Posts filter


Азиз ва мунис онахонлар ва дилбар опа-сингиллар! Барчангизга нафис баҳор, муҳаббат, гўзаллик, латофат ва меҳр рамзи бўлган 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин!
Одатда аёлни баҳорга, баҳорни эса аёлга қиёслашади. Зотан ўлкамиз узра муаттар сепини ёя бошлаган баҳорнинг илк кунлари айнан хотин-қизлар байрами билан бошланиши ҳам рамзий маъно касб этади. Аёли бор оила қут-баракали, файзли ва тароватли бўлади. Юртимиз ҳам, жамиятимиз ҳам аёл билан гўзалдир.
Сиз ҳамиша эл-юрт ардоғидасиз. Сизнинг саломатлигингиз, бахтингиз, шаън ва ҳуқуқингиз биз учун кўз қорачиғидек азиздир.
Азиз ва мухтарам опа-сингиллар!
Барчангизни 8 – март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан самимий қутлаб, Сизларга сиҳат-саломатлик, оилаларингизда тўкин-сочинлик, бахт-саодат, шоду- ҳуррамлик, шарафли ишларингизда янгидан-янги зафарлар тилайман!


Forward from: HR assistant
❗️ Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетишга ҳақли

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Эртага 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни, яъни ишланмайдиган байрам. Шу боис бугун ишга чиққан ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишга ҳақли.

❗️Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.


✅ Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz


🌸 Xotin-qizlar kuni va Navroʻz munosabati bilan dam olish kunlari

8-mart (shanba) — Xotin-qizlar kuni;
9-mart (yakshanba) — dam olish kuni;
10-mart (dushanba) — 5 kunlik ish haftasida ishlovchilar uchun dam olish kuni, 6 kunlik ish haftasida ishlovchilar uchun ish kuni;

21-mart (juma) — Navro‘z bayrami;
22-mart (shanba) —  5 kunlik ish haftasida ishlovchilar uchun dam olish kuni, 6 kunlik ish haftasida ishlovchilar uchun ish kuni;
23-mart (yakshanba) — dam olish kuni.


Forward from: Хонмирзо-Шерзодбек Хакимович
Ходим_харбий_хизматга_чақирилди_кадрлар_бўйича_ходим_учун_алгоритм.pdf
613.0Kb
Кўпчилик қандай қилиб яхши кадрлар бўлими ходими бўлишим мумкин деб сўрайди. Менга ушбу журнал устозлик қилган, шу даражага шу журналдаги мақолаларни доимий ўқиб бориш натижасида эришганман.
Тавсия қиламан, обуна бўлинг асло ачинмайсиз.
Ўша вақтда экспертларга хавас қилгандим мана бугун.........


Мулоҳаза.....
Таниқли ўзбек адиби, устоз ёзувчи Шуҳратнинг "Шинелли йиллар" асарини ўқиганимда Михайлов фамилияли командир ҳамкасби Мурзинга "сув бетидаги мойдай йилтиллайверасан" деб танбеҳ берганини ўқигандим.
Шу ибора нима маъно билдираркин деб кўп ўйланганман ва ўзимча фикр билдирганман.
Биласизми сув юзасидаги мой йилтирагани билан сувни таъми ўзгариб қолмайди, йилтираш узоққа ҳам чўзилмайди.
Мақтанчоқ, ўзини кўз кўз қилишни яхши кўрадиган, лекин ўша йилтираши узоққа чўзилмайдиган, қаерни қарама тинимсиз ёзаверадиган ёки видеоролик қўядиган инсонларга нисбатан бу ибора ишлатилса эҳтимол.
Йилтиллашадию фойдаси йўқ, худдики қуруқ тикан олови гуриллаб аламазон бўлиб ёнсада иситмагани каби улардан наф чиқмайди.


