Posts filter


Yo‘q, biz sevishmadik,
Dardlashdik, xolos…
Dardlashish – sevishish degani emas.

Axir o‘ylab ko‘rgin, azim Toshkanga
O‘qigani keldik, sevgani emas.

Men senga “sevaman” desam, bu – yolg‘on,
Sening ishonganing – eng og‘ir xato.
Chunki sof sevgiga bog‘langan inson,
Sevaman deyolmas yoriga aslo.


Sen menga ishonma,
Ko‘nglim – xiyobon…
Har kun yurib o‘tar undan qanchasi.
Har kecha tinmagan daydi shamolday
Kezar unda ishqning singan parchasi.

Ha, biz sevishmadik,
Ishq ko‘chasidan
Dardkash telbalardek yurib o‘tdik jim.
Taqdirimiz qanday xotima topar?
Aytib berolmaydi hech bir munajjim.

Dardimni yukladim dardingga qo‘shib,
Qalbingdan bosh olib, darbadar ketdim.
Yozgan xatlarimni burdalab tashla!
Senga arzimayman – tushunib yetdim…

Xurshid Abdurashid


ҚАМА!

Ўтирганни қама,
турганни қама,
Ҳатто миёвлаган,
Ҳурганни қама.
Кампир ҳам қолмасин,
Чол ҳам қолмасин,
Ҳассада мункайиб,
юрганни қама.

Шайтондан юзини,
Бурганни қама,
Нафснинг қангшарига
Урганни қама,
Эъзозлаб лўттивоз,
Ваъдабозларни,
Мард бўлиб сўзида
Турганни қама.

Қалб уйин виждондан,
Қурганни қама,
Қўлларин дуога,
Сурганни қама,
Олимингни қама,
шоирни қама,
Ҳақиқат йўлида,
Турганни қама.

Ўғилларинг қама,
қизингни қама,
Жадидларинг, ёруғ
юзингни қама.
Ҳеч ким қолмагандан
кейин қамашга,
Ўзингникилару, ўзингни қама!

©️Баҳодир ИСКАНДАРОВ!


ШАРОБ

Ичаман, кўзларим чирт юмиб,
Танимда ёйилар ҳарорат.
Юбораман дардларим кўмиб,
Жураътим тоғларга баробар.

Чалкашиб кетади кун ва тун,
Чувалган от ёли сингари.
Қилолмайди онгимга хужум,
Соатнинг бешафқат миллари.

Бирдан қанот чикарар қўлим,
Ожизлигим келмайди малол.
Сарғайган расмингга термулиб,
Сўнг йиғлай бошлайман бемалол…

Жонтемир


СИҒИНДИ

Ўша кун... ортиқчалик қилдим
жаннатга —
Лаш-лушсиз учдим-у,
Машриққа тушдим.
Қирқ йиллик фироқда жоним увишди —
Либосим япроқ эди.

Худо беҳудага бермас қирқта жон,
Кўнглимни кундага қўйиб чопдилар,
Чопқилар гуллади, чопқилар!
Сотдилар...
Қадримга дунё топдилар —
Дунёси қуроқ эди.

Бир кун остонадан ҳайдалди онам,
Вазифасин янглиш уққани —
Ўғил эмас мени туққани
учун.
Ваҳоланки уларга меҳрим
Ўғилдан кўпроқ эди.

Бошқа ҳаётимда очиқ қабрга
Қўғирчоғим билан кўмдилар,
Ўйладим: "Ҳалиям мен билан бирга
Беркинмачоқ ўйнаяпти улар...
Нега ҳалигача топишолмади?"
Қўрқардим, дилдираб совуқда таним.
Охирги нафасда чақирдим зўрға...
Сўнгра
ҳўнграб-ҳўнграб қоришдим гўрга...
Асосим тупроқ эди.

Яширин, — дедилар, — югур, қопга кир,
Беркитгил, — дедилар, — кўзларинг гўзал.
Қуёш олгани чун юзимдан бўса
Тошбўрон остида чайқалиб боқдим,
(гўё)
Илма-тешик мешдан май каби оқдим...
Кайф-у сафосига қон томиб турган
Кўйлагим — байроқ эди.

Ўз уйи бўлмаган ҳеч вақт аёлнинг —
Отаси,
     боласи,
         эрининг уйи...
Аъвомнинг умрида энг олий ўйи —
Аёлдан қутилишдай
жирканч озодлик!
Бу эрк — чин қамоқ эди.

