан, сизни илк бор таниган кунимдан буён мен ўзгардим.Доим бир нарсани такидлаб айтаман шу кунгача кўзларим кўрмиди? Наҳотки шунчалар ҳам бепарво бўлибман, нега? Дея ўзимга турли саволлар бераман. Биз жаҳолат ботқоғига ботиб кетяпмиз, агар қутқарувчи Аллоҳ борлигини ҳис этмас эканмиз ботқоқдан қандай чиқа оламиз?
Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен бир Аллоҳни ожиз қулиман, дардим кўп, ичимдагилар дарёдай тошмоқда қалбимда вулқон отилмоқда аммо бирор овози йўқ.. Сизни ҳатто душманларингизни кечирганингни ўқиганимда наҳотки бизда кечириш ҳиси йўқ наҳотки бағримиз тош бўлиб кетган бўлса дея ўйладим.. Сизнинг хусни-ҳулқ соҳибилингиз ва инсонларга кўрсатган ёрдамларингиз-у ҳидоятга бошлаганларингиз, яқинларингиздан айрилганингиз чеккан барча азоб-у уқубатларингизни ўқиб кўз олдимга келтириб кўрдим, ҳақиқатдан ҳам сиз Аллоҳни Раҳмати бўлиб бу дунёга юборилган пайғамбарсиз.. Биз дўзахдан қўрқмаяпмизми Аллоҳдан қўрқмаяпмизми нега бунчалар ҳам эвропалашган ўша даврдаги саҳобаларни ҳаётига қизиқмайдиган, қалбимизда имон бор деб аммо буни исботлай олмаётган уммат бўлиб қолдик, кунига 5 маҳалини намоз учун саждага бош қўйиш учун вақт топа олмай қандайдур кўнгил хушлик қиладиган жойларга вақт топадиган уммат бўлдикми?
Астағфируллоҳ...!
Ўша саодат даврини эмас манашу эвропа ҳаётига қизиқадиган улардан маданият ўрганадиган бўлдикми? Сиз бу дунё инсонларини кўрсангиз "Аллоҳ олдида қандай жавоб бераман умматларим ҳолига"деб йиғлайсиз..Аммо биз бир томчи қўз ёшингизга арзиймизми..?
Эҳ саволлар..
Ё Расуллоҳ биз умматларни кечиринг биламан сиз кечиримлисиз лекин биз лойиқ эмасмиз .. Баъзиларни имони бақувват баъзиларни имони суст баъзилар эса имонсиз..
Сиз ҳақингизда мультфильм ҳам чиқибди албатта сизни кўрсатишмайди лекин сизни жуда-жуда кўргим келади ҳатто тушумда бўлсада кўргим келади, тушумда узоқдан бўлсада кўрсам дейман.. Жаннатда сизни ва Аллоҳни жамолини кўрсам дейман сиз билан суҳбатлашсам дейман сизнинг қалбга сакинат сўзларингизни фақат китоб-у ҳадисларда эмас айнан ўзингиздан эшитсам дейман, кавсардан сизни қўлингиздан сув ичсам дейман буларни қанчалар истайман, соғиниб-соғиниб бу соғинчимни бу ҳатда исботлаб бера олмайман..
Аммо қалбимдагиларни айнан ўзингизга айтсам дейман дардларимни эмас ҳисларимни айтсам дейман.. Ахир айтадиларку дард бу кема бўлса Аллоҳнинг раҳмати бутун бир уммон кабидир деб.. Аллоҳ билади, Аллоҳга аён..
Сизни ҳар куни тушида кутадиган ва соғинчини тарифлаб бера олмаган умматингиз..)
©️Albina
@omar_halilhikoyalari🌿🌿