«Бир ҳақиқатни эсдан чиқармаслигимиз керак: биз дунёдаги энг камбағал мамлакатлардан биримиз»
Иқтисодиётчи Ботир Қобилов ёзяпти:
Вақти-вақти билан, «баланд парвоздан ерга тушиб», бир ҳақиқатни эсдан чиқармаслигимиз керак: биз дунёдаги энг камбағал мамлакатлардан биримиз. Ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) аҳоли жон бошига тўғри келадиган қиймати бўйича ҳисоблаганда, Ўзбекистон дунёдаги мамлакатларнинг 80 фоизидан кўра камбағалроқ.
Биз буни инвесторлар, сайёҳлар ёки хорижий дўстларимизга айтишни хоҳламаслигимиз мумкин (обрўга путур етмасин деб), аммо шу ҳақиқатни билиб қўйишимиз керак — ёқса ҳам, ёқмаса ҳам.
Айрим кузатувлар:
▪️Африка қитъасининг деярли ярми биздан бойроқ;
▪️Ўзбекистондаги ЯИМ уруш ёки ҳарбий низолар содир бўлаётган барча мамлакатларнинг ўртача ЯИМидан камроқ;
▪️Дунёнинг ўртача давлатидан 7,3 баробар камбағалроқмиз;
▪️Собиқ СССРнинг фақатгина икки мамлакати биздан кўра камбағалроқ (Қирғизистон ва Тожикистон);
▪️Беларусдан 4, Гватемаладан 3, Грузиядан 2,8, Мўғулистондан 2,7 ва Зимбабведан эса 1,5 баробар камбағалроқмиз.
Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун ёки, менимча, ҳозирда биз учун муҳимроқ бўлган вазифа — аҳолини янада қашшоқ қилмаслик учун қилиш керак бўлган нарсалар эса бошқа мавзу.
PS. Бу рақамлар ва умуман биз камбағал мамлакатлардан бири эканлигимиз сизга ёқмаслиги мумкин. Ҳатто сезилмаслиги ҳам мумкин — агар Тошкент марказида яшаб, ишласангиз. Daryo.uz
#Faktlar
Kanalga ulanish 👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A