Одамзот ғажир ўз қовурғасини,
Ишлашга қўймайди,
Тишлашга қўймас,
Миннатга йўяр-у,
Суннатга йўймас,
Мен туққан оломон ҳуркди ўзимдан,
Нақадар қўрқоқ эди.

Томоғимдан ўтган ҳар томчи сувда,
Рақамлар акс этар ҳисобин жамлаб,
Сўнг қоришиб кетар оби дийдам-ла
Шунчаки,
Малолим келмасин ҳеч кимга дедим,
Уволим келмасин ҳеч кимга дедим,
Истагим топ-тоза авлод ўстириш,
Умидим буроқ эди.
Бироқ энди...

Жаннат оёғимнинг остидалиги
Бошидан сўроқ эди.

Нозима Ҳабибуллаева


* * * 
Ниҳоят тахт қилиб қўйилди сумкам,
Китоб.
Қоғозларим.
Енгил устибош.
Қўлимда-ўзимга тегишли чипта –
Кўнглим ғаш.
Негадир кўзларимда ёш.

Йиғлайман у уйдан бу уйга чопиб,
Кўчада машина...
(Тура тур пойлаб!)
Телефон дафтарни шкафдан топиб,
Кичкина сумкамга қўяман жойлаб.

“Ҳозир, озгина кут...
Ишим тугайди,”
Ўзича гапириб пичирлар лабим,
Наҳот, телефон ҳам жирингламайди,
Кетмасимдан ҳамма унутган каби.

Xосият Рустамовa


Дунё айланади, ёлғон айланар,
Сўзлар жуда сероб,, ваъдалар қоп-қоп.
Нозли қарашларда нима бор, нима,
Кимда қандай режа, кимда қай ниқоб?

Гап бошланди, мана гўзал, сермаъно,
Уларни тингладим, ташаккур, тўйдим.
Жимлик қани, борми, сукунат қани,
Мен ўзимни буткул унутиб қўйдим.

Қаҳ-қаҳ отиб кулдим, агар, кулсалар,
Кимга неки берсам ўхшайди озга,
Сизга ёқаманми, айтинг, одамлар,
Айланиб қолсам гар мазҳарабозга,


Онамни алдадим, соппа соғман деб,
Отамни алдадим, пулим бор доим.
Акамни алдадим бораман насиб,
Мен сени нима деб алдай Худойим?

Ғунчани гул дедим, кулди, қувонди,
Булбул деб айтганим чумчуқми, билмам.
Бунда бахт бор дедим, эркам ишонди,
Роббим, энди мени бошқа, ёлғончи қилма.

             Мансур Жумаев


Реаллик

Яшашни истадим ўлмайдигандай,
Чидадим сабрим ҳеч тўлмайдигандай.
Кулсам – чин кўнгилдан кулдим. Йиғласам –
Йиғладим ҳеч қачон кулмайдигандай.


Чин кўнгилдан кимнинг кўнглини олдим,
Ҳеч кимга ёлғон сўз айтмайдигандай.
Қаерга борсам ҳам боримча бордим,
Кетсам ҳам ҳеч қачон қайтмайдигандай.


Дадахон МУҲАММАДИЕВ




Билсанг, яшамайман умримдан ортиқ,
Нишонга тегади бир кун сўнгги ўқ.
Мен сенга боримни этгандим тортиқ,
Соғинсанг қайтарсан, соғинмасанг йўқ!

Миллион йил сукутда яшашим мумкин,
Қирғоғин соғинган денгиздек сокин,
Чегалаб бўлмайди кўнгилни, лекин,
Соғинсанг қайтарсан, соғинмасанг йўқ!

Ўзга гўзалларга талпинмаса таъб,
Сўзларим болидан тотинмоқ истаб,
Қалбим эшикларин очишим қистаб,
Соғинсанг қайтарсан, соғинмасанг йўқ!

Сокин бир ҳаловат истайди юрак,
Умр якунидан кунда бир дарак.
Сенга топилмаса мендек жон ҳалак,
Соғинсанг қайтарсан, соғинмасанг йўқ!

Малика Салимова


​​Mansur Jumayev - Tangriga maktub

Darveshlar topindi qalbi - shohiga,
kemalar yukindi bandargohiga.
Ollohim, Ollohim, eshityapsanmi,
qanday chidayapsan bandang ohiga?

Rizqimi,
tinchimi,
erki bo'g'ilgan -
tili tugilganning mushti tugilgan.
Ruhi but,
ko'zi to'q,
ko'ngli sog' odam
tug'ilganmi o'zi,
qachon tug'ilgan?

