SAYYID SAFO | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар «Зайд ибн Ҳориса» жомеъ масжиди собиқ имом-хатиби Устоз Саййид Абдулбоситхон домла Сафохон ўғлининг шахсий саҳифаси
Мурожаат учун: @SayyidSafo_bot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#сийрат_дарси

62-дарс


298. Оиша р
озияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бизлардан бирортамиз ҳайз кўрган бўлса ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қучоқламоқчи бўлсалар, ҳайзининг аввалида иштон кийишга буюрар, сўнгра қучоқлар эдилар. Қай бирингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳватларига молик бўлганларидек шаҳватига молик бўла олар эди?»
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
299. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикоф ўтирганларида бошларини мен томонга чиқарар эдилар. Мен ҳайзли ҳолимда уни тараб қўяр эдим».
Бошқа ривоятда: «Ҳайз ҳолимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларини ювиб қўяр эдим», дейилган.
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
300. Кабша бинт Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
У Абу Қатоданинг ўғлининг хотини эди. «Абу Қатода (уйимизга) кирди. Мен унинг таҳоратига сув қуйиб бердим. Шунда бир мушук келиб, ундан ичди. У эса, ичиб олиши учун идишни унга энгаштириб тутди. У ўзига қараётганимни кўрди ва: «Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?» деди. «Ҳа», дедим. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир, деганлар», деди».
Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

📲Яқинларга ҳам улашинг

🔗Каналимизга обуна бўлиш учун⬇️⬇️⬇️
@SayyidSafo


Аллоҳ уч хислатни яхшилик деб васф қилди:
«Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз
сиз учун яхшидир»

(Бақара сураси, 184-оят)
«Садақа қилмоғингиз сиз учун
яхшидир»

(Бақара сураси, 280-оят)
«Сабр қилмоғингиз сиз учун
яхшидир»

(Нисо сураси, 25-оят)
Демак, ушбу уч амални – рўза,
садақа ва сабр
ни жамлаш
улкан амаллардан экан.

📲Яқинларга ҳам улашинг

🔗Каналимизга обуна бўлиш учун⬇️⬇️⬇️
@SayyidSafo


📲Яқинларга ҳам улашинг

🔗Каналимизга обуна бўлиш учун⬇️⬇️⬇️
@SayyidSafo


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📖 Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ солинглар ва жим туринглар, шояд, раҳм қилинсангиз. 
Аъроф сураси 204 - оят

📲Яқинларга ҳам улашинг

🔗Каналимизга обуна бўлиш учун⬇️⬇️⬇️
@SayyidSafo


Баъзи рўзадорларда юз берадиган хато

Кўпчилик рўзадорлар кунларини худди рўза тутмагандек уйқуда ўтказади. Уларнинг орасида куни билан ухлаб фақат намозларга уйғонадиган, сўнгра яна ухлайдиганлари бор. Улар кундузларини ғафлатда, кечаларини эса саҳарлик қилиб ўтказишади. Аллоҳ учун очлик лаззатини ва чанқоқлик таъмини тотиб яшаб кўриш рўзанинг ҳикматларидан бири ҳисобланади. Кунини ухлаб ўтказган киши эса бу ҳикматни ҳис қила олмайди.

📲Яқинларга ҳам улашинг

🔗Каналимизга обуна бўлиш учун⬇️⬇️⬇️
@SayyidSafo


#Ибрат

Ҳикоя қилинишича, бир киши Қуръонни ёдлай олмасада такрор ўқийверар экан. Кунларни бирида кичик ўғли унга:
– Отажон, ёдлай олмаганингиздан кейин ўқийверганингиздан нима фойда?! – дея саволга тутди.
Отаси:
– Ўғлим, агар мана бу кўмир ташиш учун хосланган бўш саватга сув тўлдириб олиб келсанг, айтиб бераман, – деди.
– Тўлдириш мумкин эмас-ку, – деди ўғил.
– Сен ҳаракат қилиб кўр, – деди.

