Шерзод Комил Халил
Чилла совуғи
Чилла совуғининг изғиринида,
Жунжикиб борардим ёлғиз нотовон;
Қушлар дилдирарди совуқ инида,
Йўл узоқ, олдинда порларди довон.
Сизиф қисматидай чўнг тақдир мени,
Олдинга чорларди, билмадим нега?!
Ғурбатга ташладим ҳаётим сени,
Юрагим беэга, кўнглим беэга.
Ачиниб қаради чархи кажрафтор,
Ачиниб қарадим дунёйи дунга;
Оламда эмасман фақат мен айбдор,
Фақат мен келмадим бундайин кунга?!
Умримни шамоллар совуришига,
Жим қараб турмаслик эди-ку ҳаддим.
Риоя қилдиму дил ройишига,
Ўзни уқубатдан буткул қутқардим.
Шу кундан ишонмай қўйдим ҳеч кимга
Эътибор қилмадим ортиқ ҳеч ишга;
Биз кетиб боряпмиз ахир ўлимга,
Дунё арзийдими бирор ташвишга?!
Вақтнинг фалсафаси шунча улканми?
Нима бу дунёнинг яқин-ёвуғи?..
Сен мени юлдузим, тушуняпсанми?..
Юрагимдан ўтди чилла совуғи...
18.01.2025.
Тошкент.
@Sherzodkomilkhalil
Чилла совуғи
Чилла совуғининг изғиринида,
Жунжикиб борардим ёлғиз нотовон;
Қушлар дилдирарди совуқ инида,
Йўл узоқ, олдинда порларди довон.
Сизиф қисматидай чўнг тақдир мени,
Олдинга чорларди, билмадим нега?!
Ғурбатга ташладим ҳаётим сени,
Юрагим беэга, кўнглим беэга.
Ачиниб қаради чархи кажрафтор,
Ачиниб қарадим дунёйи дунга;
Оламда эмасман фақат мен айбдор,
Фақат мен келмадим бундайин кунга?!
Умримни шамоллар совуришига,
Жим қараб турмаслик эди-ку ҳаддим.
Риоя қилдиму дил ройишига,
Ўзни уқубатдан буткул қутқардим.
Шу кундан ишонмай қўйдим ҳеч кимга
Эътибор қилмадим ортиқ ҳеч ишга;
Биз кетиб боряпмиз ахир ўлимга,
Дунё арзийдими бирор ташвишга?!
Вақтнинг фалсафаси шунча улканми?
Нима бу дунёнинг яқин-ёвуғи?..
Сен мени юлдузим, тушуняпсанми?..
Юрагимдан ўтди чилла совуғи...
18.01.2025.
Тошкент.
@Sherzodkomilkhalil