Soyadagi siyosatchilar


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Фаолиятим давомида манфаат топган бўлсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз бизнинг қусримиздан билинг!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қозоқ қўшниларимиз Чорсудаги гўшт бозоридан ҳайратда.

Қозоғистонлик тиктокер гўшт бозоридаги ахволдан хайрон қолганин айтиб биз Ўзбекларни соғлиғи учун қайғуриб танқид қиляпди

СЕС пулини олиб, инига беркиниб олган. Қўшниларимизга раҳмат. Яхшиям улар бор. Ўзимизда ҳам бор яхши гапирадиганлар. Улар гапирса қамалади. Масаланда?

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбек тили устозларига ҳам 50 фоизлик устама белгилансин!

Мен ўзбек (давлат) тили фани ўқитувчилари номидан ёзяпман.

Президентимизнинг тил байрамига бағишланган нутқида ўзбек тили, айнан ДАВЛАТ тили мавқеини ошириш мақсадида ўзбек тили фани ўқитувчиларининг миллий сертификатларига январ ойидан бошлаб 50% устама тўланишини таъкидладилар.

Вазирликлар эса она тилчиларга 50%, ўзбек тилчиларга эса 20% устама тўланиши  ҳақидаги қарорни бердилар.

Она тили ва ўзбек тили фани ўқитувчилари бир хил тўловни амалга оширдик, саволлар ҳам айнан бир хил, нимага устамада катта фарқ бўлиши  керак?

Ваҳолангки, Миллий сертификат низомида ўзбек (давлат) тилига ҳам тегишлилиги кўрсатилган бўлса, президентимиз давлат тили нуфузини ошириш учун ўзбек тили фани ўқитувчиларига 50% устама деб таъкидлаб турган бўлсалар-да, мутасаддилар буни инобатга олмаса?

Адолат юзасидан узбек тили устозларига хам 50 % устама белгилансин!

Мавлуда Рузметова,
Хоразм вилояти, Боғот тумани 36-мактаб ўқитувчиси.


👉 @Kusherbayevga_murojaat


#rajab_rõza_13_14_15

🌙 РАЖАБ ОЙИНИНГ 3 КУНЛИК РЎЗАСИ

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ҳар ойдан уч кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутганга тенгдир" (Имом Термизий ривояти).

📆 Ражаб ойининг 13 куни - 13 январь
Саҳарлик вақти: 06:23
⏰ Ифторлик вақти: 17:19


📆 Ражаб ойининг 14 куни - 14 январь
Саҳарлик вақти: 06:23
⏰ Ифторлик вақти: 17:21


📆 Ражаб ойининг 15 куни - 15 январь
Саҳарлик вақти: 06:23
Ифторлик вақти: 17:22

✍️ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

Яқинларингизга эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли улар ҳам рўза тутар

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


🇺🇸 Ғазода бир йиллик бомбардимондан сўнг, АҚШ совға қилган бомбалар туфайли Исроил режимининг етказган зарари: 50 миллиард доллар.

Лос-Анжелесдаги ёнғинлар туфайли етказилган зарар: 135 миллиард доллар!

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


Юқоридаги постимиз бўйича ғалати муждалар келяптида...
https://t.me/Soyadagi/4707

1.  Кадастр масъули, бу зина хақида: "ён қўшниси рози бўлса, бузилмай қолиш эхтимоли юқори" - дермиш...

Жаноб!

Расмга эътибор қилинг-чи, ён қўшни кўринармикин? Орқа қўшни эса ўзи. Яъни, мулкдорлар - бир оила!

Мурожаатда, "ноқонуний қурилма" дейилиши хам айнан Сиздан оғзаки олинган маълумот. Оғзаки гап кучга эгамас десангиз, расмий хулоса кутамиз.

Сиздан илтимос, зиммангиздаги вазифани тўғри бажаринг, қолгани судга оид.

КАДАСТР - АДВОКАТ эмас!

2.  СЭСдан - кўчага хожатхона қуришнинг Санитария талаблари;

3.  СУВОҚАВАдан - тармоқдан фойдаланиш хуқуқи;

4.  ДСИдан эса - мулкдорнинг ер ва мулк солиқларида шу қурилманинг улуши хақида хулоса сўраймиз.

Хуллас, кўча - кўча холича қолсин!

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔥Бу кино ёки компьютер ўйинларидан лавха ЭМАС!