Ўғил саватни анҳорга ботириб сув олди-да отасининг олдига тез олиб боришга ҳаракат қилди. Етиб келгунича бўшаб қолди.
– Фойдаси йўқ, – деди.
– Сен яна ҳаракат қилиб кўргин, – деди.

Иккинчи, уч, тўрт ва бешинчи бор ҳаракат қилди. Лекин, сувни етказиб кела олмасдан ҳориқиб:
– Тўлдириб келишлик умуман мумкин эмас, – деди.
– Саватда бирон ўзгариш сездингми? – деб сўради отаси.
Ўғил шунда пайқаб:
– Ҳа, отажон! Сават кўмирнинг таъсиридан қоп-қора эди, ҳозир эса сув сабабли топ-тоза бўлиб қолди, – деб жавоб қилди. Шунда ота:
– Ҳа, ўғлим. Худди шундай. Дунё ишлари ҳам қалбимизни кўмир каби қорайтириб юборади. Қуръонни ёдлай олмасанг-да, ўқийверишлик эса анҳор сувидек қалбни тозалаб, ювиб туради, – деди.

📲Яқинларга ҳам улашинг

🔗Каналимизга обуна бўлиш учун⬇️⬇️⬇️
@SayyidSafo


📲Яқинларга ҳам улашинг

🔗Каналимизга обуна бўлиш учун⬇️⬇️⬇️
@SayyidSafo


#Саволим_бор

«66.Қазо рўза ва намоз ҳақида»
(18.04.2021)

Саййид Абдулбоситхон домла

Каналга уланиш:⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEn6kU4Xln6TpzwqNQ


#сийрат_дарси

61-дарс


296. Муғийр
а ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдим. Шунда у зот: «Муғийра, мешни ол», дедилар. Уни олдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан узоқлашгунларича юриб кетдилар. Қазои ҳожат қилдилар. Устларида шомий чопон бор эди. Унинг енгидан қўлларини чиқармоқчи бўлган эдилар, торлик қилди. Шунда қўлларини унинг остидан чиқардилар. Мен сув қуйиб турдим. У зот намозга таҳорат қилгандек таҳорат қилдилар. Сўнг маҳсиларига масҳ тортдилар ва намоз ўқидилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Бошқа ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда бирга бўлган эдим. Маҳсиларини ечиб қўйиш учун энгашувдим: «Қўявер, уларни икки пок оёғимга кийганман», дедилар ва уларга масҳ тортдилар», дейилган.
Бухорий ривоят қилган.
Бошқасида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки маҳсиларига, бошларининг олд қисмига ва саллаларига масҳ тортдилар», дейилган.
Муслим ривоят қилган.
297. Абу Саламадан ривоят қилинади:
«Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига кирсам, унинг эмикдош акаси бор экан. Шунда ундан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жанобатдан қиладиган ғусллари ҳақида сўради. У бир соъ ҳажмли идишни чақирди ва ғусл қилди. Биз билан унинг орамизда парда бор эди. Бошидан уч марта сув қуйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари бошларидан қулоқнинг учигача очар эди».
Муслим ривоят қилган.

📲Яқинларга ҳам улашинг

🔗Каналимизга обуна бўлиш учун⬇️⬇️⬇️
@SayyidSafo


📲Яқинларга ҳам улашинг

🔗Каналимизга обуна бўлиш учун⬇️⬇️⬇️
@SayyidSafo


#Долзарб_мавзу
(архив)

«Рўза инсонни камолотга етказади»

Саййид Абдулбоситхон домла

Каналга уланиш:⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEn6kU4Xln6TpzwqNQ


#Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

📲Яқинларингизга ҳам улашинг

🔗Каналимизга аъзо бўлишни унутманг:
@SayyidSafo


РЎЗА ҲАҚИДА САВОЛ ЖАВОБ

Савол: Ғусл вожиб бўлган киши бурнига сув олганда сув ичкарига кетиб қолса, рўза очиладими?
Жавоб: Ғусл буруннинг юмшоғигача сув етказиш фарз, қаттақ жойига сув етказиш эса суннат. Рўзадор рўзалигини билатуриб оғзига ёки бурнига сув олсаю, сув ичкарига кетиб қолса, рўзаси очилади, қазо лозим бўлади. Агар рўзадорлиги эсида бўлмаса, рўзаси очилмайди.

