❗️❗️❗️❗️❗️❗️
“Права”си йўқ ҳайдовчилар рулга ўтирса қарийб 19 млн жарима сўм тўлайди😳
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга кўра, энди транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши
18 млн 750 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади. БҲМнинг 50 баравари миқдорида. Шу пайтгача бу 10 баравар (3 млн 750 минг сўм) эди.
Бундан ташқари, Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчи маъмурий жазо қўллангандан сўнг яна рулга ўтирса, жиноий жавобгарликка тортилади.
Бунда БҲМнинг
50 баравари миқдорида (
18 млн 750 минг сўм) жарима тўлайди ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинади ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Яқинларга юбориб, хабардор қилиб қўямиз.👍@Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !