#МУҚАДДИМА
Тарихий омонат борасида ўз даврида Ибн Халдунни хавотирга солган ҳолат, афсуски, бугунги кунимизда ҳам учраб турибди. У ҳам бўлса, айрим тарихчилар томонидан тарихий маълумотларни гуручни-курмакдан ажратмасдан барча маълумотларни, ҳатто тўқима хабарлар, туҳмат ва бўҳтонларнинг ҳам нақл этиш ҳолатларини келтириш мумкин.
Ибн Халдун ўз асарида тарихдаги адолатли сиёсатчилар, илм ва ирфон эгаси бўлган уламолар ҳаёти ҳақидаги турли бўҳтон хабарларнинг рост-ёлғонлигини текшириб ўтирмай, тарихчилар томонидан ўз асарларида ёзиб кетилганини ҳам қаттиқ танқид остига олади.
Ибн Халдун бу каби хабарларга ишонишдан олдин, инсонларни тафаккур қилиш чақириб, инсонларнинг ёлғон хабарларга ишонмаслик учун нималарга эътибор қилиши кераклини тушунтиради. У бундай тўқима ва ёлғон хабарларнинг келиб чиқишининг сабабларини қуйидагича изоҳлайди:
“Бундай турдаги воқеаларни ўйлаб топиш ва тарқатиш одатда ман этилган нарсаларга завқланиш ҳамда иффатли аёлларнинг шаънини булғашга муккасидан кетиш ортидан ҳосил бўлади. Одамлар ўзларининг нафсий завқларга ружу қўйганликларини оқлаш учун ўтмишда яшаган инсонларнинг хатти-ҳаракатларидан намуна олганликларини важ қилиб келтирадилар. Шу сабабли бундай маълумотларнинг аксар шундай инсонларнинг тилларида достон бўлганини ва нашр этилган асарлар саҳифаларидан бундай нарсаларни излаб топишга жуда иштиёқманд эканлигини кўрамиз. Бундай ҳикоячилар ўша зотларнинг ҳаммага маълум бўлган, шаънларига лойиқ комил сифатларидан ўрнак олсалар, ўзлари учун яхши бўлар эди. Кошки бунинг фойдаларини билсалар эди!”
Бугун ичимиздан чиққан баъзи тарихчилар ва ҳатто хорижий мутахассисларнинг бизнинг шонли тарихимиз, миллий қаҳрамонларимиз, ибратли мутафаккир ва олимларимиз, шоир ва арбобларимиз ҳақида ҳам шундай хабарлар тарқатаётганларга гувоҳ бўлмоқдамиз.
Бунинг сабабини Ибн Халдун ўша инсонларнинг ўзлари “одатда ман этилган нарсаларга завқланиши”, “ўзларининг нафсий завқларга ружу қўйганликларини оқлаши” учун қилишларини таъкидлаб, “шу сабабли бундай маълумотларнинг аксар шундай инсонларнинг тилларида достон бўлганини ва нашр этилган асарлар саҳифаларидан бундай нарсаларни излаб топишга жуда иштиёқманд эканлигини кўрамиз”, деб уларнинг ўзларига энг лойиқ баҳони берган.
“Муқаддима” асари ўқувчиларни тарихга адолат кўзи билан қарашга чорлайди.
Saidkomil Muhammadkarim
@Shuhrat_Ali_blogi