Санжар Хўжа


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Ҳаёт- мусобақа майдони эмас...
Lotincha: t.me/sanjar_xoja
Youtube: https://m.youtube.com/channel/UC4QRQxiGGAID-F5DjgvcX9A
Тижорий ва реклама таклифлари учун админ:

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


"Парламентда бешта партия бор. Улардан қайси партиянинг раҳбарини биласиз? Ёки қайси депутатни танийсиз?"

Бу саволга илк айтиладиган жавоб "Алишер Қодиров" бўлади. Бу одам эса тез-тез калла қўяди. Нега?!

Ўзбекистон сиёсий майдонида бир дона таниқли ва ҳурматга сазовор одам бўлиши керак. У ҳам бўлса Президент. Бошқалар эса сиёсий фаолиятини давоми учун калла қўйиши керак. Бўлмаса думи тугилади.

Бизда сиёсий ирода пастдан тепага, яъни халқдан ҳукуматга эмас, тепада пастгадир. Ким депутат бўлишини, ким қудуққа тушган тошдек йўқ бўлишини "тепа"дан ҳал бўлади.

Шунинг учун баъзи депутат ва партия раҳбарлари халқ нафратини олишга ҳаракат қилади. Шу орқали "тепа"га ўз садоқатини исботлайди. Шундай қилиб халқ тўлаган солиқдан ойлик олиб, халқ пулига олинган машинада кайф қилиб юраверади. Халққа нафратини сочиб, халқ нафратини олиб...

Энг қизиғи, Ўзбекистон Россия билан ҳарбий стратетегик келишув қилган вақтда калла қўйди. Бу Президентга бўладиган нафрат учун ўзини қалқондек тутиш!

@sanjar_xoja


"Футболчи Абдуқодир Хусанов кунига 130 миллион сўм топади" деган гапларни ўқияпман.

Кунига бундан кўпроқ топадиган ўзимизни амалдорлар бор. Футболчидан фарқи, халқнинг ҳаққини ўмариш, қароқчидек талаш эвазига топади.

@sanjar_xoja


Туркиядаги камчилик ҳақида.

Уйимизни ташқи қисмида машина тураргоҳи бор. Тупроқ устига шағал тўкилганди. Қўшнилар билан ҳокимият сайтига мурожаат қилдик. 2 кундан кейин келиб ҳокимият брусчатка қилди. Текинга. Чунки барча харажатлар солиқлардан қопланади.

Бизга ўхшаб, опен бюджет ўйнатиб, ёки тадбиркорлар бўйнига қўйса бўлади-ку, тўғрими?

Иккинчи мисол, яқин атрофдан метрога олиб борадиган автобус ўтмас эди. Қўшнилар имзо йиғиб, онлайн ҳокимиятга мурожаат қилинди. Бир ой ичида янги йўналишдаги автобус йўлга қўйилди.

Бизни амалдорларга ўхшаб, автобус йўқ бўлса таксида борсин, деса бўларди-ку!

@sanjar_xoja


"Туркиядаги камчиликларни ҳам айтинг" дейишади. Марҳамат, муҳим камчилик!

Туркияликлар ҳисобидаги пулни хакерлар ўмарса, бутун зарарни банк қоплаб беради. Мижознинг пулини ҳимоя қилолмагани учун. Бу 5464-сонли қонунда қатъий белгиланган.

Ҳа, мана биздан ўрнак олиб, халқни ўзини айблаб қўйиб куйдирса (кийдирса) бўлади-ку, тўғрими?

@sanjar_xoja


Юқоридаги расмларда нимани назарда тутилганини тушунмай танишларимни боши қотди. Шунга изоҳлаб қўяман:

1-расм, "Кофе бор".
2-расм, "Бензин йўқ".
3-расм, "Кириш".

"Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида..."

@sanjar_xoja


Уффф, КRИШ эмас, КRИW! 😉

Ислоҳотлар ва таълим тизимимизга шубҳа қилсанг, бизнинг саводимизга боқ!

