Божхонада коррупцияга ўрин йўқ!
Бутун жаҳонда "9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши кураш куни" ҳисобланади.
Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида бошқарма раҳбарияти ва вилоят прокуратураси масъуллари иштирокида ходимлар билан "Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда, Давлатимиз Раҳбарининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сон Фармони билан қабул қилинган божхона органларини коррупциядан холи тизимга айлантириш дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар ва бажарилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида урғу берилди.
Шунингдек, Шахсий хавфсизлик шуъбаси ходимлари томонидан божхона постларида божхона пости шахсий таркиби билан коррупцияга қарши курашиш ва унга шароит яратиб берувчи омилларни бартараф этиш юзасидан профилактик учрашувлар ўтказилиб, божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар билан аноним сўровномалар ўтказилди.