Савол: Сигарет, нос чекиш билан рўза очиладими?
Жавоб: Сигарет чекиш, тамаки ва носга ўхшаш воситаларни истеъмол қилиш билан рўза очилади.

Савол: Рўзадор одам тиш пастиси билан тишини тозаласа бўладими?
Жавоб: Рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.
Бирор нарсани оғзига олиб, татиб кўриш макруҳ, лекин бунда рўза очилмайди (лекин татиб кўрган нарсасини ютиб юборса рўза очилади).

Савол: Укол (инъекЦия) қилиш билан рўза бўзиладими?
Жавоб: Уламолар мушаклар орасига, ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Тери орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди.
Одатий йўллардан бошқа жойлар орқали терининг орасига нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган.

Савол: Ғарғара қилиш билан рўза очиладими?
Жавоб: Рўзадор кишининг ғарғара қилиши макруҳ. Ичкарига сув кетиб қолса, рўза очилади.

Савол: Ғийбат қилса, ёлғон гапирса рўза очилади деб ўйлаган киши ғийбат қилиб қўйиб, қасддан таом еса каффорат лозим бўладими?
Жавоб: Шундай деб ўйлаб, қастдан еб-ичиб юборса, қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади.

Савол: Қўли билан шаҳватини қондирса, рўза очиладими?
Жавоб: Бу иш ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ ҳисобланади. Қўли билан шаҳватини қондирса, маънан яқинлиқ ҳолати топилиб, суратан топилмагани учун рўза очилади ва қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди.

Савол: Суриладиган дори (мазь) ва шу каби воситаларни баданга суртса рўза очиладими?
Жавоб: Рўза очилмайди. Терининг орасидан ёғ каби нарсаларнинг ичкарига кириши рўзани очмайди.

Савол: Рўзадор одам шўр сувда оғзини чайса бўладими?
Жавоб: Сув чучук бўлсин, шўр бўлсин, рўзадор таҳорат олса ҳам, оғзини чайса ҳам бўлади.

Савол: Рўзадор одам иситмалаб қолса, укол қилиш натижасида рўзаси очиладими?
Жавоб: Ҳар дори (таблетка) қабул қилиш билан рўза очилади, ёнбошга ёки мушакка укол қилинса очилмайди. Рўзани очувчи нарсалар одатий йўллардан кирадиган нарсалардир (одатий йўллар оғиз, бурун, қулоқ ва олд-орқа жинсий аъзолардир. Бундан бошқа жойдан кирган нарсалар рўзани очмайди).

Савол: Жароҳатларга дори қўйиш билан рўза очиладими?
Жавоб: Фуқаҳолар икки турдаги жароҳатга дори қўйилса, рўза очилади деб иттифоқ қилишган:
А) Бошнинг миягача етиб борадиган чуқур жароҳат;
Б) Ошқозонга етиб борадиган жароҳат;
Бу икки жароҳат мия билан ошқозонга бевосита нарса етиб боришига олиб борувчи жароҳатдир. Ошқозон ва мияга етиб борадиган чуқур жароҳатга қўйилган дори у жойга етиб борса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида рўза очилади. Булардан бошқа жароҳатлар, қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар, рўзани очмайди, -чунки бу жароҳатларга қўйилган дорилар тўғридан-тўғри ошқозон ва мияга етиб бормайди. Агар болдирнинг ичига дори етиб борса, шак-шубҳасиз рўза очилмайди. Чунки у ичкари аъзо ҳисобланмайди.