Forward from: Ta’lim xabarlari
⚡️Talimxabarlari.uz saytida eʼlon qilingan pedagoglar attestatsiyasiga oid eng muhim yangiliklar va maqolalar dayjesti:

🔹Umrbod saqlanadigan toifa berish tartibi bekor qilindi

🔹Endilikda oʻrta-maxsus maʼlumotli pedagoglar ham attestatsiyaga jalb qilinadi

🔹Musiqa madaniyati va jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilari ham attestatsiyada ishtirok etadi

🔹Bahorgi attestatsiyadan boshlab pedagog xodimlarga 70 foizlik ustama beriladimi?

🔹Endi pensiya yoshidagi oʻqituvchilar ham majburiy attestatsiyaga jalb etiladi

🔹Endilikda milliy sertifikatga ega pedagoglar majburiy attestatsiyaning birinchi bosqichidan ozod etiladi

🔹Navbatdan tashqari attestatsiyada necha marta ishtirok etishi mumkin?

🔹Maktab psixologlarining attestatsiyasi qanday tashkil qilinadi?

🔹Toifa olish uchun yuborilgan murojaatning qabul qilinganini tekshirish mumkinmi?

🔹Navbatdan tashqari attestatsiya uchun toʻlov qilishda imtiyoz (chegirma)lar mavjudmi?

🔹Attestatsiyada birinchi marta ishtirok etayotgan pedagoglar ham toʻlov qiladimi?

🔹Pedagogik mahorat va boshlangʻich taʼlimning tillar kesimidagi topshiriqlari va adabiyotlar ro'yxati bilan tanishib chiqishingiz mumkin

🔹Ona tili va adabiyot fanidan tillar kesimida topshiriqlar spetsifikatsiyasi va adabiyotlar roʻyxati bilan tanishishingiz mumkin

🔹Kimyo, biologiya, matematika, fizika, informatika va iqtisod fanlari spetsifikatsiyasi va adabiyotlar roʻyxati

🔹Chet tili fanlaridan test topshiriqlari spetsifikatsiyasi va adabiyotlar roʻyxati bilan tanishishingiz mumkin

🔹Tarix, geografiya, CHQBT, huquq hamda tarbiya fanlaridan test topshiriqlari spetsifikatsiyasi va adabiyotlar roʻyxati

🔹Defektolog-pedagog, logoped-pedagog, texnologiya va surdopedagogikadan test topshiriqlari spetsifikatsiyasi va adabiyotlar roʻyxati

🔹Maktabgacha ta'lim tashkilotlari xodimlari tayyorlanishlari uchun topshiriqlar spetsifikatsiyasi va adabiyotlar ro'yxati

🔹 Ikkita maktabda ishlaydigan o‘qituvchi ikkala maktabdan ham toifa va sertifikat uchun ustama oladimi?

🔹 Keyingi yildan toifasiz pedagoglar vazir jamg‘armasidan ustama ololmasligi mumkin

❗️Attestatsiya va Vazir jamgʻarmasiga oid namunaviy testlarni quyidagi botlar yordamida bepul bajarishingiz mumkin:

O'zbek tilida: https://t.me/uztditestbot
Rus tilida: https://t.me/uztditest_rusbot
Qoraqalpoq tilida: https://t.me/uztdi_qrtestbot


👉 Obuna bo‘ling - @talimxabarlari


Педагоглар учун аттестация ва устама ҳақ тўғрисида янги тартиблар белгиланди

Асосий ўзгаришлар:

- Аттестацияда 86 ва ундан юқори балл олган педагогларга базавий тариф ставкасининг 70% миқдорида устама тўланади;
- Устама икки йил давомида фақат олий ва биринчи малака тоифасига эга (ёки сақлаган) педагогларга берилади;
- 2024 йилдан бошлаб мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларининг психологлари ҳам аттестациядан ўтади.