Nochor kulgilarda navo ko'rmadim,
uzlatimdan bo'lak davo ko'rmadim.
Ko'rgiliklar ko'rdim,
ko'rgan kunimni
ko'rmagan kimsaga ravo ko'rmadim.

Sezmadim jaholat chohiga, Egam,
tushmaganimni ham,
tushganimni ham.
Do'stlarim qonini to'ktirma, Xudo,
Xudo, yig'latmagin dushmanimni ham.

Komil bir ko'ngilni yurdim sog'inib,
garchi ko'rsatmading umid dog'ini,
tuzgan jahoningdan ko'nglim to'lmadi,
Tangrim, qaytadan chiz yaxshirog'ini!




Gazetda o‘qidim hayotimiz zo‘r,
Radio bong urdi maosh oshibdi.
Televizorni yoqsam hammasi yaxshi
Vatan xizmatingga yurak oshiqdi.

Yo erta tug‘ildim, yoki juda kech,
Sababi negadur baxtim kulmaydi.
Ijaraga to‘lab oylik yarmini
Yashashni yaxshi deb yozib bo‘lmaydi.

Senda musofirman, senda fuqaro,
Senda ruhim asir, iskanjada tan.
"O‘lan to‘shagim" deb yozaman ammo
Senda ijarada yashayman vatan.

Noshud deb atama, nonko‘r demagin,
Shoirim desang bas xursandman meni.
Har oy puling to‘lab, ko‘chishga tayyor
Ijara uyimday sevaman seni.

Navoiylik Alisher


Sen kuzni sevasan, men esa seni,
Sevaman sen kuzni sevgandan ortiq.
Har kuning shu kuzga bag'ishlaysan-u,
Menga bir tabassum qilmaysan tortiq.


Сен тонгда уйғондинг. Газга қўйдинг чой.
Бу меҳр мен учун эмас, ҳойнаҳой.

Сен оппоқ кўйлакка урасан дазмол.
Бу ишни мен учун қилмоғинг - маҳол.

Уйни супирасан, поклайсан чангдан.
Супириб отмайсан мени бу ғамдан.

Овқат пиширасан. Мўл-кўл дастурхон...
Овқатингни мақтар ўзга бир инсон.

Болангнинг кўзига боқиб тўймайсан.
Сен менинг боламни ўпиб қўймайсан.

Аммо ёлғиз қолсанг эгилар бошинг -
Кўзингдан сўрамай оқади ёшинг.

Мени соғиндингми? Куйдингми?.. Раҳмат!..
Кўз ёшинг меники, кўз ёшинг фақат...

Усмон Азим


Rossiyalik sobiq BINANCE birja rahbarining Blum deb nomlangan proekti listing arafasida. Notcoindan keyin eng yaxshi narxda chiqishi kutilayotgan o'yin. Blum razrabotchiklari rasmda ko'rib turganingizdek dastlabki sotuvga chiqish narxini e'lon qildi. 100 000 Blum=2100$ dan boshlanadi. Mahsus havola orqali kira olasiz.

@blum_crypto_bot va yaqinda qo'shilgan Tribe squad buyerda siz 10% ko'proq blum ishlab topasiz.


ДИЁРАЛАРГА...

Сизга бӯлган ҳурматим чексиз,
Меҳрим жӯшиб борар тобора.
Таърифлашга забоним ожиз,
Сиз, деб урар дилим Диёра,
Бӯлмасайди шу тилим зора!

Сиз маҳлиқо, сиз соҳибжамол,
Сиз, деб урар дилим Диёра.
Афсонавий фаришта мисол
Қиз, деб урар дилим Диёра!
Уни қилманг тилим Диёра!.

Юзларингиз қизил лоладай,
Худди олтин қадаҳ тӯла май.
Шаънингизга шеър ёздим атай,
Сиз, деб урар дилим Диёра,
Бӯлмасайди шу тилим зора.

Айтилмаган сӯзларим бисёр,
Яхшиямки, дунёда сиз бор.
Мен сиз учун ҳар нега тайёр,
Сиз, деб урар дилим Диёра,
Бӯлмасайди шу тилим зора!

Кӯнгилдаги боримсиз менинг,
Ғуруримсиз, оримсиз менинг.
Муҳаббатим, ёримсиз менинг,
Сиз, деб урар дилим Диёра,
Бӯлмасайди шу тилим зора!

✍️Мавлонжон Асқаров







20 last posts shown.