Бухоро вилояти
ИШ СИФАТИ НАЗОРАТ ҚИЛИНМОҚДА
Олот тумани “Аму - Бухоро” машина каналининг бошланиш қисмида жойлашган бўлсада, маҳаллий истеъмолчилар сув танқислигидан азият чекади. Сабаби чўл худудидан ўтган тупроқ ўзанли ариқларда сувнинг 35-40 фоизи ерга беҳуда сингиб кетади. Сувнинг қадрини билган туман аҳолисининг ҳамжиҳатлиги натижасида жорий йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида жами узунлиги 8,4 километр бўлган 4 та ички ҳўжалик ариқларини бетонлаштириш бўйича лойиҳалар ғолиб деб топилди.
Бугунги кунда мазкур объектлардаги ишларни сифатли ва ўз муддатида бажарилиши устидан “Сувхўжаликиназорат” инспекцияси ва унинг вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Худди шунингдек, Қоракўл туманида ҳам узунлиги 8,8 километр бўлган 2 та ички сув иншоотларини бетонлаштириш бўйича лойиҳалар ғолиб деб топилган.