Россиядан Ўзбекистонга уч ойда 818 миллион доллар пул ўтказилди
2019 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан 818 миллион доллар пул жўнатилган (ундан 340 миллион доллари Россия фуқаролари томонидан юборилган). Таққослаш учун, 2018 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан 726 миллион доллар юборилган эди.
Таққослаш учун, 2019 йилнинг дастлабки уч ойида Россиядан Тожикистонга 462 миллион доллар (ўтган йили 487 миллион бўлганди), Арманистонга эса 194 миллион доллар (ўтган йили 209 миллион бўлганди) пул ўтказилганди. Эътиборли томони, 2019 йилда Ўзбекистондан Россияга пул ўтказиш ҳажми сезиларли пасайган — ўтган йилнинг дастлабки уч ойида 103 миллион юборилган бўлса, бу йил Ўзбекистондан Россияга фақат 75 миллион ўтказилган.
Маълумот учун, 2018 йил якунларига кўра, Россиядан Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан салкам 4 миллиард доллар ўтказилган эди.
Kanalga ulanish👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A