Савол: Рўзадорнинг кўзига дори қўйилса, рўзаси очиладими?
Жавоб: Ҳанафий масҳабига кўра рўза очилмайди. Лекин бошқа мазҳаб соҳиблари “рўза очилади” дейишади. Тиббиёт соҳасининг мутахассислари ҳам кўз орқали бурун, оғиз каби йўл борлигини таъкидлашади. Шунинг учун рўзадор ҳолатда кўзига дори томизадиганлар буни саҳарликдан олдинга ва ифторликдан кейинга кечиктирганлари афзал.

Савол: Эркак кишининг олд жинсий аъзосининг ичидан таҳлил (анализ) олинса ёки дори юборилса, рўзаси очиладими?
Жавоб: Очилмайди. Эркак кишининг олд жинсий аъзосининг ичига нарса томизилса, Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимолар наздида рўза очилмайди.

📲Яқинларга ҳам улашинг

🔗Каналимизга обуна бўлиш учун⬇️⬇️⬇️
@SayyidSafo


#Руҳий_тарбия
(тўлиқ)

«18.Рўза 3-кун»

Саййид Абдулбоситхон домла

Каналга
уланиш:⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEn6kU4Xln6TpzwqNQ


📲Яқинларга ҳам улашинг

🔗Каналимизга обуна бўлиш учун⬇️⬇️⬇️
@SayyidSafo


Рўзани улаб тутиш мумкинми?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзани улаб тутишдан қайтардилар. Шунда мусулмонлардан бир киши:
– Ё Расулуллоҳ, сиз улаб тутасиз-ку!?” – деди. Набий алайҳиссалом:
Сизларнинг қай бирингиз менга ўхшайсиз?! Менга Раббим доим таом ва сув бериб туради”, – дедилар.
Саҳобалар рўзани улаб тутмасликдан бош тортишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам улар билан бирга бир кун рўзани улаб тутдилар, сўнг яна бир кун улаб тутдилар. Сўнг янги ойни кўришди. Шунда Расулуллоҳ уларга танбеҳ бериш мақсадида: “Агар ой кечикканида, сизларга яна зиёда қилар эдим”, дедилар».

Имом Бухорий ривояти

📲Яқинларга ҳам улашинг

🔗Каналимизга обуна бўлиш учун⬇️⬇️⬇️
@SayyidSafo


#сийрат_дарси

60-дарс


293. Уқба и
бн Омир Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз туя боқар эдик. Навбатим келганда уларни кечаси яйловга олиб бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одамларга гапираётганларини кўрдим. У зотнинг гапларидан қуйидагиларни тушундим: «Қай бир одам яхшилаб таҳорат қилсаю, қалби ва юзи билан юзланган ҳолда икки ракат намоз ўқиса, унга албатта жаннат вожиб бўлади». Бу қандай ҳам яхши, дедим. Шунда олдимдан бир кишининг: «Олдингиси ундан ҳам яхши», деганини эшитдим. Қарасам, Умар экан. У менга шундай деди: «Сенинг энди келганингни кўрдим. У зот: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олсаю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Бошқа ривоятда бундай келган: «Абу Идрис Ховлоний ва Абу Усмон Наҳдийдан ривоят қилинади: «Умар ибн Хаттоб айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олсаю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу. Аллоҳумма ижъалний минат таввабийн ва ижъалний минал мутатоҳҳирийн», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
294. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон ёки мўмин банда таҳорат қилаётиб, у юзини ювганида ўша сув ёки ўша сувнинг охирги қатраси билан икки кўзининг назари орқали қилган хатолари юзидан тўкилади. Икки қўлини ювганида ўша сув ёки ўша сувнинг охирги қатраси ила унинг икки қўли билан қилган хатолари тўкилади. Икки оёғини ювганида ўша сув ёки ўша сувнинг охирги қатраси ила икки оёғи билан юриб қилган хатолари тўкилади. Шундай қилиб, у гуноҳлардан пок бўлиб чиқади», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
295. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мисвок оғизни покловчи ва Парвардигорни рози қилувчидир», дедилар».
Насоий, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