Аттестациядан озод қилинадиган педагоглар (2025 йил 1 сентябрга қадар):
- Олий малака тоифасига эга бўлган ва уни 15 йил давомида сақлаб келганлар;
- 25 йил ва ундан кўп педагогик стажга эга бўлганлар;
- Пенсия ёшига чиқишига 5 йилдан кам вақт қолганлар
- Пенсия ёшида бўлган педагоглар.

Малака тоифасини тўғридан-тўғри олувчилар:
- 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагоглар;
- Пенсия ёшига чиқишига 5 йилдан кам вақт қолганлар (мавжуд малака тоифаси сақланади);
- Олий малака тоифасига эга бўлган ва уни 15 йил давомида сақлаганлар.

2025-2026 ўқув йилидан аттестацияга жалб этиладиганлар:
- Мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия ўқитувчилари;
- Пенсия ёшидаги педагоглар;
- Олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар.

Бу ўзгаришлар педагогларнинг малакасини ошириш ва рағбатлантиришга қаратилган.


Forward from: UzA | Tezkor xabarlar
#RAMAZON_TAQVIM

⚡️O'zbekiston Musulmonlar idorasi Ramazon-2025 rasmiy taqvimini e'lon qildi.

Kanalga ulanish:
@uzauz


❄️ Бугун 28 февраль қишнинг сўнги куни

🌸 Эртадан баҳор фасли билан бирга Рамазон ойи ҳам кириб келади 😊

🌙 Хуш келдинг, моҳи Рамазон!


Кечагина туғилганидан қувониб хурсанд бўлганим, чақалоқлигида кўтариб юрганим, юришни бошлаганида қўлларидан етаклаб юрганим ўғлим бугун 18 ёшга кирибди Аллоҳга шукр!
Камронбек ўғлим, таваллуд айёминг муборак бўлсин!
💐🎁🎂🎂


Келаётган ҳафта ва янги ойдан фақат ва фақат савол жавоб ва янги мақолаларга эътибор қаратишимга имкон бўлади, янгилик бор.


Forward from: Zuhraxon Asqarova
Ассалому алайкум хурматли Шерзодбек Хакимович. Менимча телеграм каналларда 2020 йилдан иш бошлагансиз. Шу даврдан буён иш фаолиятимда сиздан жуда кўп билимларни ўргандим. Саволларимга тўлиқ ва етарлича жавоб бериб катта ёрдам бергансиз.Бунинг учун сиздан жуда миннадорман. Ҳозирги кунда пенсияга чиқдим. Ёш бўлсангиз ҳам менга ҳаётда бировларга ёрдам бериш., ўз билимини ўзгалар билан баҳам кўришни сиз оқали ўргандим. Мактабда Аввал ўқитувчи кейин кадр бўлиб ишладим. Сиздай инсонларни борлигига шукр. Биз сизни яхшилигингизни қайтаромайман, лекин бандадан эмас барча яхшиликларингизни аллоҳдан қайтишини сўрайман. Доимо умрингиз узоқ бўлсин, соғ саломат бўлинг ҳамиша эл ардоғида бўлинг. Ёмон кундан, ёмон сўздан аллоҳ асрасин ризқингиз барокотли бўлсин деб сизни дуо қилиб қолувчи ҳозирда пенсия гаштини сурувчи Асқарова З. Бу миннаддорчиликни олдинроқ ёзмоқчи эдим лекин телеграммим ишдан чиқиб янгилангандан сўнг личкаларингиз ва бутун каналлар ўчиб кетди. 3 ой изладим лекин тополмадим. Бугун тасодифий личкангизни топдим бунинг учун аллоҳга шукр.


