Адо бўлаётир танда бардошим,
Заҳматлар ортидан бир чимдим бахт бер.
Тугади кўздаги охирги ёшим,
Йиғлаб бўлганларга кулишга вақт бер!
Жуда кўп қоқилдим чоҳингга ҳаёт,
Йиқилмаслик учун шижоат - шаҳд бер.
Дардларнинг достони бўлиб кетди ёд,
Йиғлаб тўйганларга, кулишга вақт бер!
Юрак куч тополмас гоҳо уришга,
Мадорсиз дилимга ўзинг бир аҳд бер.
Менинг ҳам ҳаққим бор бахтли бўлишга,
Йиғлаб бўлганларга, кулишга вақт бер!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77
Заҳматлар ортидан бир чимдим бахт бер.
Тугади кўздаги охирги ёшим,
Йиғлаб бўлганларга кулишга вақт бер!
Жуда кўп қоқилдим чоҳингга ҳаёт,
Йиқилмаслик учун шижоат - шаҳд бер.
Дардларнинг достони бўлиб кетди ёд,
Йиғлаб тўйганларга, кулишга вақт бер!
Юрак куч тополмас гоҳо уришга,
Мадорсиз дилимга ўзинг бир аҳд бер.
Менинг ҳам ҳаққим бор бахтли бўлишга,
Йиғлаб бўлганларга, кулишга вақт бер!
Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77