Бу йил Ўзбекистонда картошка етиштириш учун 400 миллиард сўм йўналтирилади
Шунингдек, четдан келадиган уруғлик картошка уч йилга божхона божидан озод қилинади
Ўзбекистонда энг кўп истеъмол қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлардан бири картошкадир. Картошка 290 минг гектар ерда экилса ҳам, эҳтиёжнинг бир қисми импортдан қопланмоқда. Бунинг сабаби, нав ва ҳосилдорлик яхши эмаслидига дейилади президентга берилган ҳисоботда.
Шу боис Картошкачилик илмий-тадқиқот институтига иқлимга мос, серҳосил навларни яратиш, “ин-витро” усулида йилига 3 миллион дона туганаклар етиштириб, тарқатиш вазифаси қўйилган.
Бу йил картошкачиликни ривожлантириш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 400 миллиард сўм
йўналтирилади. Четдан олиб келинадиган уруғлик картошка уч йилга божхона божидан озод қилинади.
2027 йилдан картошкага эҳтиёж тўлиқ ички имконият ҳисобидан қопланиши режалаштирилган.Эслатма, Қозоғистонда картошка экспорти чеклангач, Ўзбекистонда картошка нархи кескин кўтарилиши кузатилди.