@sanjar_xoja


Вензин юўқ эмас, Вен3ин ю6қ бўлади! 😉

@sanjar_xoja


Мана чаласаводлик.
Софе эмас Соғе бўлади! 😉

@sanjar_xoja


"Қуръон" қиёматгача ўзгармайди. Унга нисбатан мусулмонларнинг муносабати ўзгариши мумкин.

Масалан, илк нозил бўлаётганда мусулмонлар "мен ҳақимда нозил бўляпти" деб ўйлашган. Ҳозир эса мукофот оятлари бизга, жазо оятлари фалончига. Жаннат оятлари менга, Жаҳаннам оятлари пистончига, деб қаралади.

Бу қараш ҳаётда ҳам таъсирини кўрсатади. Америкадаги бало ҳар биримизга огоҳлантиришдир балки. Биз Аллоҳнинг имтиёзли, жазодан ва балодан суғурталанган қуллари эмасмиз.

Америка давлати Исроилга ёрдам беряпти. Ғазода бўлаётган зулмга шериклик қиляпти. Аллоҳ зулмнинг ҳар қандай кўринишини ҳаром қилган. Зулм фақат Ғазода эмас, Хитой давлати уйғур мусулмонларга зулм қиляпти. Россия газ ва бошқа масалаларда бизга зулм қиляпти. Газ масаласида гапирган Ғайрат Дўстов 8 кун ноҳақ қамоқда қолди. Бу ҳам бир зулм.

Америкадаги ёнғиндан биз қандай дарс оламиз? Хулосамиз қандай? Шунга диққат қилайлик.

@sanjar_xoja


Ғалабага минг киши оталикни даъво қилади. Мағлубият эса доим етим қолади.

Фтуболчи Абдуқодир Хусанов машҳурлигига Ўзбекистондаги вазирлик ва ташкилотлар эга чиқишга уриняпти. Бизни ҳиссамиз бор деб.

Миллионлаб ҳамюртларимиз дунёнинг ҳар ерида ишлашига эса уларни ўзи айбдор қилинади. "Нажот илмда, мана ўқимасликни оқибати" деб. Ўзбекистонни ўзида минглаб олий маълумотлилар ишсизликдан такси қилиб юради...

Шунақа вақт "хитрий" йигитни гапи билан ўзимни овутаман: "Нима, фақат Ўзбекистондами камчиликлар?"

@sanjar_xoja


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Абдуқодир Хусанов мавзуси шов-шув бўляпти.

Шу ўринда бир нарсага диққат қилайлик. Бу йигит Ўзбекистонда қадр кўрмаган. Чунки футбол бизда бошқа тизимлар каби таниш - билиш, пул ва кучга боғланиб қолган.

Кейин хорижга борди ва қадр топди. Ҳозир эса бир жамоадан бошқа жамоага 40 миллион еврога сотилди. Бизни истеъдодли футболчимиздан Европа фойда қиляпти.

Бу биргина мисол. Йиллар давомида кўп ақлли одамларимиз ўз юртида қадр кўрмагач, Америка, Канада ва Европага жойлашди. Бизни истеъдодли ва ақлли инсонларимиздан миллиард - миллиард доллар фойда қиляпти.

@sanjar_xoja


2025-йилнинг илк куни бурилиш билан бошланди. Бу бурилиш жараёнига сабаб - "Йиртиқ пойабзал" воқеаси.

Тўғри, бу бурилиш таъсири тезда билинмайди. Аммо жараён бошланди. Бу жараён табиий равишда ривожланади. Ҳар қанча чалғитишга уринишлар энди бефойда. Одамларнинг бир қисми бироз чалғийди, аммо бошланган жараён тўхтамайди. Ҳатто Шерали Жўраевнинг болалари мерос талашиб муштлашса ҳам бефойда. Асал билан Луиза соч юлишса ҳам бефойда...

"Йиртиқ пойабзал" воқеаси хронологияси:

22-декабр, кечки вақт. Бутун Ўзбекистондаги юз минглаб одамлардек Ғайрат Дўстов машинага ёқилғи қуйиш учун навбатда турди.