Айни вақтларда АҚШда бўлаётган ёнғинлар кундан кунга авж олмоқда ва ўрмонлар, банк ва ахоли уйлари хамма нарса ёниб кул бўлмоқда

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


ШАХМАТ - ТАФАККУРЛАР ТЎҚНАШУВИ

🗓13-20 январь кунлари Андижон шаҳридаги "Universal" спорт мажмуасида шахмат чемпионати бўлиб ўтади.

♟Унда 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 840 нафар иштирокчилар Ўзбекистон чемпионлиги учун дона сурадилар.

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


ХУРМАТЛИ МАСЪУЛЛАР!

Биз, Андижон шаҳар Тошкент кўчаси 32-уйда яшовчи фуқаролар 21.10.2024 йил куни кўчамиз бошидаги ноқонуний қурилма (зина ва унинг остидаги хожатхона)ни буздиришда амалий ёрдам сўраб, Агентликнинг Андижон шаҳар бўлимига ариза киритганмиз.

Мана 3 ойга яқин вақт ўтдиямки на қурилманинг бузилишидан ва на хатимизга жавобдан дарак йўқ.

Мулкдорга тегишли худуд етарлича катта. Бир неча бор илтимос билан учрашилди. Қўшничилик ришталари, ўзбекчилик ва мусулмончилик тартиблари (кўча бошида туалет... жуда хунук холат!) эслатилди. Бузиш расходини кўтаришимиз таклиф қилинди. Хатто, хашар йўли билан қилинган асфальтга "мен хам бир тан қўшиламан" деб, якунида тескари қараб қочди. Ориятли экан.

Қўшниларни юзига оёқ қўйишни қонуний тартибда кўрсатиб қўяйлик десак, қонун хам декретда шекили...

Масъуллардан илтимос, отпускда бўмасез шуғулланиб қўйинг.

Таклиф қиламиз: КАДАСТР, СЭС, ДСИ СУВОҚАВА.

Мўлжал: ҲОКИМИЯТ ХИЗМАТ УЙИга келиб шу расмга қаранг. (катталарни йўлига чиқиб юрмелик тағин)


#Байрам_муборак

Бугун 8 январь -Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни!

Байрам муносабати билан соҳа ходимларини самимий табриклаймиз. Ҳамиша соғ-саломат бўлинглар.

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


"КАТТА ОДАМ" ҳақида катта-кичик барча гапиряпти! Миллат қаҳрамонлари ҳақида ўзи шундай бўлади!

Мавлоно Лутфий Алишер Навоийнинг ҳали болалигидаёқ битган:

➖ Оразин ёпқоч кўзимдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
➖ Бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлгач қуёш;


мисраларини эшитиб, “Агар мумкин бўлса эрди, ўзимнинг форси-ю туркийда битган ўн икки минг мисра ғазалларимни шу икки мисрага алмашар эдим”, деб лутф қилган эдилар!

Оз эмас анчагина яъни 10 йил депутатлик қилдик. Ҳаттоки депутат бўлганини ҳам билмай сайланган депутатларни ҳам кўрди. Бундан кейин ҳам кўрсек керак.

Фаолиятимиз давомида каттами кичикми озми кўпми арзимас муаммоларни ҳал қилгандек бўлдик гўёки. Шу 10 йиллик фаолиятимни "КАТТА ОДАМ"нинг бир кунлик Ишига алмашган бўлар эдим.

https://youtu.be/Y9kC2xAq39I?si=n-Ec2hl4uGKD3epD


Forward from: ANDIJON KASBIY KOʻNIKMALAR MARKAZI
#Andijon_KKM
#Ish_bor

📣📣📣📣📣

VAKANSIYA

✅Bizda siz uchun ajoyib yangilik,
agar siz oliy ma’lumotli injener mexanik bo’lsangiz sizni Andijon kasbiy ko’nikmalar markaziga ishga taklif etamiz.

Mutaxassis uchun talablar ✍️

✅ Oliy ma’lumotli boʻlishi;
✅ Kasbi bo‘yicha kamida 5 yillik tajribaga ega boʻlishi;
✅ Bemalol fuqarolar bilan ishlab va bilimlarini yetkazib bera olishi kerak;

💵 Oylik maosh: 5 000 000 - 5 500 000 soʻm

Bu imkoniyatdan unumli foydalaning va bizning safimizga qo’shiling.


