❗️
Ўзбекистонда аҳолига етказилган электр энергияси ҳажми 24 йил давомида 4 бараварга ошганЎзбекистонда энергетика соҳасида энергия қувватлари 2001 йилда 10 889 МВтдан 2024 йилга келиб 23 255 МВтгача ошибди.
Айтилишича, 2030 йилга бориб, қувват 44 456 МВтгача ошиши ва қайта тикланувчи энергия манбалари улуши 55-60%га етиши кутилаётган экан.
Шу билан бирга, аҳолига етказилган электр энергияси ҳажми 2000 йилдан 2024 йилгача 4 баравар ошган — 5,5 млрд кВт/соатдан 20 млрд кВт/соатгача ошибди.
Ўзбекистонда энергия таъминоти яхшиланиб, электр қуввати ва қайта тикланувчи манбалар улуши ортаётгани хурсанд қилади. Бироқ талаб ҳам юқори, шунинг учун тизимни тартибга солиш муҳимлигича қолмоқда.
👉 @Tezkor_video - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!