23-декабр. Тонггача соатлаб навбат кутган Ғайрат Дўстов ёқилғи ололмади. Шунда конституцияда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланиб ўз фикрини айтди. Унинг гаплари видеога олинди.

23-25-декабр. Ғайрат Дўстовнинг видеоси чақмоқ тезлигида ижтимоий тармоқда тарқади. Ҳар инсоннинг ичидаги дардини Ғайрат Дўстов тилига чиқаргани учун катта шов-шув бўлди. Миллионлаб инсонлар кўрди.

25-декабр. Тепадагилар бу видео тарқалишидан саросимага тушди. Бир кишининг ғаши келди. Ва ўша бир киши Ғайрат Дўстовни қамашга буйруқ берди. (Бир неча манбаадан олинган маълумот бўйича у бир киши Саида Мирзиёева. Ҳа, Президент қизи, Президент ёрдамчиси ва яқин келажакда Ўзбекистон Президенти бўлишга тайёрланаётган шахс)

26-декабр. Ғайрат Дўстов қўлга олинди. Тепадан келган буйруқ асосида судя аёл Дурдона Дадахонова ҳукм ўқиди.

31-декабр, кечки вақт. Ғайрат Дўстов қамалгани ҳақида хабар тарқалди.

1-январнинг илк дақиқалари. Юз минглаб одамлар, уларнинг кўпи байрам дастурхонида ўтирган бўлса ҳам бефарқ бўлмади. Ижтимоий тармоқда Ғайрат Дўстовни қўллаш ва озодлик талаби бошланди. Ҳимояси ва қўллови учун пул йиғиш ташкил қилинди.

1-январ, кечки вақт. Халқ оммавий равишда Ғайрат Дўстовни қўллашига қарши ёлланма троллар ва блоггерлар ишга тушди. Дўстов шаънига ҳақоратлар ёзишди. Лекин халқ уларнинг патини юлди. Шундан кейин бутун ёзганларини ўчиришди.

2-январ. Халқ Ғайрат Дўстовни қўллашда давом этди. Ёлланма блогерлар, троллар ва баъзи каналлар қарши ҳужумни бошқа босқичига ўтди. Видеолар орқали оилавий, шахсий ҳаёти билан боғлиқ мағзавалар ағдарди. Бу тескари реакция берди. Халқ, бўлиб ҳам ўша блоггер ва тролларнинг давомий кузатувчилари "шапалоқ" билан сийлади.

3-январ. Ғайрат Дўстовнинг қайта суди бўлди. Вазиятни Шавкат Мирзиёев кузатаётганди. Қайта-қайта хатолар сабаб вазият чигаллашди. Энди судни хато қилмайдиган, баттар аланга олдирмайдиган ишончли одамга топшириш керак эди. Шунинг учун куёвлардан бири судялик қилди. Ҳа, "арзидими" деган судя Шавкат Мирзиёев жиянининг эри эди. Ғайрат Дўстов озод қилинди.

4-январ. Ёлланма блоггерлар ва троллар тиш кавлагичдек фойдаланиб отилганидан дарғазаб эди. Ғайрат Дўстовни шаънига ёмон гаплар айтишда давом этишди. Унинг қўлловига йиғилган пулларни ейилиб кетгани ҳақида фитна ёйишди.

6-январ. Қўллаган, судига ҳам борган, қўллов учун пул йиғишни ташкил қилган инсонлар халқнинг омонатини топширди. Ҳавола:
https://youtu.be/vuAutiDUB2A

Ҳозирча шу. "Йиртиқ пойабзал" воқеаси ҳали кўп эсланади!

@sanjar_xoja


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бу видео олинган хона мактаб биносини ичида. Бу одам ё директор, ё ўринбосар, ёки ўқитувчи. Агар таълим бундай нусхалар қўлида бўлса, у таълим асло нажот эмас!

