КОРРУПЦИЯ – ИЛЛАТ, УНГА ҚАРШИ КУРАШИШ – МУҲИМ ВАЗИФА
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев тизимда коррупциявий хатарларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш ҳамда коррупциянинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, бу борада тарғибот тадбирлари самарадорлигини янада ошириш зарурлигини таъкидлади. Тизимда меҳнат қилаётган барча мутахассис-ходимлар, айниқса, Жамоатчилик кенгашлари, фахрий сувчиларнинг фаол иштирокини таъминлашга урғу қаратилди.
Ўрганишлар натижасида жойларда коррупцияга қарши курашиш борасида айрим хато ва камчиликларга йўл қўйилгани аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилгани айтиб ўтилди.
Батафсил
Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Instagram