Мана шу каби эътирофлардан кейин яна ва яна ҳаммага имкон қадар ёрдам бериш ҳақида бор куч ғайратини сарфлайди албатта!!
👇👇👇👇👇👇


Кўпчилик мана шу тушунтиришни кўриб нотўғри ❌талқин қилибди.
Барака топгурлар, Меҳнат Кодексининг 221-моддасига ўзгартиришлар киритлмади, ўша ўша.
Ходимларнинг ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги календарь кунларда ҳисоблаб чиқарилади.
Ўзгартиришлар Меҳнат Кодексининг 233-моддаси 2-қисмига киритилди, мана ўша ўзгартиришлар: 👇
Ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда якшанба куни инобатга олинмайди.
Яъни дейлик 21 календар кунга таътил 10.02.2025 йил кунидан берилди, ишга қайтиш санаси 03.03.2025 йил бўлади, лекин ҳақ 18 иш кунига тўланади.
МК 221-моддани 2-қисмига кўра Ҳар йилги меҳнат таътили даврига тўғри келадиган ишланмайдиган байрам кунлари меҳнат таътилларининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмайди.
Масалан март ойида 8-март, 21-март, 31-март Ийд-рамазон байрами шу кунга тўғри келса) кунлари таътил ҳисоблашда қўшилмайди.


Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришлар бўйича таклифларим ўтганидан хурсандман. Яна янги таклифлар ҳам бердим, янги ўзгартиришлар ҳам киритилиши кутилмоқда.
Депутатларимизга раҳмат, амалиётчи сифатида биздан таклиф олишаётгани учун!


Forward from: HR assistant
#Муҳим_хабар

Ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди

Қонун (ЎРҚ-1030-сон, 13.02.2025 й.) билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан Меҳнат кодексига “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бундан ташқари, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда.

Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилиши белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Обуна бўлинг ва улашинг @hrassistant_uz


Forward from: hudud24.uz | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Кун_тарихи

Бугун буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) таваллуд топган кун.

Бобур ҳамиша эл-юрт, халқ учун масъулиятни ҳис этиб келган. У ўз олдига Темурийлар давлатини барпо этиш, Самарқанд атрофида марказлашган империя тузиш, шу тариқа Соҳибқироннинг орзусини рўёбга чиқариш вазифасини қўйди. Аммо унинг истаклари амалга ошмади. Тақдир иродаси билан Қобулда тахтга чиқди, Ҳиндистонда буюк Бобурийлар империясига асос солди.

Заҳириддин Бобур Ҳиндистонда Бобурийлар имериясига асос солиш билан бирга, почта-алоқа соҳасига ҳам жиддий ўзгартиришлар киритди, вақт бирлигига янгилик жорий этди, архитектурада Мовароуннаҳр меъморлик услубларини қўллади, миллий артиллерия, ҳарбий-денгиз флотига асос солди.

Ушбу сана муносабати билан барча юртдошларимизни қутлаймиз.

Каналга уланиш 👉 @hudud24official




Forward from: YURISTKADR
Янгиланаётган Конституциядаги аёллар меҳнатига оид бир норма ҳақида.

Янгиланаётган Конституциянинг 42-моддаси 3-қисмида
"ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади" дейилмоқда.

Жуда муҳим норма, чунки бу қоида ҳомиладор ёки ёш болалари бор бўлган аёл ходимларнинг ҳуқуқларини энг юқори нуқтада ҳам ҳимоя қила олади.

Ҳозиргина яқин ҳамкорим, сиз яхши билган меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахассис Мухаммадамин Каримжонов билан айни шу нормани бироз муҳокама қилиб олдик. Ҳар доимгидек, фикримиз бир жойдан чиқди.

Бизингча, янгилинаётган Конституция қабул қилинадиган бўлса, бу норманинг қўлланилиши борасида турли тушунмовчиликлар бўлмаслиги керак.

Гап шундаки, юқорида ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишдан бўшатиш ҳам тақиқланиши айтилмоқда. Бир қарашда бунда агар аёл ҳомиладор бўлса, ёки боласи бор бўлса тамом, уни умуман ишдан бўшатиш мумкин эмас деган фикр ҳам туғилиши мумкин.