@sanjar_xoja


2020-йил пандемияда Испаниялик шифокорлар айтганди:
- Футболчиларга миллионлаб доллар сарфланарди. Тиббиётга эса эътибор берилмасди. Марҳамат, футболчилар шу вазиятда нима ёрдам беради?

Яна шундай жараён ва давр бошланаётганга ўхшайди. Аллоҳ асрасин!

Изоҳ: Хитой орқали яна вирус тарқаляпти...

@sanjar_xoja


Сиз учун филм тавсияси!

• Олигархларнинг тизимга таъсири;
• Пулдорлар манфаатига қонунлар чиқарувчи депутат ва сенаторлар;
• Уларга қарши ўз иродасини кўрсатадиган фаол халқ;
• Тепадагиларни "тупик"ка тиққан фидокор аёл...

"Miss Sloane" филми.
Ўзбекча, русча ёки инглизча. Қай бири қулай бўлса, барча тилларда бор бу филм.

Ўзбекча таржима учун ҳавола:
https://uzmovi.tv/tarjima-kinolarri/2981-xatarli-oyin-sloun-xonimning-havfi-oyini.html

@sanjar_xoja


Ҳаёлимда бир савол айланяпти. Кеча судя "арзидими" деб сўради.

Арзидими...

Тепадагилар оддий бир дамасчи йигитга қарши
- Гала-гала блоггерларни
- Пода-пода тролларни
- Пачка-пачка каналларни...
тиш кавлагичдек ишлатиб, кузатувчилари олдига отди. Улар кимнинг "лайча"си экани фош бўлди. Эгаларига хизмат учун жуда арзон қурбон қилинди.

Арзидими?

@sanjar_xoja


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
9 ойдан бери ютубга видео қўймаяпман. Бу вақт давомида 20га яқин узун видеолар тайёрладим. Яқинда эълон қиламан, иншаАллоҳ.

Бу улардан бирининг қисқа парчаси.

@sanjar_xoja


Дардини айтгани учун қамалган йигит озод қилинди!

Ҳаммангизни табриклайман!
Озод қилинишига сабаб айнан сизсиз!


Сиз қўрқмадингиз, сиз қўлладингиз. Сиз мақола ёздингиз, сиз видео тарқатдингиз. Сиз изоҳ ва лайк билан фаол бўлдингиз! Сиз фидокорлик қилиб пул билан қўлладингиз. Дуода ҳам бўлдингиз.

Сизнинг фаоллигингиз томчидан денгизга, шамолдан тўлқинга айланди! Тепадагилар шундан қўрқди. Сиз бефарқ эмаслигингиз, бир тан-у бир жон бўлганингиз учун озод қилинди!

Адолат бўлса эди, Энергетика вазири, Ички Ишлар Вазири ва ҳукм қилган судя ишдан олинарди. У йигитга 9 кунлик асоссиз қамоқ учун товон пули тўланарди.

Адолат учун эмас, сизнинг фаоллигингиз учун озод қилинди!

Сизни табриклайман!
Раҳмат сизга!


@sanjar_xoja


Баъзи блоггерларга "фассс" дейилди. Улар қамалган йигитни гапи қолиб, шахсий ҳаётига ёпишишяпти. Иккинчи хотини бормиш, миш-миш...

Агар бу услубда давом этилса, яна баттар амалдорлар шарманда бўлишади. Чунки, қўшиқчи Лариса Москалева кимни иккинчи хотини эди? Қизини отаси ким? Актриса Зарина кимни иккинчи хотини эди? Ўғлини отаси ким?

Яна қанча-қанча маълумотлар. Ва буни халқимиз орасида кўпчилик яхши билади!

@sanjar_xoja


Ўз дардини айтган одамни қамади. Кейин халқ қўллашини, ўзлари шарманда бўлишини ҳаёлига келтиришмади.

Яъни бир иш қилса, эртасига қандай натижа бўлишини ўйламайдиганлар "Порлоқ келажак" ваъда қилишига ҳайрон қоламан.

@sanjar_xoja

20 last posts shown.