Президент гўшт қимматлигига сабаб бўлаётган асосий муаммони айтди
Шавкат Миризиёев чорвачилик ва боғдорчиликни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Унда келтирилган маълумотларга кўра, 2019 йил давомида "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури бўйича қорамолчиликка —1 триллион 603 миллиард сўм, паррандачиликка — 332 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилган.
Шу сабабли, майда чорва моллари сони 550 минг бошга, паррандалар эса 6 миллион 130 минг бошга кўпайган.
Аммо, мамлакат аҳолиси ҳали-ҳануз арзон гўшт ва сут маҳсулотлари билан тўлиқ таъминланмаган. Тармоқнинг долзарб муаммоси ем билан узлуксиз таъминлаш бўлмоқда.
Чорвачиликда емга бўлган эҳтиёж бор-йўғи 30-35 фоизга қондирилмоқда, паррандачиликдаги аҳвол ундан ҳам оғир - емларнинг 85 фоизи хориждан келтирилади.
Президент соҳадаги аҳволни яхшилаш борасида кўрсатмалар берди.
Гўшт қимматлашувининг сабаблари ҳақида бевосита чорва етиштириш билан шуғулланувчи бизнесмен нима дейди?
- Каналимизни кузатиб борсангиз, Promeat чорвачилик комплекси раҳбарининг мулоҳазалари билан танишиш имконига эга бўласиз.
Каналга қўшилинг: 👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A