📲Яқинларга ҳам улашинг

🔗Каналимизга обуна бўлиш учун⬇️⬇️⬇️
@SayyidSafo


📲Яқинларга ҳам улашинг

🔗Каналимизга обуна бўлиш учун⬇️⬇️⬇️
@SayyidSafo


#Руҳий_тарбия
(тўлиқ)

«17.Рўза 2-кун»

Саййид Абдулбоситхон домла

Каналга
уланиш:⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEn6kU4Xln6TpzwqNQ


РЎЗА

1.Оғиз сўлагини ташқарига чиқармай ютиб юборса рўзаси очилмайди. Сўлакни оғзидан ташқарига чиқариб, сўнгра қайта оғзига солиб ютса, рўзаси очилади (“Фатовойи Оламгирия”).

2.Оғзини сув билан чайгандан кейин қолган сув юқини сўлагига қўшиб ичига ютиб юборса, шунингдек, димоғига келган бурун суюқлигини томоғига тортиб юборса, рўзаси очилмайди (“Фатовойи Оламгирия”, “Муҳит”).

3.Рўзадор тишлари орасида қолган таом қолдиқларини ютса, улар нўхотдан катта бўлмаса, рўзаси очилмайди. Аммо тишлари орасида қолган таом қолдиқларини ташқарига чиқариб, сўнгра қайта оғзига солиб ютса, нўхотдан кичик бўлса ҳам рўзаси очилади. Каффорат вожиб бўлиш бўлмаслигида ихтилофли фатволар мавжуд. Вожиб бўлмаслигига фақиҳ Абу Лайс Самарқандийдан ривоят бор (“Фатовойи Оламгирия”).

4.Рўзадорнинг томоғига чанг, тутун, пашша, чивин каби нарсалар кирса, рўзаси очилмайди. Шунингдек, рўзадор кундузи эҳтилом бўлиб қолса ҳам рўзаси очилмайди (“Фатовойи Оламгирия”, “Мухтасар”).

5.Рўзадорнинг бир икки томчи кўз ёши ёки юзидан оққан тер оғзига кириб, томоғидан ўтиб кетса, рўзаси очилмайди. Аммо бу миқдордан зиёд бўлиб, оғзида кўпгина шўрликни сезса рўзаси очилади (“Фатовойи Оламгирия”). \

6.Баданнинг табиий майда тешикчаларидан (икки махраждан бошқа) кирган сув каби нарсалар билан рўза очилмайди. Кўзига дори томизганда гарчи томоғида унинг таъми, мазаси билинса ҳам рўза очилмайди (“Фатовойи Оламгирия”).

7.Газлама тўқувчи рўзадор иш жараёнида бўялган ип толаларини оғзига солганида кўкми, қизилми, сариқми ёки бошқа рангларми оғзига юқиб, сўлакларига аралашиб томоғидан ўтиб кетса, рўзаси очилади (“Фатовойи Оламгирия”).

8.Рўзадорнинг тиши қонаб, у қонни ютиб юборса, каффоратсиз қазонинг ўзини тутади. Тиш милкидан чиққан қонни сўлак билан бирга қўшиб ютиб юборса, қон билан сўлакдан қайси бири ортиқ ёки кам миқдорда бўлишига қаралади. Агар қон ортиқ бўлса ёки сўлак билан баробар бўлса, рўза очилади. Борди-ю сўлак ортиқ бўлса, рўза очилмайди (“Фатовойи Оламгирия”).

9.Фитр садақаси вожиб бўлган киши уни ўз вақтида адо эта олмаса, зиммасидан соқит бўлмайди. Уни барибир адо этиши лозим бўлади (“Ҳидоя”).

📲Яқинларга ҳам улашинг

🔗Каналимизга обуна бўлиш учун⬇️⬇️⬇️
@SayyidSafo

20 last posts shown.