Тадаббур📕
Ёши қирққа етган кишига Қуръоний тўрт тавсияАллоҳ таоло айтади:
“Қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга етганида: 🔹1. Аллоҳга шукр қилиши: -
“Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга..” 🔹2. Солиҳ амал қилиши: - “
..ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин”. 🔹3. Зурриётларини солиҳлардан бўлишини сўраб дуо қилиши:-
“..Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин.” 🔹4. Тавбасини янгилаши керак бўлади: -
“...Албатта, мен Сенга тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман», деди”, Аҳқоф сураси, 15 -оят.
☪️ Нима учун 40 ёшга етганида?Чунки, айнан шу ёшда кишининг ҳам жисмонан, ҳам ақлан қуввати ниҳоясига етган, етилган бўлади. Шу сабаб унда ушбу 4 хислат кўриниши лозим: 1. Аллоҳга шукр; 2. Солиҳ амал; 3. Зурриёти ҳаққига дуо; 4. Тавбани янгилаш.
🔹Оталарнинг тавбаси фарзандлар салоҳиятининг калити, очқичидир!
Оятнинг тўлиғи: “Қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга етганида: «Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен Сенга тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман», - деди”.
🔎
@ShayhSaboqlari ✔️