📞 Murojaat uchun: +998 33-041-40-00

📌 Manzilimiz, Andijon shahar, "Boburshox" ko'chasi, 4-uy

🌐 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalar:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Forward from: ANDIJON KASBIY KOʻNIKMALAR MARKAZI
#Andijon_KKM
#Ish_bor

📣📣📣📣📣

VAKANSIYA

✅Bizda siz uchun ajoyib yangilik,
agarda siz yillar davomida Davlat tashkilotlarida faoliyat yuritib, koʻp yillik tajribaga ega hozirda nafaqada bo’lsangiz sizni Andijon kasbiy ko’nikmalar markazi direktori maslahatchisi lavozimiga ishga taklif etamiz.

Mutaxassis uchun talablar ✍️

✅Prezident qaror va farmonlarini ijrosini ta’minlashda yangicha profisional yondoshuvlar asosida tadbiq etish;
✅Iqtisodiy yoki yuridik mutaxassislikga ega boʻlish;
✅ Markaz faoliyatiga oʻz hayotiy tajribalaridan kelib chiqqan holda, samadorlik koʻrsatkichlarini oshirish;
✅ Oʻrta va profisional malakadagi xodimlarga oʻz tajribalarini oʻrgatish;

💵 Oylik maoshi: Shartnoma asosida

Bu imkoniyatdan unumli foydalaning va bizning safimizga qo’shiling.


📞 Murojaat uchun: +998 33-041-40-00

📌 Manzilimiz, Andijon shahar, "Boburshox" ko'chasi, 4-uy

🌐 Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalar:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Кўздан ёш қалқийди беихтиёр!

Бугунги кун қаҳрамони ким дейишса, нафсига қарши чиқа олган одам, деб жавоб бераман

Ушбу ППХ ходими ҳам нафсига қарши чиқиб, бир қапчиқ пулни эгасига топиб етказибди.

Орамиздаги қахрамонлар. Ота онасина минг раҳмат!

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


Депутат Алишер Қодиров газ заправкадан масъулларга мурожаат қилган ва кейинчалик «майда безорилик» сабаб 15 суткага қамалган фуқарони танқид қилди.

«Байрамни болаларинг олдида эмас, суриштирув изоляторида ўтказишинг аниқ эди-ку», — деб ёзган депутат.


Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
15 суткага шунча машҳурлик. 1-2 ойга қамалса ТРАМП жаноблари шахсан йўқласалар керагов. Масаланда!

Акаҳон қанча пул сарифламасин бунчалик машҳур бўла олмасликлари ойдек равшан. Лекин 15 сутка акани шунчалик машҳур қилдики Ўзбекистон планетасида ҳозирча бунақасини топиш мушкул.

Мана мен ман деган сиёсатчилар аканинг соясида қолиб кетти сиёсат борасида! Ака ичкарида отирса ҳам обрўси ошиб бормоқда қойин. Ҳасад кетидан ҳаваси келади айримларни. Масаланда!

П/С: Пул сарифлаб ҳам бунчалик машҳурликка эришиш қийин!

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон амалдорлари йилни катта хато билан бошлашди.

Kun.uz тайёрлаган видео.

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


"Заправка"даги навбатларни танқид қилган фуқаро иши апелляция тартибида кўрилади

Аввалроқ 23 декабрь куни Бектемир туманида газ қуйиш шохобчасида амалдорларга мурожаат қилган Ғайрат Дўстов 15 суткага қамалгани хабар қилинган эди.

Бу воқеа ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. «Эзгулик» жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов уни ҳимоя қилиш ташаббуси билан чиқди.

Маълум қилинишича, 3 январь куни Ғайрат Дўстовнинг апелляция шикояти судда кўриб чиқилади.

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Яхшилик ерда қолмас.

Яхшиликка яхшилик ҳар кишининг ишидир, ёмонликка яхшилик эр кишининг ишидир!

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


Бундай миллат ўлимга маҳкум аслида!

