🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўлган одамга уч
нарса: аҳли, моли ва амали эргашади. Ўшандан иккитаси ортига қайтиб, биттаси (у билан) қолади. Унинг оиласи ва моли ортига қайтиб кетади, амали (эса унинг ёнида) қолади», дедилар»
(Муттафакун алайх).
Шарх.«Ўлган одамга уч нарса: ахли, моли ва амали эргашади». Инсон бирор муҳим сафарга чиқмоқчи бўлса, албатта, тайёргарлик кўради. Кейин оиласи уни кузатиш учун чиқиб, сўнг ортига қайтиб кетади. Табиийки, унинг мол-давлати ҳам уйда қолади. Ўзи билан эса ҳозирлаган нарсаси кетади, холос. Охират диёри ҳам худди шундай
сафар қилинадиган маскан. Ҳадиси шарифда ҳам инсон охират диёрига сафар қилиши, унга тайёр бўлиши эслатиб утилмоқда. Тадбирли одам ўз сафарига яхшилаб тайёргарлик кўрганидек, ақлли инсон ҳам охират диёрига яхшилаб ҳозирлик кўради. Унинг сафарида энг керакли нарса эса солиҳ амалдир.
«амали (эса унинг ёнида) қолади» деганлари эса, инсон билан ҳар қачон бирга ҳамроҳ бўладиган нарса унинг амали экани, шу боисдан дунёдалик ҳаётида амалга эътиборли бўлиши лозимлиги уқтирилмокда.
Ижтимоий тармоқларимиз:
🌄 Instagram 📥 Telegram
📧 Facebook