Лекин аслида яхшилаб қарасак, асл маъно сал бошқачароқ: 42-моддада аёлни айнан ҳомиладор эканлигини сабаб қилиб, ёки айнан боласи борлигини сабаб қилиб, ишга қабул қилмаслик, ишдан бўшатиш ёки ойлигини камайтириш мумкин эмаслиги назарда тутилмоқда.

Меҳнат қонунчилигида назарда тутилган бошқа асосли сабаблар мавжуд бўлса, масалан, ходимнинг ташаббуси (аризаси) бўлса, ёки тарафларнинг келишуви мавжуд бўлса, ёхуд корхона тугатиладиган бўлса ва шунга ўхшаш бошқа қонуний асослар бўлса, ҳомиладор ёки ёш боласи бор аёлларни ишдан бўшатиш мумкин бўлади.

Бунда янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган янги нормалар ҳам, меҳнат ҳуқуқига доир ҳалқаро шартномалар қоидалари ҳам албатта эътиборга олинади.


Forward from: Хонмирзо-Шерзодбек Хакимович
Бир масала бўйича фикр мулоҳаза.........

Қайси бир каналда ўқиганим эсимда йўқку, лекин бунга жавоб ёзаман деб қўйгандим. Вақтим бўлмасдан юриб юриб энди ушбу постни ёзмоқдаман.

Ўқиганим мақолада Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддаси 3-қисмидаги "Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади" дейилган нормага ҳавола берилган ҳолда ушбу тоифадаги аёлларни ишга қабул қилинмаслиги, меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббуси билан бекор қилинмаслиги ва уларни иш ҳақини камайтирмаслиги келтирилган эди...

Буни қарангки менга келган мурожаатда 2-курс талаба қиз, ҳомиладор ҳолда мактаб директорига ишга қабул қилишни сўраб ёзган аризаси малака талабларига мос эмаслиги сабабли рад қилинганлиги сабабли туман меҳнат инспектори иш берувчига ёзма кўрсата киритибди. Ўша инспектордан директор орқали боғланиб асос сўраганимизда бизга шу постни ўқиб берди.

Бир кулгинг келади бир йиғлагинг......

Ҳой барака топгур, иш берувчи Конституциямизнинг 42-моддаси 3-қисми ёки Меҳнат Кодексининг 119-моддаси 2-қисми 4-хатбошисидаги талабни бузганида эди, яъни ҳомиладорлик ёки фарзандлар борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаганда эди сиз ҳақ бўлардингиз, лекин бу ерда сиз ноҳақсиз, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри шарҳлаяпсиз десам судга беринг дейди.

Судгамас туман прокуратурасигаёқ ёзиб тушунтиргандим, протест келтиришди.

Шу сабабли ушбу нормани тушунтириб изоҳ бериш керак экан деган хулосага келдим.

Нормадан келиб чиқадиган хулоса шуки, ҳомиладорсан, боланг бор экан деб ишга қабул қилишни рад қилиш ғайриқонуний бўлади.
Меҳнат Кодексининг 408-моддасига зид равишда ҳомиладор аёлнинг меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилиш таъқиқланади, корхона буткул ёнилганлиги бундан мустасно.

Меҳнат Кодексининг 409-моддасига кўра уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлнинг меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилиш фақат ушбу Кодекс 161-моддаси 2-қисмининг 1,4,5-бандларигагина кўра бекор қилишга йўл қўйилади.

Ушбу тоифадаги аёлларнинг иш ҳақини камайтиришга фақат ўзларини розиликлари билан йўл қўйилади, яъни Меҳнат Кодексининг 186-моддаси талаблари бўйича тўлиқсиз иш вақти белгиланганда.


Хуллас мана шунақа гаплар.....Кимда юқоридаги фикр мулоҳазаларимга эътироз ва қўшимчалар бўлса изоҳларда ёзишингиз мумкин.

20 last posts shown.