* Бизга ҳаво ҳам ҳаром!
«Ҳаммага ҳалол, мусулмонга ҳаром»
Аҳмад деган киши Бурсада чашма қурдирди ва “«Ҳаммага ҳалол, мусулмонга ҳаром», деб ëздириб қўйди.
Аҳмадни тутиб, қозининг ëнига олиб келишди.
– Нега фитна чиқараяпсан? Аҳолиси мусулмон бўлган давлатда сен савоб учун чашма қурдирибсан, лекин чашмадан сув ичишни мусулмонларга таъқиқлаб қўйибсан. Эсинг жойидами? Нега бундай қилдинг? Қатлинг вожибдир, – деди қози.
– Сабабини фақатгина Султонимга айтаман, – деди Аҳмад.
Воқеа Султонга етиб борибди. Аҳмадни саройга келтиришди. Султоннинг жаҳли чиқди, аммо Аҳмад қилган ишнинг сабабини билгиси келди.
– Бу нимаси, чашма қурдирасан, ҳам «Ҳаммага ҳалол, мусулмонга ҳаром», деб ëздирасан?
– Далилим бор, аммо исбот талаб қилади, – деди Аҳмад.
– Агар сен айтаëтган далил қувватли бўлмаса-чи?
– Агар ундай бўлса, бошимни олишсин!
– Хўш?
– Султоним, яҳудийларнинг исталган бир ибодатхонасидан дуч келган раввинни ҳеч қандай тушунтиришларсиз олиб келишсин! Бир ҳафта қамоқда сақланг. Нималар бўлишини кўринг!
Аҳмаднинг айтганини қилишди. Камчилик бўлган яҳудийлар бирлашиб, «Нима бўлаяпти? Бу қандай зулм? Раввин учун биз кафилмиз. Нима қилиш керак бўлса, айтинглар, қиламиз. Унинг айби йўқ. Керак бўлса, пул тўлаймиз», деб чиқишди. Ҳатто қўшни давлатлардан элчилар келди, мактуб устига мактуб.
Бир ҳафтадан кейин Аҳмад:
– Султоним, энди раввинни қўйиб юбораверинг, - деди.
Раввин қўйиб юборишди, яҳудийлар хурсанд. Султонга ҳар қаердан ташаккурномалар, совғалар.
– Айни шу ишни ҳар қандай черковдан битта роҳибни олиб келиб қилинг! – деди Аҳмад.
Бир роҳибни ушлаб келишди. Роҳиб билан ҳам шундай ҳолат: талаблар, норозиликлар, бу нима зулм, дейишлар.
Бир ҳафтадан кейин роҳиб қўйиб юборилди. Хурсандчилик, султонга ташаккурнома ва совғалар.
– Султоним, пойтахт аҳли энг яхши кўрадиган олимни минбардан олиб келишсин, – деди Аҳмад.
Аҳмаднинг айтганини қилишди. Энг катта марказий масжиднинг имомини айни Жума хутбасининг ўртасида олиб кетишди. Бирор киши чиқиб, «Нима бўлаяпти? Нима қилаяпсизлар? Ҳеч бўлмаса, хутбани тугатгунча кутиб турсангизлар бўлмайдими?» деган гапни айтмади.
Орадан бир ҳафта ўтди. Имом қаерда, аҳволи нима бўлди, деб ҳеч ким келмади. Ҳамма хурсанд. Бунинг устига одамлар орасида қўлга олинган имом ҳақида миш-мишлар тарқаб кетди:
– Биз унинг аслида кимлигини билмасдан, имом деб юрган эканмиз.
– Ким билсин, қандай гуноҳ қилди экан, бу имом?
– Э, воҳ, шунча пайт билмасдан, орқасида намоз ўқиб юрган эканмиз.
Бўлиб ўтган воқеалардан Султон ҳам хабардор. У Аҳмаддан сўради:
– Хўш, нима қиламиз энди?
– Имомни қўйиб юборамиз ва ундан узр сўраймиз.
– Тўғри айтасан, – деди султон.
Имом қўйиб юборилди. Аҳмад Султонга қараб деди:
– Эй, Султоним, ўзингиз айтинг, бундай мусулмонларга сув ҳалол бўладими?
Султон аччиқ табассум қилиб, деди:
– Буларга нафақат сен қурдирган чашманинг суви, ҳатто, ҳаво ҳам ҳаром!
***
– Султоним, бир кишини рост сўзни айтгани учун 15 сутка зиндонга ташласалар-у, бутун бошли миллатдан бир киши "Ҳой, нима қилаяпсанлар?!" демаса, у миллатнинг ҳукми нима бўлади? – деб сўради Аҳмад ривоят тамом бўлгандан сўнг.
– Унақа миллат ўлимга маҳкум! – деди Султон. – Ундай миллат кўп ўтмай ер юзидан миллат сифатида йўқ бўлиб кетади!
БИЗГА ҲАВО ҲАМ ҲАРОМ!
Ё шундай эмасми, сиз нима дейсиз?

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi


Хушнудбекнинг ҳамма гапига қўшиламан!

Ўзим кимман? Сўраманг бироқ. Мен исмимни айтмасман зинҳор, Замон нозик, бола-чақам бор.

Soyadagilarga ham ulashing ❗️
📌
https://t.me/Soyadagi

20 last posts shown.